Сайт бўлимлари
Қизлик пардасини тикиш мумкинми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 12 Июль 2016
- (Нашр қилинган санаси)
Савол: Дугонам ёмон йўлларда юриб қизлигини йўқотди. Лекин қилган ишларига пушаймон бўлиб, рост тавба қилди. Энди у ўзи ва оиласининг шаънини сақлаб қолиш учун бокиралик пардасини тикласа бўладими?
Жавоб: Зино ёки бошқа фаҳш ишлар сабабли қизлигини йўқотган қизнинг иффат пардасини тиктириши жоиз эмас. Бу алдов ва фирибгарлик, авратларни очиш, ёмонлик ва фасод эшикларини очишдир. Бундай қилиш қизларнинг зинодан ҳайиқмаслигига сабаб бўлади. Шаънни ҳимоя қилиш бировнинг ҳисобидан бўлмаслиги керак. Зеро, фуқаҳолар айтганидек, зарар зарар билан кетказилмайди, балки бу тўғрида ростлик вожибдир. Дунёдаги маломат қиёмат кунидаги гувоҳлар олдидаги шармандагарчиликдан енгилроқдир.
Инсоннинг адашиш ва залолатдан тўхташи, Аллоҳ таоло томон қайтиши ва рост тавба қилиши мақтовга лойиқ, яхши ҳол. Лекин масалага “жоиз эмас” деб жавоб қилинишининг сабаблари бор. Жумладан:
1) Бокиралик пардасини тиклаш баъзида насаблар аралашиб кетишига олиб боради. Чунки аёл уни тиклашдан олдинги жимоъдан ҳомиладор бўлиб қолган бўлиши, шундан сўнг турмушга чиқиб туғиши мумкин. Табиий эри бу болани фарзанди деб ўйлаб, ҳалол нарса ҳаромга аралашиб кетади.
2) Бокираликни тиклаш жараёнида аврат, сир очилиши каби мункар ишларга йўл қўйилади.
3) Бокираликни тиклаш иродасиз ва ахлоқи бузуқроқ қизларнинг зино гуноҳини қилишдан тап тортмаслигига боис бўлади.
4) Манфаат ва фасод бир бўлиб қолганда, манфаатни ҳосил қилиш ва фасодни тўсишнинг тенг иложи бўлса, шундай қилинади. Аммо манфаатни ҳосил қилишда фасодни тўсиш имконсиз бўлса ва фасод манфаатдан кўра катта бўлса, фасод тўсилади, манфаат қўлдан чиқаётганига қаралмайди. Ислом фуқаҳолари шундай қарор қилишган. Шу қоидага татбиқан бокираликни тиклаш ва у сабаб бўладиган фасодлар кўплиги боис, унинг ножоиз эканига ҳукм қилдик.
5) Ислом шариати қоидаларига кўра, зарар зарар билан кетказилмайди. Масалан ерига келаётган селдан қутулиш учун уни бировнинг ерига буриб юборилмайди. Худди шунга ўхшаб қиз ва унинг аҳлининг шаънини ҳимоя қиламан деб, уни оладиган эрининг шаъни ерга урилмайди.
6) Бокираликни тиклашнинг асли ўзи ношаръий ишдир. Чунки бу ишда алдов ва фириб бор. Бундай ишлар эса шаръан ҳаромдир.
7) Бокираликни тиклаш унинг кетиш ҳақиқатини яширишгани учун қиз ва унинг аҳлига ёлғон эшикларини очади. Ёлғон ҳам шаръан ҳаромдир.
8) Бокираликни тиклаш амалиёти қиз шаънини сақлаб қолиш иддаоси билан тиббиёт ходимларига аборт ва бола тушириш амалиётларини оқлашларига боис бўлади.
Босқинчилик ёки зўрлаш туфайли бокиралиги кетган қизларнинг ҳолини яшириш ва шаънини ўйлаш эса шаръан матлуб. Чунки бунда муҳаққақ манфаатлар бор ва уни эътиборга олинади. Аммо бокираликни тиклашда манфаатдан кўра зарар ва фасодлар кўплигини эса юқорида кўриб чиқдик (Аллоҳ билувчидир).
Мубашшир АҲМАД тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар