Сайт бўлимлари
Исломнинг аёлни ҳурмат қилишнинг кўринишлари
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ислом аёлни турли кўринишлар билан ҳурматлайди. Биринчидан, унинг инсонлигини эътироф қилиб, эркак билан ҳурмат ва инсонийликда тенг қилиб қўйган. Аллоҳ таоло айтади:
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз» (Наҳл сураси, 97)
Аллоҳ субҳанаҳу айтади:
«Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб (деди): «Албатта Мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмагайман. Зеро, бировингиз бировингиздандирсиз (яъни, эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган)» (Оли Имрон сураси, 195)
Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганлар: «Аёллар эркакларнинг туғишган опасингилларидир».
Аллоҳ таоло «аёл ҳуқуқи»ни қонунлаштирган вақтда Қуръондаги энг узун суралардан бўлмиш, Нисо сурасини нозил қилди ва «ҳикматли услуб» дея номлади.
«Эй инсонлар, сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!» (Нисо сураси, 1)
Аёл ва эркаклар бир-бирига бегона эмас. Ва улар Қуръоннинг очиқойдин ҳужжатларида келтирилганидек бир жондан яратилган ва аёл эркакнинг бир бўлагидир.
«Ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган» (Нисо сураси, 1).
«Ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган» (Нисо сураси, 1)
Исломнинг аёл кишига нисбатан иззатикромининг яна бир кўриниши – унга меҳршафқат ва чиройли муомалада бўлишга буюради, чунки у ёш бола кабидир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: «Кимнинг оиласида аёли, опасингиллари ёки қизи бўлсаю, уни тириклайин кўмиб юбормаса ва уни енгил санамаса Аллоҳ ундай кишини жаннатга киргизади» Абу Довуд ривоят қилганлар.
Оиша (р.а.) Набий (с.а.в.)дан ривоят қилдилар. Набий (с.а.в.): «Кимки шу қизлардан бирор нарса (яъни, бирортаси) билан синалса ва уларга эҳсон-яхшилик қилса, қилган яхшиликлари оловдан (дўзахдан) тўсиқ бўлади», дедилар.
Оиша (р.а.) ривоят қилишларича, уларнинг ҳузурларига бир аёл икки қизи билан келиб садақа сўраган. Оиша (р.а.) айтадилар: Олдимда бир дона хурмодан бошқа ҳеч нарса топа олмадим ва шу хурмони аёлга бердим. У хурмони иккига бўлиб қизларига бериб ўзи емади. Аёл чиқиб кетганидан сўнг Набий (с.а.в.) келиб қолганларида у зотга бу нарса ҳақида хабар бердим. Шунда Набий (с.а.в.) юқоридаги ҳадис айтдилар.
Абу Довуд «Сунан»ларида «Ким учта қизни ёки уч сингилни вояга етказиб, тарбиялаб, яхшилик қилиб, уларни эрга берса, бас, у учун жаннат (бордир)», деган ҳадисни келтирган.
Аёлхотининглар гўзал муомалада бўлиш талаб қилинади. Аллоҳ таоло айтганидек: $$$
«Улар билан хушмуомала бўлиб, тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин» (Нисо сураси, 19)
Қуръони каримнинг маъноларида: «Агар улар (дан бирор иши)ни ёқтирмасангиз, талоқ қилинг», дейилмади, балки насиҳат қилиб, тўғри йўлни кўрсатиб беришимиз зарурдир:
«Улар билан хушмуомала бўлиб, тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин» (Нисо сураси, 19)
Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар: «Аёлларга яхшилик қилишни ўзингизга лозим тутинг, чунки аёл қовурғадан яратилгандир. Қовурғанинг қийшиқроғи унинг юқорисидир. Уни тўғирлайман десанг, синдирсан, ташлаб қўйсанг қийшиқлигича қолади. Бас, аёлларга яхши муомалада бўлинг. (Бухорий ривоятлари).
Бу ҳадис ўхшатиш бўлиб, тўғридан-тўғри тушунилмайди, шунинг учун ҳам: «…уни тўғирлайман десанг синдирасан», дейиляпти.
