1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Уйда ғусл қиладиган жой бўлиши керак

Уйланганларнинг уйида ғусл қиладиган жой бўлиши шарт ва эр аёлини умумий ҳаммомларга боришига рухсат бермаслиги керак. Аёлларнинг умумий ҳаммомга боришлари ҳаром. Бу тўғрида бир қанча саҳиҳ ҳадислар мавжуд. Шулардан:
Биринчи: Жобир (р.а) ривоят қилади:
 «Расулуллоҳ (с.а.в): «Ким Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, изорсиз (яланғоч) ҳаммомга кирмасин. Ким Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, аёлини (умумий) ҳаммомга киритмасин. Ким Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, маст қилучи ичимликлар айлантирилаётан дастурхон (давра)да ўтирмасин»,- деб марҳамат қилганлар».

Иккинчи: Умму Дардо (р.а) ривоят қилади:
 «Мен (умумий) ҳаммомдан чиқиб келаётган эдим Расулуллоҳ (с.а.в)ни учратиб қолдим. У: «Эй Умму Дардо, қаердан келяпсан?»,- деб сўрадилар. Мен: «Ҳаммомдан»,- дедим. Набий (с.а.в): «Руҳим қўлида бўлган зотга қасамки, ўз уйидан бошқа бирор жойда кийимини ечган ҳар бир аёл ўзи билан Раҳмон ўртасидаги барча (ҳаё) пардаларини йиртиб ташлабди»,- дедилар».

Учинчи: Абул Малиҳ айтади:
 «Шомлик баъзи аёллар Оиша (р.а)нинг олдиларига келди. «Қаердансизлар?»,- деб сўради. Аёллар: «Шомданмиз»,- деб жавоб бердилар. Оиша (р.а): «Балки сизлар аёллари (умумий) ҳаммомларга борадиган ҳудуддан бўлсаларинг керак»,- деди. Улар: «Ҳа»,- дейишди. У (р.а): «Мен Расулуллоҳ (с.а.в)нинг: «Ўз уйидан бошқа жойда кийимини ечган ҳар бир аёл ўзи билан Аллоҳ таъоло ўртасидаги барча ҳаё пардаларини йиртиб ташлабди»,- деганларини эшитганман»,- деди».

Тўртинчи:  Оиша (р.а) ривоят қилади:
Расулуллоҳ (с.а.в) эркак ва аёлларни ҳаммомлардан қайтардилар, сўнг эркакларга изор (белдан пастини ўровчи кийим)ларда ҳаммомга киришга рухсат бердилар.