1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари

 

 

 

Нисо сурасидаги ояти карималарнинг нозил бўлиш сабаби хусусида муфассирлар шайхи Ибн Жарир Табароний раҳимаҳуллоҳ «Жамиъул баён» китобларида қуйидагиларни бўйича, айтадилар: «Оят Саъд бин Рабиъа ва у кишининг аёллари Ҳабиба бинти Зайдлар хусусида нозил бўлиб, аёл эрининг буйруғини бажармаганида, саҳобий у аёлни урганлар. Аёлнинг отаси қизи билан Набийнинг (с.а.в.) олдиларига келиб: «Қизимни ургани учун унинг ҳурматига ундан қасос олсам бўладими?» деган шикоятни қилади. Набий алайҳиссалом: «Эридан қасос олсин», деб айтдилар. Аёл отаси билан қасос олишга кетаётганида, набий (с.а.в.): «Қайтинглар, Жаброил олдимга келди», деганлар. Ва Аллоҳ:  «Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар» (Нисо, 34) оятини нозил қилди. Шунда Расул (с.а.в.): «Биз бир тадбир ирода қилдик ва Аллоҳ бир тадбир ирода қилди. Аллоҳ ирода қилган тадбир яхшилик бўлиб, қасосни бекор қилди», дедилар. (Ибн Жарир Муқотилдан ривоят қилдилар. «Жамиъул баён»)

Қуръон аёлларни икки қисмга бўлди:

1. Раббиларига итоатгўй, солиҳа ва эрларига яхшилик қилувчи аёллар.

2. ўалаёнчи, осий бошларини шайтон бошқарадиган аёллар.

Эрларига итоатгўй солиҳа аёллар Аллоҳнинг бйруқларини муҳофаза қилишади, устиларидаги ҳақларини адо этишади. Ўзларини фаҳш ишлардан ва эрларининг орзу­умидларини йўққа чиқаришдан сақлашади. Ана шундайлар иффатли, омонатдор ва фозила аёллардир.

Аммо иккинчи қисм эса – улар итоатсиз, исёнчи, эрларини менсимасдан, итоаткорлик қилишга такаббирлик қилиб, бўйин эггиси келмайдиган аёллардир. Ояти карима эркакларга улар биринчи панд­насиҳат қилишни, агар ваъз эслатмалар фойда бермаса, аёлларини ётоқда тарк қилишлари, яъни қўшилмасликлари кераклигини уқдирди. Ибн Аббос айтади: «Аёлига орқасини қилиб у билан қўшилмайди». Агар мавъизада ҳам ҳижронда ҳам қайтмаса, одоб учун, аёлни майиб қилмайдиган даражада, раҳм ва юмшоқ уриш билан жазолайди. Токи унинг бошидан ғалаён ва итоатсизликка бошлаган шайтон чиқиб кетсин. Агар ушбу усул ва воситалар эр­хотин орасининг ислоҳ бўлишига олиб келмаса, ўртада икки адолатли ҳакамни – бирини эр ва иккинчисини хотин томонидан тайинлаши керак бўлади. Шу икки ҳакам тушунмовчилик келиб чиққан мавзуни қидириб, эр­хотин орасини муҳокама йўли билан ислоҳ қилишга ҳаракат қилишади.

Аллоҳ таоло айтади: «Агар эр-хотиннинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангизлар, эрнинг уруғ-аймоғидан бир ҳакам, хотиннинг уруғ-аймоғидан бир ҳакам чиқарингиз. Агар улар ислоҳ қилишни истасалар, Аллоҳ эр-хотин орасига иттифоқликни солур» (Нисо сураси, 35).