Сайт бўлимлари
Расулуллоҳ (с.а.в.) аёллари хусусидаги муҳим сўз. У зотнинг (с.а.в.) никоҳлари шаҳват қасди билан бўлганми?
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Пайғамбар (с.а.в.) агар лаззат ва шаҳват йўлини хоҳлаганларида фақат бокира қизга уйланган бўлардилар. Аммо у зот Оишадан (р.а.) бошқа бокирага уйланмадилар ва ҳамма аёллари эрдан чиққан «туллар» эдилар, чунки никоҳлари Ислом душманлари айтадиганидек, лаззат ва шаҳват учун эмас, балки машҳур ғоя ва улуғ ҳукм учун бўлган. Расулуллоҳ (с.а.в.) аёлларнинг асосий қисми билан ёшлари элликдан ўтгандаги улуғ ёшлик ва қарилик даврларида турмуш қурганлар. Агар аёллари маишат ва шаҳват учун бўлганида навқиронликларидаёқ уйланган бўлардилар ва никоҳларига фақат бокираларни олган бўлардилар. Ўзлари Жобирга айтганларидек: «Бокирага уйланмайсанми, сен у билан ўйинкулги қиласан ва у сен билан ўйинкулги қилади ва сен уни кулдирасан ва у сени кулдиради». Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларининг саҳобаларига ва умматларига бокираларга уйланишни тарғиб қилганлар. Набий (с.а.в.) айтдилар: «Бокираларга уйланинглар, чунки улар оғизлари ширинроқ, фарзанд кўришлари осонроқ ва енгил нарсаларга кўникувчанроқ (яъни, кўп нарса талаб қилмайди)». (Ибн Можа ривояти) Шу юқоридаги мисоллар билан айбловчиларнинг иддиолари ботил бўлди. Ва яна Расулнинг (с.а.в.) кўп аёлларни никоҳларига олганларининг ҳикмати сабабини ёритишга, «Расулнинг (с.а.в.) аёлларнинг кўплиги атрофидаги шубҳалар ва ботил сўзлар» деган рисолада алоҳида баҳс очганмиз (Набий Пайғамбарнинг (с.а.в.) аёлларининг кўплиги ҳикматлари қуйидаги ишларда кўринади:
1. Раббиларининг рисолатини – Исломни ёйиш учун аёллари тараф қариндош эркаклари кўп ёрдам бериб, душманга қарши қувватли бўлишларига кўмакдош бўлишган.
2. Аёлларини олган қабилалар билан никоҳ сабабли боғланган қариндошлик орқали ўзаро ҳурмат ва бордикелдилар боғланган.
3. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) (аёллари кўплиги сабабли) ички аҳволларининг кўпчиликка маълум бўлиши. Бу нарса мушрикларнинг у киши ҳақларида: «у сеҳргар ё коҳин», деган бўҳтонларини бекор қилади, чунки у пайтда сеҳргар ва коҳинлар уйланмаган.
4. Бир кечада ҳамма аёлларини айланиб чиқишлари каби ғайри оддий ҳолат ва улар билан қўшилиш мўъжизалари Анасдан (р.а.) ривоят қилганидек: «Набий (с.а.в.) бир кечада ҳамма аёлларини айланиб чиқардилар ва шу куни тўққизта аёлларининг ҳар бирининг уйига бориб келардилар.
5. Баъзи эрлари вафот этган тул аёлларнинг иймони гўзаллиги сабаб, улар билан никоҳланиб, уларга ҳомийлик қилиш билан ҳурмат мартабаларини кўтарганлар.
6. Аёлларга хос баъзи шаръий аҳкомларни Расулуллоҳ (с.а.в.)дан билиб, аёлларга муаллимлик қиладиган бир қанча аёлларнинг бўлиши (яъни, улар Пайғамбарнинг (с.а.в.) аёллари)
7. Баъзи душманлар билан ўзаро адоватнинг камайтирилиши Масалан, Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабибага уйланганлар, Абу Суфён эса Исломнинг қабул қилинишидана олдин Набий (с.а.в.)нинг қаттиқ душманларидан бири бўлган шунга ўхшаш Ҳайий ибн Ахтобнинг қизи София билан никоҳланишлари ва у Расулуллоҳ (с.а.в.) ашаддий душманлари бўлган яхудлардан эди. Пайғамбар (с.а.в.)нинг ахлоқлари мукаммалликнинг юқори нуқтасига етган бўлмаганида, душманлар тарафидан никоҳланиб олинган аёллар уларни ташлаб кетишган бўларди. Бундан ташқари бошқа ҳикматлар ҳам кўп.
