1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Кичик фарзандим туғилганидан сўнг дарров ҳомиладор бўлиб қолдим

 

 

 

САВОЛ – Аввало мени бундай савол берганим учун кечиринг. Кичик фарзандим туғилганидан сўнг дарров ҳомиладор бўлиб қолдим. Соғлиғим, шароитим кўтармаганлиги сабабли болани олдириб ташлашга мажбур бўлдим. Бу қилган гуноҳимнинг оғирлигини эшитиб кўзим очилди. Энди намозларда тавба қиляпман. Аллоҳ таолонинг олдига ёруғ юз билан боришни хохлайман. Тавбам қабул бўлиши учун менга яна қандай маслаҳатлар бера оласиз?

ЖАВОБ -Тавбани қабул бўлшини асосий шарти қилинган гуноҳга чин қалбдан надомат қилиш, уни қайта қилмасликка азм-қарор қилиш ва Аллоҳнинг Ўзига тавба қилиб ёлбориб, ана ўша гуноҳга иккинчи марта қайтмасликдан иборат бўлади. Мана шу маънода демак саволни эгаси ҳам тушунчаларини тўғрилаб, шу гапга амал қилиб борсалар ҳаммамизни ҳам гуноҳларимизни кечирувчи Аллоҳ таолони Ўзи Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ширкдан бошқа гуноҳларни кечишга Ўзи ваъда берган. Энди бу саволга яна қўшимча тарзида бир эслатма маъносида айтиб ўтмоқчимизки, бир нарсани қилиб қўйиб кейин надомат қилгандан кўра, қилишдан олдин шуни қилсам шариатимизга тўғри келадими йўқми деган саволни қўйган афзвл. Яъни бир нарсани қилиб қўйиб, уни тузатишга урунишдан кўра қилишдан олдин бўладими йўқлигини билиб олиш яхши бўлади. Мана болани олдириб ташлаб кейин тушуниб қолиб надомат қиляпман деяптилар бу саволни эгалари. Болани олдиришдан олдин буни ўзи олдирса шариатимизда руҳсат борми йўқми деган саволни, гуноҳ бўлмайдими деган саволни берилганида ниҳоятда яхши бўлар эди. Бундай надомат ҳам бўлмас эди, тушунмовчилик ҳам бўлмас эди. Албатта болани олдириш тўғрисидаги саволларга берган жавобларда буни тафсилотларини айтиб ўтганмиз. Бу нарсани биз бу ерда қайтаришни лозим топмадик