1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Аёл кишини ўз мамлакатидан аста­секин тортиб туриш

 

 

 

Аёл киши ўз уйининг маликаси ҳисобланиб, уй ва фарзандлар унинг ихтиёрида эди. Унга: «Бу зулм ва ҳаққингни поймол қилишдир. Сен эркак билан тенг юришинг керак токи, жамиятнинг ярми ажралиб қолмасин», деб айтишди. Шу сўзлар билан уни иш ва амаллар машаққатига солиб, ҳаёт луқмасини ундан қизғониб улоқтиришди.

Энди аёл оғир юкларни кўтара олмагани, тоғ ёролмагани, шахталардан темир ва бошқа маъданларни чиқаролмагани, дуру гавҳарларни олиб чиқиш учун денгизларга шўнғий олмагани  учун уни арзимас ҳақир ишлар билан манзиллар ва ошхоналарда хизматкорлик ё биржаларда ишлаш ёки шаҳарлар хавфсизлиги хизматларида ёки эркаклар билан дўконларда савдо­сотиқ қилиш каби ишлари билан таъминлаб беришди. Ўзининг ҳаёт лумасини ўзи топиши учун. Буларнинг ҳаммаси оила ҳуқуқидан ташқаридадир.