Сайт бўлимлари
Қўшинлар орасидаги олди-бердилар рибо бўлиб қолмайдими?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 22 Июнь 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Савол: Мухтарам муфтий ҳазратлари! Бизнинг халқимиз азалдан кўни-кўшнилар билан олди-берди қилиб туришади. Агар уйида у-бу нарсаси тугаб қолса, кўшнисидан олиб, кейинчалик имкони бўлса, яна олган нарсасини қайтариб беришади. Ушбу ўзаро олди-бердилар рибо бўлиб қолмайдими?
Жавоб: Юқорида айтиб ўтганимиздек, кўшнилар бир-бирлари билан ўзаро яхши муносабатда бўлиши динимиз буюрган асосий кўрсатмалардан биридир. Шу жумладан, олди-берди муносабатлари-да ҳам кўшничилик ҳақларига риоя қилишлари керак. Қўшнилар бир-бирларига рўзғорда керакли бўладиган хар хил нарсаларни бериб туришади. Қарзга деб сўрайди ёки бериб туринг деб олиб кетишаверади. Кейинчалик уни қайтарадилар. Аллоҳ таоло мана шу ҳолатни эслаб, суралардан бирида бундай деган:
"Бас, шундай намозхонлар ҳолига войки, улар намозларини "унутиб" қўядилар. риёкорлик киладилар ва рўзғор буюмларини (кишилар ориятга сўрашганда) ман этадилар". (Моъун: 4-7).
Энди, мана шундай кўшничилик олди-бердиларида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам бўлиши мумкин. Бунда эҳтиёт бўлиш даркор:
Барча фикҳий матн китобларимизнинг "Рибо” бобида нонни биров-бировга фақатгина ўлчаб, тарозида тортиб қарз бериш мумкинлиги айтилган! Жумладан, "Мухтасари Виқоя"да ҳам бу ran бор. Бу Имом Абу Юсуфнинг қавлига кўра фатво берилган хукмдир. Аммо Имом Муҳаммад аш-Шайбоний одамларнинг бунга жуда кўп эҳгиёжлари тушишини, ўлчаб юриш ниҳоятда ҳараж (қийинчилик) бўлишини инобатга олиб, саноқ билан нон қарз олиш мумкинлигига фатво берганлар. Имом Шофиъийнинг кейинги қавли ҳамда Имом Аҳмаднинг фатволарида ҳам хукм мана шундайдир. Демак, нонни олишда ададга қараб олиб-берилаверади. Агар тақ-во қилинмоқчи бўлса, нонни олиб, ўрнига ун бериш мумкин. Шунда мутлақо рибо деган нарса бўлмайди, шубҳадан ҳам холи бўлинади. Бу Имом Абу Юсуф қавлига кўрадир ва шунга фатво берилган.
Гуруч албатга ўлчаб берилиши ва олиниши лозимдир. Туз ҳам шундай бўлиши лозим. Уларнинг тоза-эскисининг фарқи йўқ. Чунки бу иккиси бир хилдаги нарсапардир. Аммо бир сиқимда рибо деган нарса бўлмайди. Бу ran "Мухтасари Виқоя"да бор. Демак, мазҳабимизнинг ихтиёри шундай.
Битта хурмони иккита хурмога, битта чақани иккита чақага, битта ёнғоқни иккита ёнғоққа, битта тухумни иккита тухумга алмаштириш мумкин. Бироқ, буларнинг накди шундай, агар насия бўладиган бўлса, мутлақо жоиз эмас. Булардан зиёдаси эса, асло мумкин эмас.
Қарз олиш ва беришда бир турдаги нарсапарнинг, масалан, гуруч, буғдой кабиларнинг ҳаммасини ўлчаб олди-берди килиш лозим. Шунингдек, гўшт ва унни ҳам ўлчаб олиб-берилади. Бир-бирига ўхшаш кийим-кечак ва шунга ўхшаш нарсаларни адад билан олиб-берилаверади. Ҳайвонга ўхшаш нарсаларни эса, албатта қиймат билан олди-берди қилинади. Ёнғоқ ва тухумга ўхшаш фарқи бир-биридан унчалик сезилмайдиган нарсаларда эса, адад билан қарз олди-бердиси амалга оширилаверади. Бу "Дурр ул-Мухтор" китобининг "Қарз фасли"да келтирилган.
Гўштни унга, сутни бошқа сутга алиштириш, қарз олди-бердиси мумкин. Лекин буғдойни унга алиштириш мумкин эмас: Буғдойни унга ёки толқонга ўлчаб ҳам алиштириш мумкин эмас ("Мухтасар ул-Виқоя").
Бировга берилган қарзни олишга бировни вакил қилиб жўнатиш мумкин, бироқ бировдан қарз олишда бировни вакил қилиб жўнатиб бўлмайди ("Радд ул-Мухтор"), Шунинг учун кўшниларга қарз олишга чикқанда фарзандларини жўнатмасдан ўзи чиққани маъқул.
"Сўраган эдингиз" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар