1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Телефон воситасида никоҳлаш

Савол: Эр-хотин ва гувоҳлар биргаликда телефон орқали никоҳ битимини тузиш дуруст бўладими?

Жавоб: Никоҳ битими дуруст бўлиши учун битим вақтида эр ва хотин билан бирга гувоҳлар мавжуд бўлиши лозим. Бу эр ва хотин шахсиятини аниқлаш ва ибораларни эшитиш учундир. Агар эр хотинга унга уйланиши ҳақида мактуб жўнатса, хотиннинг қабул қилганига иккита гувоҳ шоҳид бўлса, бу билан ҳам никоҳ дуруст бўлади. Чунки имзо қўйилган мактуб ҳам ибора билан сўзлаганлик ўрнига ўтади.
Аммо телефон воситасида никоҳ битими тузиш масаласига келсак, бунда тақлид ва овозни ўхшатиш имкони бўлгани учун эрнинг овозини аниқлаш мушкулдир. Бунда хотин эшитган тақдирда ҳам гувоҳлар эшитмаслиги мумкин. Тўғри, янги технологиялар эр овозини хотин билан биргаликда гувоҳларнинг ҳам эшитишига имкон беради, лекин бу ҳол барибир овоз айнан эрнинг овози эканига аниқлик киритолмайди. Шайх Атийя Сақрга кўра, кейинги пайтда бу соҳа тезликла ривожланиб, овоз билан бирга суратни баробар узатидиган янги технологиялар пайдо бўлгани туфайли икки томоннинг шахсиятларини қатъий аниқлаш ва ийжоб-қабулларини бир мажлисда эшитиш ўрнига ўтадиган ҳолат юзага келгани учун бу битим саҳиҳ ҳисобланади (Аллоҳ билувчидир).

 Мубашшир АҲМАД тайёрлади