Бухорийдан ривоят қилган бошқа бир ҳадисда: «Аёл қовурғага ўхшайди, уни тўғирласанг синдирасан ва ундан фойдалансанг қийшиқ ҳолида фойдаланасан», бошқа бир ривоятда: «… ва унинг синиши талоғидир», дейилади.
Ислом ўз аҳлига чиройли муомалада бўлганларни инсонларнинг яхшиси, деб номлаган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: «Яхшиларингиз – ўз аҳлига яхшиларингиздир ва мен сизларнинг ичингизда аҳлимга яхшиларингиздирман» (Термизий ривояти)
Ислом аёлга берган баҳонинг юксакроғи – солиҳа, тақводор аёлни эркак бу ҳаётда топиши мумкин бўлган энг «қимматбаҳо хазина» деб номлашидир. Набий (с.а.в.) айтдилар: «Сизларга эркак жамғариши мумкин бўлган энг яхши нарса ҳақида хабар берайми? У Солиҳа хотиндир, агар унга қараса, хурсанд қилади, буюрса итоат қилади ва агар сафарга чиқса унинг моли ва шаънини ҳимоя қилади».
Тўртинчидан, Ислом аёлни ҳурмат қилиш, улуғлаш ва унга яхшилик қилишни буюради. У яна она ҳамдир. Аллоҳ таоло айтди:
«Биз инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, қорнидаги ҳомила каттарган сари онанинг ҳоли қуриб, заифлаша борур) уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур). (Биз инсонга буюрдикки), «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин!» Ўлғиз Ўзимга қайтажаксан!» (Луқмон сураси, 14)
Расулуллоҳ (с.а.в.)дан жиҳод хусусида маслаҳат сўраган кишига, онасининг хизматини қилувчи ҳеч ким йўқлиги сабабли онасига қараб, яхшилик ва хизматини қилишга ўзларининг улуғ, фазилатли кўрсатмалари билан йўналтирдилар. Бир киши Набий (с.а.в.) ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, жиҳодга бормоқчиман, сиз билан маслаҳатлашгани келдим», деганида, унга: «Онанг борми?» дедилар. «Ҳа», деб жавоб берди. Расулуллоҳ (с.а.в): «Онангни лозим тут, чунки албатта жаннат унинг оёқлари остидадир».
Бу аёлга яхшилик қилиш бўлиб, фақат мусулмон онагагина тааллуқли бўлмай, балки мушрикага ҳам алоқадордир. Аллоҳ таоло айтади:
«Агар улар (яъни, ота-онанг) сен ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг менга ижобат – тавба қилгин кишиларнинг йўлига эргашгин!» (Луқмон сураси, 15)
Асмо бинту Абу Бакрдан (р.а.) айтдилар: «Олдимга онам келдилар, улар Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида мушрика эдилар. Эй Расулуллоҳ, онам олдимга рағбат билан, яъни, мендан яхшилик ва эҳсон умидида келибдилар, улар билан бирга бўлаверайми?» дедим. «Ҳа, онанг билан бирга бўл», деб жавоб бердилар («Сунан» соҳиблари ривояти).
Аёл киши дини келмасдан аввал қандай ҳаёт кечирганига, унга қандай муомала қилинганига ва жоҳилият ҳаётига назар ташламай туриб Исломнинг афзалликларини англаб бўлмайди. Аёл киши жоҳилият даврида хор қилинган ҳамда зулм ва хорликнинг ҳар турлиларини бошидан кечирган… Унга бахтсизлик ва фожеа деб қарашган. £из фарзанд ту²илганлиги ҳақидаги хушхабарни эркакка етказишганда аҳволи ўзгарганлиги ҳақида £уръонда тасвирланиб берилган.
«Қачон бировларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетар» (Наҳл сураси, 58)
«Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани сўралганида;» (Таквир сураси, 8, 9).
Ибн Аббос (р.а.) айтадилар: «Агар сени жоҳилиятдаги арабларнинг аҳволи қизиқтирса, Анъом сурасининг 130оятидан кейингиларини ўқи!