Олтинчидан, мўмин киши фойдаланадиган дунё матосидан гўзалроғи ислом одобини тутган солиҳа – тақводор аёлдир. Набий (с.а.в.)дан келган ҳадиси шарифда келганидек, айтдилар: «Мўмин киши Аллоҳга тақво қилишдан кейин топадиган энг яхши нарсаси солиҳа завжадан кўрадиган яхшилиги, буюрса унга итоат қилади ва унга қараса, уни хурсанд қилади (кўзини қувонтиради ва у хусусда (фалон ишни қилсанг талоқ бўласан деб ўзига ўқмаган ишни қилдирмаслик учун қасам) ичса, уни содиқ қолдиради (яъни, қасамида зикр қилинган нарсани қилмайди) ва агар у (иш билан бирор жойга) кетса унга ўзида ва молида яхшилик қилади (хиёнат қилмайди)». (Ибн Можа «Никоҳ китоби»да келтирганлар.) Бу ҳадис Аллоҳга тақво қилиш мўмин учун асосий мақсад бўлишига ишора қилмоқда. Сўнгра ҳаётининг шаҳватлари, эҳтирослари бўлмиш, аёллар, молдунё, фарзандлар, қасрлар ва уйжойлардан баҳраманд бўлиш келяпти, Аллоҳ субҳанаҳу айтгандек: «Одамларга аёллар, болалар, туганмас олтинкумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экинтикинларкаби истакхоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди» (Оли Имрон, 14).
Еттинчидан, Алқама ибн Қайсдан айтадилар: Абдуллоҳ ибн Масъуд билан бирга эдим. Усмон (р.а.) у киши билан холи қолганида унга яқинроқ ўтириб олдим, шунда Усмон (р.а.) унга айтдилар: «Эй Абдураҳмоннинг отаси сизни бокира қизга никоҳлаб қўяйми? Сизга олдин ўтган нарсани эслатиб туради» (яъни, бахтли ёшлигингизни эслатиб сизга кучқувватингизни қайтаради). Ибн Масъуд у кишининг бундан бошқа айтмоқчи бўлган гаплари йўқлигини билгач, қўллари билан менга яқинроқ келишимни ишора қилдилар. Сўнг қуйидаги сўзларни айтдилар: Бу нарсани сиз менга айтаётган бўлсангиз, Набий (с.а.в.)дан шундай деганларини эшитганман: «Эй йигитлар жамоаси, сизлардан ким қодир бўлса, уйлансин, чунки у нарса унинг кўзини (ҳаромдан) тўсади ва фаржини (ҳаром ишлардан) сақлайди. Кимки қодир бўлмаса, рўза тутсин, чунки у тўсиқдир» (Бухорий ва Муслим ва Ибн Можалар ривояти).
Мана Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг Аллоҳ уларга роҳат ва саодатни ирода қилган ва нафси дунё неъматига никоҳ лаззатидан баҳраманд бўлиш орқали интилган ва фарзанд кўриб, доимий мукофотга эга бўлишга интилганларни уйланишга чорлаб, тарғиб қилган ҳадисларидан намуналар, Зеро, фарзандлар ҳаёт қувончи ва инсон ўлганидан сўнг унинг ҳаётининг давомчиси. Бу хусусда Набий (с.а.в.) шундай деганлар: «Агар одам боласи ўлса, унинг амали кесилади, фақат учта нарса бундан мустасно: (инсон фойдаланиб, унга доимий ажрсавоб ёзилиб турадиган) садақаи жория: шогирд қолдириб ё китоб ёзиб, инсонлар фойдаланиладиган илм: унинг ҳаққига дуода бўладиган солиҳ фарзанд» (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоийлар ривоятлари).
Шунга ўхшаш никоҳ орқали насл қолдириш билан борлиқ халқларга тўлади ва мусулмон уммати кўпаяди. «Бир киши Набий (с.а.в.) ҳузурларига келиб, бир таниқли мансабдор ва молдунёси кўп, лекин туғмас аёлга уйланиш хусусида маслаҳатлашганида Мустафо (с.а.в.) унга айтдилар: «(Бундай) қилма. Туғувчан, (фарзандларга) меҳрибонларга уйланинглар, чунки мен қиёмат кунида умматларим кўплиги билан фахрланаман». Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоятлари)
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар