1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Турмуш қуришдан кўзланилган ғояга нозик ишора

 

 

 

Бу ғараз ва ғоя шундай нарсаки, муборак Рамазон ойининг кечаларида ҳам аёллар билан яқинлик қилишга рухсат берди Улуғ ва олий яратувчи бу нарсага ишора қилиб шундай деган: 

«Сизларга рўза кечасида аёлларингизга қўшилиш ҳалол қилинди» (Бақара, 187). Бу оят Исломнинг бошида, кечқуринги хуфтон намозидан сўнг ейиш ҳам, ичиш ҳам, аёлларга қўшилиш ҳам ҳаром қилинган ҳукмни бекор қилиш учун нозил бўлган.

Яъни, «Эй иймон келтирган, рўзадорлар, сизларга муборак рамазон ойининг тунларида аёлларингизга қўшилиш ва уларнинг суҳбатида бўлишга рухсат берилди». Сўнгра Аллоҳ таоло шундай дейди:

 «Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз. Аллоҳ сизлар ўзларингга хиёнат қилаётганингизни билиб, тавбаларингизни қабул қилди ва сизларни афв этди. Энди улар билан (рўза кечаларида ҳам бемалол) қовушингиз ва Аллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз!» (Бақара, 187).

(Бу Бақара сураси 187­оятининг бир бўлаги бўлиб, унда Аллоҳ таборака ва таоло эркак ва аёл ўртасидаги бўладиган жинсий боғланишни, жинсга таъаллуқли бўлган ишларни нозик ва ойдин таъриф билан таърифлади: «… улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либосдирсизлар», деб марҳамат қилди. Бир­бирини қучиши ва ўзаро яқин алоқада бўлиши бир-бири учун аврат, яъни – уят жойларини ёпиб турадиган либосга ўхшатилди. Чунки улар бир­бири учун сатр­тўсиқдурлар ва бирининг ярми иккинчиси билан тўлиқ бўлади. Эркак аёлсиз ноқис, чунки у эркакнинг зийнати ва жамоли. Аёл ҳам эркаксиз ноқис, чунки у аёлнинг қўрғони ва жамолидир. Уларнинг ҳар бири худди кийимлар жасадларга ва гуллар дарахтларга либос бўлганидек бир-бирига либосдурлар. Бу мисол келтиришнинг ва гўзал ўхшатишнинг энг чўққисидир. Баъзи ғофиллар ўйлагандек бу оятнинг маъноси: «… улар сизларга жилбоб­ёпинчиқдурлар, сизлар уларга жилбобдурсизлар» деб оятдаги маънони нотўғри таржима қилиш керак эмас, чунки Қуръоннинг лафзлари эмас, маънолари таржима қилиниши керак.)

«Қовушингиз» деган сўздан мурод – Рамазон кечалари аёлларингиздан жимоъ тариқасида ҳузурланинглар ва орангизда бўлган никоҳдан зурриёт­фарзандлар талабида бўлинглар. Мақсадингиз фақат шаҳватни қондириш бўлмасин, дейилади. Аллоҳ таолонинг:

 «Ва Аллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз!», деган сўзи тушунилади. Яъни: қўшилишдан мақсад Аллоҳ сизларга қонунлаштириб қўйган никоҳнинг ғояси бўлмиш фарзанд талаб қилинглар. Ибн Аббос, Мужоҳид ва Икрималар Аллоҳ улардан рози бўлсин: «Бу оятда: «… Аллоҳ ёзган нарса…»дан мурод фарзанд ва насл» деб тафсир қилганлар (Ибн Касир тафсирига қаранг)