«Шунингдек, шериклари – бутлари мушриклари ҳалок этиш ва динларини чалкаштириб юбориш учун улардан кўпларига ўз болаларини ўлдиришни (яъни, ўз бутлари учун қурбон қилишни) чиройли кўрсатиб қўйди» (Анъом сураси, 137).
«Ўз болаларини ақлсизлик, билимсизлик билан ўлдирган ва Аллоҳга туҳмат қилиб Аллоҳ берган (ҳалол) ризқни ҳаром қилиб олган кимсалар муҳаққақки, (ўзларига) зиён қилдилар, Улар аниқ адашдилар ва Тўғри Йўлга юргувчи бўлмадилар» (Анъом сураси, 140).
Аллома Қуртубий бу оятнинг тафсирида – фожеали, аламли қиссани –зикр қилдилар. «Набийнинг (с.а.в.) саҳобаларидан бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ғамгин ҳолда ўтирарди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сенга нима бўлди, қайғудасан?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ (с.а.в.) мен жоҳилиятда бир гуноҳ қилганман. Исломни қабул қилган бўлсам ҳам Аллоҳ бу гуноҳимни кечирмайди, деб қўрқаман», деди. «Гуноҳинг нима эди?» деб сўрадилар. У киши: «Мен қизларни тириклайин кўмадиганлардан эдим, аёлим менга бир чиройли қиз туғиб берди. Унинг орномусидан халос бўлиш учун уни кўммоқчи бўлгандим, онаси йўлини тўсиб: «Уни менга қолдиринг, тарбиялаб, улғайтирай», деди. Уни унга қўйиб бердим, ҳаттоки у катта бўлиб, баъзи кишилар никоҳларига сўрашди. Шунда ичимга шайтон кириб, унинг онасига: «Баъзи қариндошларимни кўриб келмоқчиман. Уни кийинтириб, зийнатла, ўзим билан олиб кетаман», дедим. Шунда қизчани онаси кийинтириб, тақинчлоқларини тақди ва уни ўзим билан саҳрога олиб кетдим. Саҳрода бир ташландиқ қудуқни кўриб, қизимни ўша қудуққа ташлашга чо²ланганимда йиғлаб: «Эй отажон, онамнинг васиятларини зоеъ қилманг», деди. Унга раҳмим келиб қўйиб юбордим. Кейин шайтон ичимга иккинчи марта кириб, қизни қудуққа ташлаш учун яна тутдим. Қизим йиғлаб, ташламаслигимни ўтиниб сўради, қўйиб юбордим. Сўнг шайтон учинчи марта ичимга кириб йўлдан оздирди. Уни тутиб орқаси билан қудуққа улоқтирдим, ҳатто товуши ўчди. Шундан кейин ўзимдан орномусни ювиб ташладим, деган хаёл билан уйимга қайтдим». Бу ҳикояни Расулуллоҳ (с.а.в.) ва у зотнинг саҳобалари (р.а.) эшитиб йиғлашди. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Агар бирортани жоҳилиятда қилган гуноҳи учун жазолаган бўлганимда, албатта сени жазолаган бўлардим» (Қуртубий тафсирлари)
Аллоҳ таоло айтади: «Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани сўралганида;» (Таквир сураси, 8–9)
Араблар қизларни ёқтирмас ва фаришталарни Аллоҳнинг қизлари, деб эътиқод қилишарди. Улардан бири қизлик бўлса, уни кўмиб орномусдан қутилишга ҳаракат қилардилар. Улар: «Фаришталар Аллоҳнинг қизлари, демак, қизларни қизларга қўшиб юборинглар…» деб айтарди. Қандай аҳмоқона, калтафаҳм нуқтаиназар ва очиқ залолат!
Қиз фарзанд Аллоҳнинг бандаларига берган неъматларнинг ичида энг улуғидир. Лекин жоҳилият давридаги кишиларнинг назарида қизлар мусибат, офат келтирувчи деб ҳисобланган.
