Сайт бўлимлари
Боғча ёшидаги фарзандларимиз бор. Лекин...
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 15 Ноябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Биз аслида Россияда яшаймиз. Баъзан–баъзан юртимизга келиб турамиз. Боғча ёшидаги фарзандларимиз бор. Лекин Россияда уларни боғчага беришга қўрқамиз. Чунки у ерда деярли ҳамма таомларга чўчқа гўшти қўшилади. Яқин ўтган кунларда бир кишиникига меҳмонга бордик. Болалар овқатланиб бўлишгач, биз дастурхонга ўтирдик. Маълум бўлишича у таомга ҳам чўчқа гўшти қўшилган экан. Биз емадик. Мана шундай қийин вазиятда болалар ҳалқумини ҳалолда сақлаш ва ўзимизни эҳтиёт қилиш учун қандай маслаҳат берасиз?
ЖАВОБ - Бу дин учун, диёнат учун халол поклик учун, куюниш, уни исташ албатта мақтовга сазовор бир ишдир, бунинг учун ташаккур. Ўзини сақлаш учун инсон доим парҳезгор бўлиши ҳалол нарсаларни орқасидан юриши ва халол нарсани суруштириб турмоғи лозим бўлади. Ана шундай вақтларда меҳмонга боргандами, бошқа ердами аввалдан ўзини кимлигини айтиб, шунақа чўчқа емаслигини, ароқ ичмаслигини, бошқа нарсалар жоиз эмаслигини маълумот тариқасида одоб билан айтиб қўйса, мезбонлар албатта буни эътиборга олишади. Ана шу маъноларни сўраб суриштириб бемалол айтиб бориши яхши бўлади. Мисол учун ҳозирги кунларда хатто самалётларга учоғларга чипта олаётганида, буюртма бераётганида биз мусулмонча овқат еймиз деган ахборотни бериб қўйиш ҳам жоърий қилинган. Ана шу нарса чипта сотувчилар томонидан белгилаб қўйилади ва ўша кундаги ўша рақамдага учоқда учаётган одамни номи маълум, ҳамма ери маълум у кишига алоҳида таом тайёрлаб тақдим қилинади. Бу ҳозирги вақтда кўпайиб боряпти, ҳамма тушунади, билади, кўп учоғларда биров сўрамаса ҳам, бировни талаби бўлмаса ҳам алоҳида хатлар ёки белиглар қилиб қўйилган. Овқат улашаётган вақтида, биз тайёрлаган таомларга чўчқа аралашмаган деган маълумотни беришади. Баъзи-бир юртларда мусулмонлар учун алоҳида ошхоналар ёки ошхонада бўлимлар қилиб ўша ерга белги қўйиб қўйган. У ерга шундай мусулмонларга харом бўлган таомларни бермаслик ваъдаси бор ва шуни ишонтириш учун алоҳида белги билан алоҳида жойлар қилиб қўйган жойлар ҳам бор. Бошқа холатларда ҳам мўмин-мусулмонлар ўзини ҳам фарзандларини ҳам халқуми булғанмаслиги учун, билиб-билмасдан харом нарсаларни еб қўймаслиги учун барча чораларни кўришлари керак. Унинг учун аввал айтганимиздек маданий тарзида одоб билан сўраб суриштириш, ахборот бериш ва барча қўлидан келган ишларни, чораларни кўришлари лозим.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар