1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Никоҳ қуришга қатъий қарор қилган қизим билан ёлғиз қолишим мумкинми?

Хасаннинг саволи: Мен уйланишга қаъий қарор қилган қиз бор. Шунга кўра менда у билан ёлғиз қола оламанми, унинг қўлидан ушлашим мумкинми деган савол бор?

Жавоб: Никоҳ ришталари билан боғланмаган эркак ва аёлнинг ёлғиз қолиши ва бир – бирларининг қўлидан ушлаши ман этилади. Махрам бўлмаган аёлга қараш ман қилинганлигидан келиб чиққан ҳолда унга қўл текказиш умуман мумкин эмас. 

"Мен аёллар билан қўл беришиб куришмайман". – деганлар. (Имом Ахмад ривояти).

Яна бир хадисда "Мен аёлларнинг қўлини ушламайман". - деганлар. (Табароний ривояти).

Оиша разияллоху анхо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хақларида бундай деганлар: "Огох бўлинглар! Аллохга қасамки, Расулуллохнинг қўллари, бирон бир (бегона) аёлнинг қўлига харгиз тегмаган, аёллар билан байьат қилсалар сўз билан байьат қилар эдилар". (Имом Муслим ривояти).

Ҳадисларнинг бирида: "Сизлардан бирортангизнинг бошига бигиз билан урилиш, ўзига ҳалол бўлмаган аёлга қўл теккизишдан кўра яхшироқдир", дейилган.  (Табароний ривояти).

Эркакнинг бегона аёл қўлидан узрли сабабларсиз тутиши харом саналади. Шундан келиб чиқадики никоҳда бўлмаган эркак ва аёлнинг бир – бирларининг қўлидан ушлаши ман этилади.

Аёлга тегиниш эркакнинг шаҳватини қўзғатиши мумкин ва натижада бу янада оғирроқ гуноҳ содир этилишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан никоҳсиз эркак ва аёл ўз муносабатларида жуда эътиборли ва эҳтиёткор бўлишлари, гуноҳга олиб борадиган ҳар қандай ҳолатдан сақланиб ҳаракат қилишлари лозим. Оила қуришга бўлган қатъий қарор ва ҳаттоки у билан унаштирув ҳам, ҳали у бизнинг аёлимиз эканлигини англатмайди. Шунинг учун аёл ва эркак унаштирилган бўлсаларда ёлғиз қолишлари ва бир – бирларининг қўлидан ушлашлари ман этилади. 

Имом Аҳмад Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эркак ва аёл холи қолсалар учинчилари шайтон бўлади” деб айтганлар. 

Шахноза Олимбой қизининг таржимаси