Сайт бўлимлари
Исломда ҳомиладорлик хусусидаги ҳукмлар ва тиб илми
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 22 Февраль 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Савол: Бугунги тиббиётга кўра ҳомила тўрт, беш, олтинчи ҳафталардаёқ шакллана бошлайди. “Ҳужайрадан инсонга” номли китобнинг 28, 29, 31-саҳифаларида шундай дейилмоқда. Ҳомиланинг бўйи тўртинчи ҳафта охирида беш миллиметрга етади, кўз ва қулоқлари ўрни билинади. Бош ва бўйин қисми тана узунлигининг ярмини ташкил этади. Юрак, ҳазм йўли, меъда ва жигар ва тана пайлари шакллана бошлайди. Бешинчи ҳафтада вужуди бир сантиметрга етади. Боши пастга эгилиб кўксини беркитади. Қўл ва оёқлар, болдирлар ҳали шаклланмаган бўлади.
Юқорида айтилган ва китобдаги расмларга кўра ҳомила тўрт, беш ва олтинчи ҳафталарда шакллана бошлайди. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилмоқдалар: “Шубҳасиз ҳар бирингиз она раҳми (бачадони)да нутфа ҳолида 40 кун йиғиласиз, сўнг (нутфа) яна шундай 40 кун қон лахтаси бўлади. Сўнгра, яна 40 кун эт парчаси бўлади. Шундан сўнг, фаришта юборилиб, унга руҳ уфланади”. Яъни, “Ҳужайрадан инсонга” китобидан англашилмоқдаки, 40 кун ичида ҳомила шакллана бошлайди. Яъни, ҳомила танаси, вужудида баъзи аъзолари маълум бўла бошлайди. 120 кундан сўнг, унга руҳ пуфланади. Ҳадиси Набавий билан тиббиёт қараши орасида қарама-қаршилик йўқми?
Жавоб: Бугунги тиббиёт билан Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадиси шарифи орасида қарама-қаршилик йўқ. Чунки, ҳадиси Набавиййа ифода этурки, ҳомила эт парчаси ҳолига келгач, вужуд ва аъзолари билинадиган (таъбир жоиз бўлса, кўз билан кўринадиган) даражада шакллантирилади. Ва бу шакллантириш очиқ-ойдиндир, аниқдир. “Ҳужайрадан инсонга” номли китоб эса, ҳомиланинг нутфа ҳолидаги пайтида яширин ва аниқ бўлмаган шаклланишидан сўз очмоқда. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадиси тиббиёт аниқлаган шаклланишни инкор этмаяпти. Айни вақтда тасдиқлаяпти. Ҳатто ибни Ҳожар ҳомиланинг нутфа ҳолида шаклланишини очиқча изоҳлайди: “Жаноби ҳақ биринчи 40 куннинг охирида бир фаришта юборади. Қон лахтага айланган бир пайтда нуфтани ёриқ ҳолда шакллантиради. Эт парчасига айлангач, Аллоҳ иккинчи марта фариштани вазифалантириб, уни очиқ ҳолда шакллантиради”.
Тушган ҳомиланинг қўл-оёқ, бармоқ, тирноқ ва соч каби баъзи аъзолари аниқ бўлса, бола ҳукмидадир.
Ҳомила аъзолари фақат 120 кундан сўнг маълум бўлади. Аёл шу муддатдан бошлаб нифослик ҳисобланади. Ҳомила аъзолари маълум бўлишидан мақсад, ҳомилага руҳ берилишидир. Бу ҳам 120 кундан сўнг бўлади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар