1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Никоҳ ором олиш ва шаҳватни қондириш учунми?

 

 

 

Баъзи инсонлар турмуш қуришга – эрмак, роҳатланиш ва шаҳватни қондириш деб қарашади. Бундай кишилар кўп уйланиб­ажрашганини кўриш мумкин. Уйланган аёли билан бир йилдан ортиқ яшамасдан бу ишига Аллоҳнинг рухсати борлигини ҳужжат қилади. Шайтон унинг ҳаётини бузиб, ҳақиқий саодат таълимидан маҳрум қилиш учун ҳаракат қилаётганини билмайди. Талоқ билан хонадонлар хароб бўлади, у шайтон яхши кўриб, Раҳмон ёмон кўрадиган ишдир. Бир кишининг ўн саккиз марта уйланганини эшитиб қолдим. Бир хотинга уйланар, у билан бир оз муддат яшагандан, сўнг талоқ қилар ва бошқасига уйланар эди. Ўзича бир вақтда тўрттасидан ортиғига уйланмаса бўлди деб ўйлайди. Шу аснода ўйлаб, талоқ қилишни давом эттирган. Чунки у мол­мулки кўп, эси йўқ, хотин алмаштиришни яхши кўрадиган, завқ­шавққа ўч хотинбоз одам бўлган.