1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Келиннинг бошига қўлни қўйиб дуо қилиш

Эр никоҳни мустаҳкамлаш учун аёли билан қўшиладиган пайтда ёки ундан олдин келиннинг бошига қўлини қўйиб Аллоҳ таъолонинг номини зикр қилсин ва Аллоҳ таъолонинг раҳматини сўраб дуо қилсин! Бу Расулуллоҳ (с.а.в)нинг қуйидаги ҳадиси муборакларида ўз аксини топган:

«Агар бирортангиз уйланса..., аёлининг пешонасига қўлини қўйиб Аллоҳнинг исмини тилга олсин ва қуйидагича дуо қилсин: «Эй Аллоҳ! Мен Сендан унинг ва унга табиат (туғма) қилиб берган нарсангнинг яхшилигини сўрайман. Унинг ва унга (туғма) табиат қилиб берган нарсангнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман».[1]


[1] Бухорий «Афъалул Ибаад» асарида, Абу Довуд, Ибн Можа, Ҳоким, Байҳақий ва Абу Яъло ҳасан иснод билан ривоят қилган.