1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Эркак кўтара оладиган машаққатларни аёл кўтара оладими?

Эркак кўтариши мумкин бўлган оғирликларни кўтаришга қуввати етадими? Тош­кўмир қазиб чиқариш ёки ер қаъридан темир чиқариш, тош кесиш, денгиз тубларидан дуру гавҳар чиқариб олиш учун шўнғишни эплай оладими?

Аёл киши латофат­ нозикликка, эркак эса қўполлик­ қаттиқликка моил, аёлнинг ҳатто товуши ҳам эркакларникидан юмшоқ ва нозикроқ, қуввати ҳам эркакникидан анча заиф ва албатта, бардоши ҳам эркакникидан камроқдир.

Ўш болага эркак киши кўтарадиган юкни юклаб қўйиш адолат ва инсофдан бўлмаганидек, ожизага, бақувват кишилар кўтара оладиган нарсани юклашимиз зулм бўлади.

Аллоҳ таоло аёлни ўта кўнгилчанлик ва меҳрибонлик билан сифатлаб, болалар тарбияси ва риояси учун хослаб қўйди. Наҳотки аёлнинг кўнгилчанлик ва меҳрибонлигини йўқотиб, болага қарамайдиган ва эмизиклик гўдакка меҳр кўрсата олмайдиган даражага тушуриб қўйишимиз керак. Эркакда ақл ҳам кўнгилчанлик ҳам бор, аммо унинг ақли кўнгилчанлигидан кўра устунроқ. Худди шундай аёлда ҳам ақл ва кўнгилчанлик бор, аммо унинг кўнгилчанлиги – қалбининг ҳиссиёт буйруғига бўйсуниши ақлдан кўра анча юқори бўлади. Бунинг ҳикмати юқорида зикр қилиб ўтилди.

Демак, агар биз икки жинс орасида тўлиқ тенгликни ирода қилсак, эркак ва аёлнинг юқорида санаб ўтган, ўзаро ҳамма фарқларини йўқ қилишимиз керак бўлади. Токи тенглик ҳақиқий тўлақонли бўлсин. Акс ҳолда, бу даъво ғирт бемаънилик ва алаҳсираш бўлиб қолади.

Нима учун биз аёлни уй ишларини ҳам, кўча ишларини ҳам кўтаришга мажбурлаб, бу юкни эркакка юкламаймиз?! Аёл ҳомиладор бўлади, туғади ва эмизади. Бунинг ҳаммаси унинг соғлигига зарар етказиб, қувватини камайтиради. Шундай экан, нима учун эркак унга ҳомила, туғиш ва эмизишда шерик бўлиб аёл кўтаргандек қорнида бола кўтариб, аёлга ўхшаб чақалоқ эмизмайди?!

Эркак аёл ҳомиладор бўлганидек ҳомиладор бўла олмайди, аёл туққанидек туға олмайди ва табиийки эмизиш ҳам қўлидан келмайди, чунки бу нарсалар аёлнинг хусусиятларидир. Биз бу қийинчиликларни енгиллатиб ёки Аллоҳ аёлнинг табиатига хослаб қўйган ҳаёт қонуни ва низомини ўзгартиб беролмаймиз.

Айтамизки: Шундай экан қандай қилиб бу фикрларни кўриб турган ҳақингизда тўлиқ тенгликни, аёл эркакка ҳамма ишларида шерик бўлишни талаб қиласиз? Бу аёл уй ва кўча ишини бажариши, сиз унга яна ўзингиз кўтара олмайдиган о²ир юкдан бир қисмини «илиниб» эзишингиз зулм ва душманлик эмасми?

Эй «аёлга ёрдамчи»ликни даъво қиладиганлар, эй унинг поймол этилган ҳуқуқига эришиш учун унга инсоф қилиш шиори остида аёлларга йиғлайдиганлар ва ўзингизни жинс орасидаги тенгликни ҳисоблайдиганлар! Юзингиздаги пардани олиб, ўз ҳақиқатингизни ўткир тиш ва тирноқларингизни кўрсатинг, чунки сиз аёлни овламоқчи бўлган, ўзларингизни «аёлни ҳимоя қилиш» ниқоби остида шундай ифлос, макр йўл билан паст шаҳватларингизни қондирмоқчимисиз?!