1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Уч талоқ қилинган аёл бошқа эрга тегмагунча ҳалол бўлмайди

 قال الله تعالى:فَإِنْ طَلَّقَهَا فلا تَحِلُّ لَهُ مِنْ بَعْدُ حَتَّى تَنْكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُ.

Аллоҳ таоло: «Бас, агар бундан кейин уни талоқ қилса, то ундан бошқа эрга тегмагунча (аёл) унга ҳалол бўлмас», деган.
Шарҳ: Ушбу оят талоқ икки мартадир, оятидан кейин келган. Яъни, икки мартадан кейин эр хотинни яна бир талоқ қилиб, талоқни учга етказса, аёл бошқа эрга тегмагунча биринчи эрга ҳалол бўлмайди.

ХУЛОСА

Уч талоқдан кейин эрда хотинга нисбатан иддадан бошқа ҳақ қолмайди. Аёл киши унга вақтинча ҳаром бўлади. Уни яна никоҳлаб олиши мумкин бўлмай қолади. Ушбу вақтинчалик ҳаромлик аёлнинг бошқа эрга тегиб ундан ажраб, иддаси чиққандан кейин тугайди. Қачонки, иккинчи эрга тегиш абадий, табиий оила ҳаёти кечириш нияти ила бўлган бўлса. Бу маъно учта шарт билан юзага чиқади.
1. Бошқа эрга тегиш, никоҳланиш орқали бўлиши керак. Зино ёки бошқа йўл билан хотин биринчи эрига ҳалол бўлмайди.
2. Иккинчи никоҳ, саҳиҳ никоҳ бўлиши шарт. Агар фосид никоҳ - шариат кўрсатмаларидан бирортасига хилоф равишда қилинган никоҳ бўлса хотин биринчи эрига ҳалол бўлмайди.
3. Иккинчи эр билан тўлақонли жинсий алоқа бўлиб, лаззатланган бўлиши шарт. Бунга хилоф бўлса ҳам иккинчи эрга ҳалол бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)