1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ибн Аббос (р.а.)дан фатво сўрган йигит қиссаси

 

 

 

Ривоят қилинишича, одамлар бир куни Ибн Аббос (р.а.)нинг мажлисларида эдилар. Улар тарқалгач, бир йигит кетмасдан ўтирарди. Ибн Аббос (р.а.): «Бирон ҳожатинг борми?» деб сўрадилар. Йигит: «Ҳа, бир масала хусусида сўрамоқчи эдим, лекин одамлардан уялдим. Ҳозир эса ҳайбатингиз ва сизга бўлган ҳурматимдан бу нарса ҳақида сўрай олмаяпман». Ибн Аббос: «Олим ота ўрнида бўлади, шунинг учун отангга айтишинг мумкин бўлган нарсани менга айт», дедилар. Йигит: «Менинг жуфти­ҳалолим йўқ, гуноҳ ва фаҳш ишлардан қўрқаман, шунинг учун қўлим билан истинмо қилсам гуноҳ бўладими?» деди. Ибн Аббос ундан юз ўгирди, сўнгра айтдилар: «Туф­э! Чўрига уйланишинг бу ишингдан яхшидир. Лекин бу зинодан кўра яхшироқ, (лекин, ундан кўра) нафсингни ҳаромдан сақлайдиган аёлга уйлангин ва нафсингни қўғирчоқ қилиб ўйнайдиган шайтонга ташлаб қўйма». (Бу қиссани Имом Ғаззолий «Иҳёу улумиддин» китобида зикр қилганлар)

Тўртинчи фойда. Уй ишларини бажариш – овқат пишириш, супириб­сидириш, идиш ювиш ва уйда қулайликлар яратиш муаммоларидан қалбни фориғ қилади. Инсонда жимоъ қилишга шаҳвати бўлмаган тақдирда ҳам уйида бир ўзи яшаши қийин. Унга меҳрибонлик қилиб, оғирини енгил қиладиган жуфти ҳалоли бўлмаса, асосий вақти уй юмушлари билан машғул бўлиб илм олиш ва амал қилишга вақт топа олмайди. Аммо солиҳа­тақводор аёл эркакнинг уйига қаровчиси ва динида ёрдамчисидир. Юқорида айтиб ўтилганларнинг бетартиб бўлиши қалбни ташвишлантириб, ҳаётни оғирлаштиради.

Абу Сулаймон Дороний айтганлар: «Солиҳа аёл бу дунё учун эмас, балки сенинг охиратинг учун (яхши амаллар, ибодат, илм олиш ва амал қилишинг учун) уй юмушлари ва муаммолардан фориғ қилиб қўяди. Унинг фориғ бўлиши – уй ишларини юргизиши ва шаҳватни қондириш кабиларни ўз ичига олади».

Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Уч нарса одам боласининг бахти саналади: солиҳа аёл; солиҳ манзил (қулай уй­жой); яхши маркаб (улов). Одам боласининг бахтсизлигида эса қуйидаги учта нарсада кўринади: ёмон хотин; ёмон маскан ва ёмон маркаб» (Аҳмад, Табароний, Баззор ва Ҳоким ривоятлари).

Бешинчи фойда. Ўз нафси билан курашиш, аёлининг ҳақларини адо этиш, улардан етадиган азият ва ахлоқларига сабр қилиши жиҳоддир. Ўзини дин йўлига йўналтириб, ҳалол ризқ билан касб қилиб, болалар тарбиясига қарашни чиниқтириш лозим. Бу амалларнинг фазилати улуғ ва қадрли бўлиб, аҳли аёли унинг ҳомийлиги ва бошқаруви остида бўлади. Ҳомийлик фазилатининг улуғлиги ҳақида Умар (р.а.) айтганлар: «Никоҳни ожизлик ёки бузуқликдан бошқа нарса ман қилмайди». 

Жунайд раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Жимоъга эҳтиёжим, худди озуқага бўлган эҳтиёжимга ўхшайди». Чунки аёл киши эркак учун бузуқликдан сақловчи ва қалбини тозалагувчи озуқадир. (Ҳужжатул Ислом ўаззолийнинг «Иҳёу улумиддин» китобларида файзли баҳс юритилган. Уни албатта, кўриб чиқинг. Чунки унда жамики ажойибот ва гўзалликлар жамлашган.)

Бирорта одам шаҳват фақат эркакларга хос, деб ўйламасин. Балки у аёлда эркакникидан кўра кучлироқдир. Лекин Аллоҳ азза ва аёлни ҳаё билан ҳимоялади. Аёл киши ҳам эркак истаган нарсани истайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло тул эркак ва аёлларни никоҳлаб қўйишга (бунда уларга ёрдам беришга) буюради. 

 «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг яхшиларини уйлаб қўйинглар…» (Нур, 32)

Солиҳ кишилардан бири шундай деган:

Аёллар шайтондирлар, биз учун яратилган,

Аллоҳдан паноҳ сўраймиз шайтонларнинг шарридан.

(Айтмоқчики, аёллар эркакларни васваса қилиб, шаҳватини қўзғатиб ёмон йўлга чорлайдиган, синов, фитна учун яратилган. Биз эркаклар уларнинг шарри­ёмонлиги (яъни фитнасидан) паноҳ сўрашимиз керак.)

Унга жавобан яна бир солиҳ киши айтди: «Шўринг қурғур, бундай демайсанми?! 

Аёллар райҳондирлар биз учун яратилган

Ҳаммамиз ҳушнудмиз райҳонлар ҳидидан