Сайт бўлимлари
Улар иккинчи фарзандимизни бегонадан деб ўйлайдилар
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 15 Ноябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
САВОЛ – Менинг иккита фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан туҳмат сабаб бўлиб ажрашганмиз. Улар негадир иккинчи фарзандимизни бегонадан деб ўйлайдилар. Агар эр билан хотин алоҳида яшашса, лекин эр хотинини талоқ қилмаган бўлса. Шундай ҳолатда у аёл ўз маҳридан воз кечса боши очиқ ҳисобланадими? (Эр-хотин ярашиб кетишига умид йўқ). Кейинчалик бу эр-хотиннинг муносабатлари қай тарзда кечиши керак? «Қиёмат куни Аршнинг соясида бўладиган етти тоифадан бири – бу ўзи ёш бўлсада, эридан ажраган ва бошқа эрга тегмай фарзандларини тарбия қилиш қийинчиликларига сабр этган аёлдир» деган ҳадисга мувофиқ аёл киши бошқа эрга тегмаса Аллоҳнинг олдида гуноҳкор бўлмайдими?
ЖАВОБ – Бу ерда бир нечта саволлар жамланиб келибди, эр-хотин алоҳида яшаса, лекн эр хотинни талоқ қилмаган бўлса шундай ҳолатда у аёл ўз маҳридан воз кечса боши очиқ ҳисобланадими? Бундай ҳолатда боши очиқ ҳисобланиши учун хотиннинг маҳрдан воз кечишини ўзи ҳисоб қилинмайди. Балки буни "ҳулъ" дейилади, ҳулуъда ажрашиш ташаббуси аёл тарафидан бўлади. Аёл мен эримдан ажрашаман деган талаб билан чиқади, эр билан аёл ўша ариза берилган тараф имом бўлсин ёки бошқа тараф бўлсин мана шу нарсаларни ҳукмини чиқаришга салоҳиятли бўлган тарф эски вақтларда қозихоналар бўлган. Қозиларга ариза беради, аризасида эридан ажрашмоқчи эканлиги кўрсатиланган бўлади. Эр-хотин бир ерда жамланиб, улардан бўлган воқеа ҳақида савол сўралади. Аёлга ариза берганлигини сабабини сўраб насиҳат қилинади, эрга ҳам насиҳат қилинади. Аёл мен маҳримни воз кечдим, берим, лекин бизни орамизни ажратиб қўйинглар деб туриб олган бўлса демак ўша ерда "ҳулъ" содир бўлади. Эр маҳр берган бўлса, маҳрни хотин эрга қайтариб берадида, ўша ердаги мажлисдан булар ажрашди деган қарор чиққан бўлса ана ундан кейин аёлнинг боши очиқ ҳисобланади эрсиз аёл ҳолига ўтади. Лекин ўзни ниятидагина воз кечиб ёк эрга биров орқали бериб юбориб мана маҳрини олсин деган ҳолати билан иш битмайди. Албатта бу гувоҳлар олдида сабабларини тушунтириб, айтилган бир ҳолатда бўлиши керак. Ана шуни илмли одамлар ҳукмини чиқаришлари керак. Кейинчалик буларни демак эр-хотинлиги қолмайди, бир-бирларига бегона бир ҳолатга келадилар. Собиқ эр-хотинлар бўлишади, демак бир-бирига бегона бошқа бегона одамларни муносабати қандай бўлса, шундай ҳолатга ўтади. Энди қиёмат куни аршнинг соясида бўладиган етти тоифалар тўғрисида гап кетаяпти. Бу жуда ҳам машҳур ҳадис унда Пайғамбаримиз с.а.в. қиёмат кунида Аллоҳнинг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда Аллоҳ таоло етти тоифа кишиларнинг ўз соясига олади, деб туриб етти тоифа одамларни санаганлар. Мисол учун одил имом, Аллоҳнинг ибодатида ўсган ёш инсон, Аллоҳ учун яхши кўришган кишилар, шунингдек бир хусиндор гўзал аёл зинога чорлаганда мен Аллоҳдан қўрқаман деб бу ишга қўл урмаган инсон, садақа қилганда садақасини махфий қилиб хатто ўнг қўлини берганини берганини чап қўли билмайдиган даражада қилган киши. Қалби масжидларга боғлиқ инсон, шунингдек ҳоли ҳеч ким кўрмай турган жойда Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган каби инсон етти тоифалар айтилган. Лекин бу ерда ўзи ёш туриб, эридан ажраган бўлса ҳам болаларини тарбисига ўзини бағишлаб, ўтган аёл тўғрисида гап йўқ. Тўғри бундай аёлларга савоб бўлиши ҳақида бошқа ҳадисларда гап бор. Яъни эридан ажради, эрсиз қолди ёки бева қолди. Болаларим тарбияси яхши бўлсин, мен шуларни яхши инсонлар қилиб етиштирай, шунинг учун энди оила қурмасдан мана шу ишга ўзимни бағишлай деб сабр-матонат кўрсатиб, фарзандларини аҳли мўмин, аҳли тақво қилиб яхши бир инсонлар қилиб тайёрлаган аёлларга яхши-яхши ваъдалар бор, катта савоблар бор, жаннатдан мақомлар ваъда қилинган. Лекин бу ҳалиги аршнинг сояси ёки бошқа деган маънодаги ҳадисларда келганини биз кўрмадик.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар