1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Жимоъдан кейин ғусл қилмай ухласа бўладими?

 

 

 

Эр-хотин қўшилгач, ғусл қилмасдан уйқуга кетиши ёки таом ейиши мумкинми? Жунуб ҳолатда тирноқ олиш, қўлтиқни тозалаш-чи?

ЖАВОБ: Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни истаса, аввал қўлларини, сўнг оғзини ювади, ундан кейин овқатланса бўлади. Жунуб ҳолда ухлашни истаган одам агар намоз вақтини ўтказиб юбормай уйғонишига амин бўлса, жоиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Шубҳасиз, ичида ит, сурат ва жунуб бўлган уйга фаришталар кирмайди". Бу ҳадисдан мурод жунуб ҳолда юришни одат қилган, бир неча вақт намозни ўтказиб юборганлардир. Демак, жунуб бўлгач, қанча тез ғусл қилса, шунча яхши. Жунуб бўлган одамнинг ухлашдан олдин таҳорат олмоғи машруъдир. Баъзилар мустаҳаб, ҳам дейишган.
Жунуб ҳолда киндик остини ва қўлтиқни туклардан тозалаш ва тирноқ олиш макруҳдир (кароҳиятлидир). Бундай ишларни ғусл олиб бўлгандан кейин бажариш керак. Ҳайз кўрган ва нифосдаги аёлларнинг ҳам ҳукми шундай. 
Имом Ғаззолий "Иҳёу улумид-дин" китобида бундай дейдилар: "Жунуб бўлган (киши) тирноқ олиши, тукларни қириши, этак ва қўлтиқ остини тозалаши, қон олдириши ёки вужудидан ҳар қанақанги парчани, бўлакни узиши, қўпориши яхши эмас. Чунки барча аъзолар, бутун вужуд қиёматда тирилганида ювилмай қолган ёки шу ҳолда қирилган ҳар нарса жунуб ҳолида бўлади" (Аллоҳ билувчидир).