Сайт бўлимлари
Эр аёли билан қандай қўшилиши керак?
- Подробности
- Бўлим: Никоҳ одоби
- Чиққан санаси: 17 Июнь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Мусулмон киши аёлининг бола туғадиган жойига (жинсий аъзосига) хоҳлаган томонидан – хоҳ олдидан, хоҳ орқасидан – яқинлашишига рухсат берилган. Бу ҳақда Аллоҳ таъоло қуйидаги оятни нозил қилган:
«Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг...».[1]
Бу мавзу тўғрисида бир қанча ҳадислар ривоят қилинган, мен улардан фақат иккитасини келтирдим:
Биринчи: Жобир (р.а) ривоят қилади:
«Яҳудийлар: «Агар эркак аёлига орқа томонидан яқинлашса, фарзанди ғилай бўлиб туғилади!»,- дейишарди. Шундан сўнг Аллоҳ таъоло оят нозил қилди: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг...» Расулуллоҳ (с.а.в): «Олди томонидан ёки орқа томонидан, фақат бола туғадиган жойига бўлиши шарти билан»,- деб марҳамат қилдилар».[2]
Иккинчи: Ибн Аббос (р.а) ривоят қилади:
«Ансорлар мушриклик вақтида аҳли китоблардан бўлган яҳудийлар билан яшашар, уларни ўзларидан илмли деб билиб, кўп ишларида уларга эргашишарди. Аҳли китоблар аёллар билан қўшилганда аёлларининг фақат олди томонидан яқинлашар ва буни аёллар учун энг ҳаёли йўл деб ҳисоблашарди. Ансорлар ҳам уларга эргашиб шундай қилардилар. Қурайш аҳли эса аёллари билан ғоят эркин-очиқ алоқа қилишар, аёлларининг олдидан, орқасидан ёки аёллари уларнинг устида бўлган ҳолда қўшилишдан роҳатланишарди. Ҳижрат вақтида Маккаликлар Мадинага келганларида, улардан бири ансория аёлга уйланди ва у билан шундай қўшилмоқчи бўлди. Аёл бундан норози бўлиб: «Биз фақат олди томондан яқинлашамиз. Сен ҳам шундай қил ёки мендан нари тур!»,-деди. Бу келишмовчилик жиддий тус олди. Ҳатто Расулуллоҳ (с.а.в)нинг қулоқларига ҳам етиб борди. Шунда Аллоҳ таъоло оят нозил қилди: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг...» яъни олди томониндан, орқа томонидан ёки аёл эрининг устида бўлган ҳолда. Бу ерда фақатгина бола туғадиган жойи назарда тутилган».[3]
[1] «Бақара», 223.
[2] Бухорий ва Муслим ривояти.
[3] Абу Довуд, Ҳоким ва бошқалар, ҳасан иснод билан ривоят қилган.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар