1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Никоҳнинг фойдалари ҳақида қисқача маълумот

 

 

 

Никоҳ фойдалари бешта:

Биринчи: Наслнинг давомийлиги. Бу никоҳдан бўладиган асосий мақсаддир, яъни ер юзи башариятга тўлиб, уларга макон бўлиб қолиши. Шаҳват эса инсонларнинг кўз қувончи бўлмиш фарзанд ва зурриётларнинг кўпайиши учун яратилган. Бунга Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг қуйидаги сўзлари далолат қилади: «Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод­хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир» (Фурқон, 74).

Набийнинг (с.а.в.) қуйидаги сўзлари ҳам юқоридаги оятга мисол бўлади: «Никоҳланинглар, кўпайишинглар, чунки мен қиёмат кунида умматимнинг кўплиги билан фахрланаман» (Абу Нуъайм «Ҳиля»да келтирганлар. Демак, фарзанд фитрий мақсад ва ҳикмат экан, шаҳват эса уни келтириб чиқарувчи сабабдир.

Иккинчи: Шайтондан сақланиб шаҳватини жиловлай олади. Агар инсоннинг шаҳвати қўзғаса, унга ақл ҳам, дин ҳам қаршилик қила олмайди. Шунга Набий (с.а.в.) айтдилар (аёлларга нисбатан): «Эҳтиёткор ва қатъий эркакка ҳам ўз таъсирини ўтказишда ақли ва дини ноқис бўлган аёллардан ғолиброғини кўрмадим…» (бу ҳадисни Муслим «Иймон китоби»да 79 – рақам билан келтирганлар ва у Набийнинг (с.а.в.) аёлларига насиҳат қилиб гапирган ҳадисларининг бир қисмидир. Ҳадиснинг боши: «Эй аёллар жамоаси садақалар беринглар ва истиғфор айтишни (Аллоҳдан кечирим сўрашни) кўпайтиринглар, чунки мен дўзах аҳлининг кўпчилиги сизлардан эканини кўрдим», дедилар. Шунда бир сергап ва журъатлироқ аёл: «Нима сабабдан дўзах аҳлининг кўпчилигини аёллар ташкил қилади?» деб сўраганида, Пайғамбар (с.а.в.) юқоридаги жавобни айтганлар.)

Шаҳват ва ёмон қараш Иблиснинг қўлидаги икки қурол бўлиб, у билан йигит­қизларни овлаб, бирининг иккинчисига рағбатини қўзғайди. Агар диндор йигитни йўлдан оздириш қўлидан келмаса, унга ёмон кишиларни яқин қилиб қўяди. Бунда унинг овлайдиган арқони аёллар бўлади. Шу нарсага ишора қилиб Пайғамбар (с.а.в.): «Ўзимдан кейин эркаклар учун аёллар фитнасидан кўра зарарлироқ фитна қолдириб кетмадим», деганлар (Бухорий ривояти). Яна у зот (с.а.в.) айтадилар: «(Ўз бошингизга) лаънатни кўпайтирасизлар ва дўстингизга (яъни, турмуш ўртоғингиз борлиги неъматига қарши чиқиб) куфр келтирасиз ва сизлар – ақли ва дини нуқсонлардан кўра…» (юқоридаги ҳадис).

Мустафо (с.а.в.) айтдилар: Қараш иблис садоғидаги ўқларидан бир ўқдир. Кимки уни Аллоҳдан қўрққанидан тарк қилса, қалбида иймон ҳаловатини топади.

Шоир айтади:

«Қанча назарлар, қаровчининг қалбида,

Санчди камон ва ўқсиз, ўқ санчиш услубида,

Киши қачонки, кўзи бурилганда,

Ўш қизлар қўзларига, бўлар хатарда,

Кўзини қувонтирар қалбига зарар келгани,

Хуш келмади хурсандчилик, зарар билан келгани»