Бундан ташқари аёл, худди молмулкка ўхшаб мерос бўлар, агар ўлса, унинг яқин қариндоши аёлни худди мерос сингари ўзига оларди. Бу хусусида Қуръонда қуйидаги сўзлар нозил бўлган:
«Эй мўминлар, сизлар учун хотинларни мажбурий ҳолда мерос қилиб олиш дуруст эмасдир. Ва (агар бирга яшаш ниятингиз бўлмаса), берган маҳрларингизнинг бир қисмини қайтариб олиш учун хотинларингизни (бошқа эрга тегишдан) тўсиб туриб олманглар!» (Нисо сураси, 19)
Маъноси: «Эй иймон келтирганлар, сизларга аёлларни (жоҳилиятда бўлгани каби) мажбуран мерос қилиб олишингиз ҳалол бўлмайди ва уларни, уларга берган нарсаларингизнинг баъзисини (маҳрини) олишингиз учун уларни азл қилманглар (эрга тегишдан тўсиб қўйманглар)…»
Ибн Аббос (р.а.) айтадилар: «Жоҳилиятда эркак ўлса, унинг волийқариндошлари аёлига ҳақлироқ бўлар эдилар. уларнинг бирортаси хоҳласа унга уйланарди, хоҳлашса бошқа бир кишига эрга бериб, маҳрини олишар ва агар хоҳлашса уни эрга тегишдан манъ қилиб қўйишар эди. Шу сабабдан юқоридаги оят нозил бўлди» (Ибнул Жавзийнинг «Зодул масир» тафсирлари)
Бизнинг «янгича жоҳилият»имиздаги аёл чиройлироқ ҳолда, қадимги жоҳилиятдаги аёлларга нисбатан бахтлироқ эмас.
¥озирги пайтда аёлнинг иззатини ва инсонийлигини тириклайин кўмишган. Эрмак учун ўйналадиган қўғирчоқ бўлиб, жоҳиллар у билан вақтларини чоғ қилиш. Бу ҳол худди ёш болалар қўғирчоқ ўйнаганга ўхшайди. Уни яланғоч ё яланғочсифат қилиб журналларга тамоша қилишлари учун чиқариб қўйишади. Эркаклар ғаризаларни қўзғатадиган шарманда шаклда, илмфан ёки гўзаллик баҳоналари билан расмларини чизишиб, унинг суратларини кийимкечак дўконларига, китоб сотиладиган расталар, меҳмонхоналар ва бошқа ҳар хил дўконларга, ҳатто ҳаммомларгача қўйиб чиқишган. Бунга унинг гўзал ва латофатлилигини баҳона қилишади. Яна гўзаллик маликаси деган фикрни ҳам ихтиро қилишган, бўлиб «Пахта гўзаллик маликаси» ё «Ипак гўзаллик маликаси», «Баҳор гўзаллик маликаси», «Латофатгўзаллик маликаси», «Куз гўзаллик маликаси» деган сўзларни атрофдан эшитамиз. Ҳозирги вақтда «гўзаллик маликалар»и орасида эркакларнинг боши айланиб кетади.
Айтингчи, бу ишлар аёлни ҳурмат қилишми ёки унинг назокатидан фойдаланиб, унинг иззатини оёқости қилишми?
Улар аёлни бу ялтирюлтир лақаблар билан алдаб, овламоқчи ва ундан ўзларининг ифлос, бузуқ ниятларида фойдаланмоқчи бўлишади.
Ўзларини «аёл дўстлари» деб номлайдиган аёл душманлари аёлларни бозорга, савдо расталарига, адлия органлари, полицияга, ҳамма иш жойларини эгаллашини овоза қилишади. Ўпканинг бир бўлаги ажралиб қолмасин деб, эркаклар билан ёнмаён ишлаб, улар ихтисосликларига аралашиб, завод, савдо, ҳукумат доиралари, баъзан секретарлик лавозими, баъзи муассасаларга мудира ё вазир ёки депутат ва бошқа ишлар билан шуғуллансин, деб жар солишади. Улар ҳақиқатда аёлни икром қилишадими ёки хор қилишадими?!
Мана бу янгича жоҳилиятдаги «аёл халоскор»ларининг аёл ҳурматига нисбатан нуқтаи назари. Бу аёлга нисбатан Исломнинг ҳақ таъминотларидаги ва буюк аҳкомларидаги ҳурмати ва ҳақиқий эъзози олдида ҳеч нарса эмас.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар