1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Аёл жаннатда ким билан яшайди?

Агар киши ўлганидан кейин унинг хотини бошқа кишига турмушга чиқса ва бирга ҳаёт кечириб, вақти келганида улар ҳам вафот этишса, сўнгра учовлари жаннатга киришса, аёл икки эридан қайси бири билан бирга бўлади?

ЖАВОБ: Мўминлар онаси Умму Салама розийаллоҳу анҳодан худди шу мавзуга тааллуқли ҳадис ривоят қилинган. Бу онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эй Аллоҳнинг расули, муслима аёл турмушга чиқсаю, эри вафот этса, сўнгра иккинчи кишига турмушга чиқиб, бирга яшаб, вафот этишса-да, пировардида учовлари жаннатга киришса, (аёл қайси бири билан бирга бўлади)?" деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Умму Салама, Аллоҳ бу аёлга икки эридан бирини танлаш ихтиёрини беради. У аёл эса хулқи яхшисини ихтиёр этади", деб қуйидаги сўзни ҳам қўшиб қўйдилар: "Эй Умму Салама, чиройли хулқлилар дунё ва охиратда "яхшилар" дейилган унвонга эга бўлишади". Ушбу набавий ҳадис саволингизга жавоб бўлади, деб умид қиламиз (Аллоҳ билувчидир).