Сайт бўлимлари
Қизни кўриш
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 30 Июль 2022
- (Нашр қилинган санаси)
Уйланмоқчи бўлган йигитнинг бўлажак қайлиғини (ва аксинча) совчилик нияти билан кўриши жоиз ва керак. Бу ҳақда ҳадислар кўп. Имом Муслим «Саҳиҳ»ларида Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан сўрадилар: «Уни кўрдингми?» У: «Йўқ», деди. «Бориб уни кўр», дедилар Расулуллоҳ.
Имом Аҳмад Абу Довуд ва Ҳоким Жобир ибн Абдул-лоҳдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: «Агар сизлардан бирингиз бир аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин».
Уйланмоқчи бўлган йигит уйланажак қизининг фақат юзи ва икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларини кўриши мумкин эмас. Барча мужтаҳид уламоларнинг истинботи шу. Зеро, юз гўзалликни кўрсатса, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи ва баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини билишни истаса, онаси ё синглисини юбориб, билиш имконига эга.
Энг яхшиси, уйланмоқчи бўлган йигит қизни, унга совчи юбормасдин олдин кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етмайди, совчи юбормайди.
Қизни кўриш учун унинг розилиги ё билиши шарт эмас. Йигит қизга билдирмай ва у сезмаган ҳолда кўриши мумкин. Шу яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмасада, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ бўлмайди».
Совчилар бир битимга келишганларидан сўнг йигит ва қиз яқинларининг розиликларини билдириш учун фотиҳа бериш маросими маъқул маросим. Аммо фотиҳа бериш никоҳ ҳисобланмайди.
Лекин, уйланажак йигитнинг бўлажак келин билан танҳо қолиши, у билан саёҳатга чиқиши, бир-бирига бориб-келиб туришлари, тунларни бирга бедор ўтказишлари каби ишлар ғарбнинг бузуқ заҳарли одатларидир. Бу одатлар мусулмон ўлкаларини эгаллаб олди. Улар бахтли оила кўриш учун шу йўл билан йигит ва қиз бир-бирининг феъл-атворини ўрганади, танишади дейишади. Бу воқелик ва асосга суянмаган бир хаёлдир. Чунки у пайтда йигит ҳам, қиз ҳам аслида ўзларида йўқ бўлган яхши феълларни бордай қилиб кўрсатишга тиришади. Ҳақиқат эса, жим-жима ва ҳийлалар кўтариладиган, улардаги ҳақиқий феъл-атвор бир-бирларига ошкор бўладиган тўйдан кейин намоён бўлади. Ва тез орада уларнинг бир-биридан кўнгли совийди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оила қуриш босқичларида, яъни совчилик тўй ва қўшилиш чоғларида йигит ва қизнинг шаръий йўл ва ҳукмларга риоя этишлари, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва розилиги билан, уларга бахтли оилавий ҳаётни кафолатлайди.
Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"ЭР-ХОТИНЛИК АСОСЛАРИ" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар