1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бошқа болани эмизишга рухсат керакми?

Aёл киши бошқа бир бегона болани эмизиш учун эридан рухсат олиши шартми? Бунда ҳам бирор шарт-қоидалар борми?

ЖАВОБ: Ҳа, албатта рухсат сўраш керак. Бошқа чақалоқни эмизиш яхши иш, лекин ўша чақалоқ икки ёшдан кичик бўлса ва ўзини туққан онасидан бошқа бир аёлни эмиб, қонига сут кирадиган бўлса, уни эмизган аёл чақалоққа эмизикли она бўлади ва аёлнинг эри чақалоққа эмизикли ота бўлади. Ана шу маънода бировнинг фарзандини эмизаётган аёл ўзининг турмуш ўртоғидан рухсат сўраб, бу қилинаётган савобли ишдан у кишини ҳам хабардор қилиб эмизса, ниҳоятда яхши бўлади. Шариат одоб-ахлоқларига амал қилинган бўлади ва қилган бу ишлари савоблидир. Ҳалигидай ўз фарзандлари ёнига эмизикли бир фарзанд ҳам қўшилган бўлади. Аллоҳ таоло мана шу ниятда амал қилаётган оналарга ажри савобларни кўпайтириб берсин (Аллоҳ билувчидир).