1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бегона эркакнинг пуштини хотинига қўйиш

Савол: Тиббий кўрик натижалари эрнинг бепуштлиги, хотиннинг фарзанд туғиши мумкинлигини кўрсатди. Замонавий илм-фан эса, бундай ҳолатда бегона эркакнинг пуштини хотиннинг бачадонига сунъий йўл билан юбориш орқали ҳомила пайдо қилиш имкониятига эга. Ҳар бир эр-хотиннинг фарзанд кўришга бўлган истагини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг умидини шу йўл билан рўёбга чиқариш шаръан жоизми?

Жавоб:    Сунъий уруғлантириш табиий ҳолларда - имконият бўлмаган ёки соғлиқ тақозо қилган ҳолларда эркакдан уруғ олиб аёлнинг бачадонига солиш дегани. Бунинг икки тури мавжуд. Биринчиси жоиз. Бу никохда бўлган эр-хотиннинг ўртасидаги    мазкур амалиётни ўтказишдир. Иккинчиси шаръан ножоиз. Яъни, никоҳи бўлмаган эркакнинг уруғини солиш.
Ҳозирги илм-фан сунъий йўл билан уруғлантириш борасида, шаръий никоҳ орқали эр-хотин бўлганлардан ташқари, бегона эркак ва аёлнинг ҳам уруғ ва тухум хўжайраси бир-бирига сунъий йўл орқали чатиштирилиб фарзанд туғдириш ҳолатлари кузатилмокда. Маълумки, эркак ва аёлнинг шаръий никоҳсиз жинсий яқинлик қилишлари зино ҳисобланади. Бегона эркак билан аёлнинг бевосита қўшилишлари ҳаром саналганидек, билвосита, яъни, сунъий йўл билан уруғларини бир-бирига чатиштириш ҳам ҳаромдир. Шундай экан, беникоҳ эркак билан аёлдан сунъий йўл орқали туғилган фарзанд ҳам зинодан туғилган деб ҳисобланади.

"Сўраган эдингиз" китобидан