1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Аёллар йиғилишларида – эркаклар ва шоир Тийбанинг қасидаси

 

 

 

Баҳсимизнинг хотимасида уйланаётган йигитларга аёллар хусусида Аллоҳга тақво қилишини насиҳат қиламиз. Аёлларига муомалада ва турмушда яхшилик қилиб, мақсади Аллоҳнинг розилиги бўлиб, фаҳм ва шармандаликдан эҳтиётда бўлишсин. Чунки аёлларнинг ўзларининг йиғинлари бор, у ерда эрлари хусусида сўзлашади, худди эркаклар ўз йиғинларида аёллари ҳақида сўзлашганидек. Ҳар бир аёл эрининг табиати ва аёлига бўлган яхши-ёмон муомаласи ҳақида сўзлайди. Қуйида биз келтирадиган қисса мана шу аёллардан бирининг уйида йиғилган ва эрларининг яхши-ёмон сифатлари ҳақида айтиб беришга аҳдлашган ўн битта аёл ҳақидадир. Уларнинг эри ва ўзи ўртасидаги пардани олиб ташлаб, унинг ахлоқи, табиати, ўзига бўлган муомаласи ҳақида, шу жамоаси ичида гапириб беради. Бу ривоят қилинадиган ҳадисни Имом Бухорий саҳиҳларида «Аҳли­аёлга чиройли муомала боби»да ёритиб берганлар. Ҳадиси шарифнинг матнини ибрат учун эътиборингизга ҳавола қиламиз.