Сайт бўлимлари
Қизни кўриш мумкинми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 23 Ноябрь 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Савол: Аллоҳ насиб қилса, яқинда уйланмоқчиман. Аммо бўлғуси келиннинг фақат суратини кўрдим. У билан кўришишим шариатга тўғри келадими?
Жавоб: Номаҳрам эркак ва номаҳрам аёлга қараш шаръан ҳаромдир. Шунинг учун номаҳрамлардан кўзни тийиш эркагу аёлга бирдай вожибдир. Нур сурасининг 30–31-оятлари мазмуни шундай: «Мўмин эркакларга айтинг: кўзларини тийсинлар ва авратларини сақласинлар! Бундай қилиш гуноҳдан сақланишлари учун яхшидир. Аллоҳ таоло амалларидан хабардордир. Мўмина аёлларга айтинг: кўзларини тийсинлар ва авратларини сақласинлар».
Аммо уйланмоқчи бўлган йигитнинг бўлажак қайлиғини (ва аксинча) кўриши, нияти совчилик бўлиши шарти билан жоиз ва керак. Бу ҳақда ҳадислар кўп. Имом Муслим «Саҳиҳ»ларида Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан: «Уни кўрдингми?» деб сўрадилар. У: «Йўқ», деди. «Бор-да, уни кўр», дедилар».
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: «Агар сизлардан бирингиз бир аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин».
Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзи ва икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларни кўриши мумкин эмас. Барча мужтаҳид уламоларнинг истинботи шу. Зеро, юз гўзалликни кўрсатса, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи ва баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини билишни истаса, онаси ёки синглисини юбориб билиш имконига эга.
Энг яхшиси, уйланмоқчи бўлган йигит қизни унга совчи юбормасдан илгари кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етказмайди, совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилиги ё билиши шарт эмас. Йигит қизни билдирмай ва у сезмаган ҳолда кўриши мумкин. Шу яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содийдан (р.а.) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмаса-да, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ бўлмайди», дедилар.
Совчилар бир битимга келишганидан сўнг йигит ва қиз яқинларининг розиликларини билдириш учун фотиҳа ўқиш маросими маъқул маросим. Аммо фотиҳа ўқиш никоҳ ҳисобланмайди. Лекин уйланажак йигитнинг бўлажак келин билан танҳо қолиши, у билан саёҳатга чиқиши, бир-бирлариникига бориб-келиб туришлари, тунларни бирга бедор ўтказишлари кўп мусулмонлар одат қила бошлаган ажнабий, бузуқ одатлардандир. Бу одатларга эргашаётган баъзи мусулмонлар бахтли оила кўриш учун шу йўл билан йигит ва қиз бир-бирининг феъл-атворини ўрганади, танишади, дейдилар. Бу мақсад воқеликка ва асосга суянмаган бир хаёлдир. Чунки у пайтда йигит ҳам, қиз ҳам аслида ўзларида йўқ бўлган яхши феълларни бордай қилиб кўрсатишга тиришади. Ҳақиқат эса жимжима ва ҳийлалар кўтариладиган, улардаги ҳақиқий феъл-атвор бир-бирларига ошкор бўладиган тўйдан кейин намоён бўлади. Ва тез орада уларнинг ҳар бирининг кўнгли совийди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, йигит ва қиз оила қуришнинг ҳамма босқичларида, яъни совчилик, тўй ва қўшилиш чоғларида шаръий йўл ва ҳукмларга риоя этишлари Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва розилиги билан уларга бахтли оилавий ҳаётни кафолатлайди. Аммо мусулмон бўлмаганларнинг ёмон одатларини тутганлар кўп ҳолда бахтсиз бўладилар.
"Динда саволим бор" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар