Сайт бўлимлари
Кўпхотинлик ва унинг исломдаги ҳикмати
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бу рисоламизда баъзи ғарбликлар шармандагарчилик ва нуқсон деб ҳисоблайдиган «кўпхотинлик» хусусида гапириб ўтмоқчимиз. Мусулмонлардан бўлган баъзи ҳокимлар – насронийларга тақлидан бу тартибни бекор қилишга ҳаркат қилишади. Уларнинг фикрича, Аллоҳ кўп хотинликка ҳеч қандай ҳужжат туширмаган. Эр хотинининг устига иккинчисини олиш учун биринчи хотиннинг розилигини олиши лозим. Кўпхотинлиликдан ман қилиш буйруғини қозига бериб қўяди, у хоҳлаганича ман қилиб, хоҳлаганича рухсат беради. Ва булардан бошқа кўп хотинликни ман қилишнинг йўллари ҳақида фикрлайди.
Инсон билиши керак бўлган ҳақиқат шуки, кўп хотинлик Исломнинг афзалликларидан биридир. Чунки буни қонунлаштиришдан мақсад боқий, одил зот Аллоҳнинг иродаси бўлиб, ижтимоий муаммоларни, халқлар ва жамиятларни азоблайдиган энг қийин муаммоларни ечиш бўлган. Бу муаммолар ечимини фақат Ислом таълимотига қайтиш ва унинг тартиботларига амал қилиш билангина топиш мумкин.
Кўпхотинлиликни ман қиладиганлар ўзларидаги кўп ўйнаш тутишликни негадир инкор қилишмайди. ўарбликларни камданкам битта хотин билан кифояланганини кўрасиз. Балки ўнлаб аёллар билан, маъшуқа ва ўйнашлар билан бузуқлик қилишади. Буларни хунук иш, деб ҳисоблашмайди, чунки у – «жинсий ишларда тўлиқ эркинлик» бўлиб, агар аёл шунга рози бўлса ва мажбурлаш орқали бўлмаса, бундай қилиш мумкин, дейишади.
Худди шундай ғарблик аёл ҳам эрининг ўзи хоҳлаган аёл билан севишиб, ўйнашиб юрганини кўрса, унга тўсқинлик қилолмайди. Ундай бўлса нега у бундай «ҳақ»дан маҳрум?! У ҳам жинсий роҳатда ҳурэркин бўлиб «эрларни кўпайтириб» хоҳлагани билан рақсга тушиб, ўзи хоҳлаган эркак билан ҳеч қандай қаршилик ва ҳеч қандай ҳаёсиз равишда жинсий алоқага киришади. Кўпинча бу аҳволни эри билса, сен менга тегма, мен сенга тегмайман қабилида иш юритади.
Уларнинг ичида бошини кўтариб: «Мен ўзимнинг битта хотиним билан чекланаман ва ҳеч қачон зино-фаҳш билан шуғулланмадим», дея оладиган шарафли ва иффатлиси борми?
Уларнинг аёлқизларичи? Уларнинг қайси бири уйланган ёки бўйдоқ эркак билан жинсий алоқа қилмаган?
Бу ишнинг ғалати томони шундаки, ғарбликлар назарида ҳалол никоҳ билан кўп хотинлик бўлиш таъқиқланган ва хунук иш ҳисобланади, ҳаром йўл билан, ўйнаш орттириб юриш ҳеч қандай айбсиз иш ҳисобланади, чунки у шахс эркинлиги қонунига тўғри келади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар