1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Валима (зиёфат) қилишнинг вожиблиги

Никоҳ жинсий алоқа билан мустаҳкамлангандан сўнг эр зиёфат қилиб бериши керак. Бу Расулуллоҳ (с.а.в)нинг Абдураҳмон ибн Авф (р.а)га шундай қилишини буюрганлари тўғрисидаги ҳадисга асосланади. Бурайда ибн Ҳасиб (р.а) ривоят қилган ҳадисда куёв валима қилиб бериши таъкидланади:

 «Али (р.а) Фотима (р.а)нинг қўлларини сўраб борганида, «Расулуллоҳ (с.а.в): «Уйланишнинг  бир зиёфати бўлиши керак»,- дедилар». (Бошқа бир ривоятда: «Куёв зиёфат қилиб бериши керак»,- деганлар) Шунда Саъд (р.а) айтди: «Бир қўй менинг бўйнимга». Бошқа бир киши: «Шунча-шунча миқдор дон менинг бўйнимга» деди. Бу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида: «Шундан кейин Ансорлардан бир гуруҳи унга (Али (р.а)га) маълум бир миқдорда дон йиғиб бердилар».[1]

[1] Аҳмад ва Табароний ривояти, Ҳофиз ибн Ҳажр «Фатҳул Борий» (9/188) да иснодини келтирган.