1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Қайнота ва қайнонага қандай мурожаат қилинади?

Бир мусулмон бировнинг отаси эмаслигини билгани ҳолда отам деб даъво қилиши ҳаромдир (Муслим. «Имон»: 113; Жассос. «Аҳкомул Куръон»: 222).

Оналик масаласи ҳам шундай. Фақат эр-хотин бир-бирларига юмшоқ ва назокатли бўлишлари ва бир-бирининг яқинларига бир-бирларига ёқадиган ифодалар билан мурожаат этиш ва ҳурмат кўрсатиш устларидаги ҳақлардан экани ва хоссатан мамлакатимиздаги урфга кўра бўлган қайнотани «ота», қайноналарга «она» деб аташнинг исломий бир тўсқинлиги йўқ. Айни чоқда, мажбурияти ҳам йўқ. Қуръони каримда бу масалада оят бўлмагани каби, ҳадиси шарифларда ҳам бунга оид бирон кўрсатма йўқ.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) қайноталари Ҳазрати Абу Бакрни ё Ҳазрати Умарни «ота» демаганлар, куёвлари Ҳазрати Усмон ва Ҳазрати Али ҳам (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин) Пайғамбаримизни «ота» дейишмаган. «Расулуллоҳ» дея мурожаат қилишган.

Муҳаммад Шариф Жуман, Йўлдош Эшбек