Сайт бўлимлари
Абу Дардо (р.а.) билан Салмон (р.а.) қиссалари
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Набий (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилганларида муҳожир ва ансорларни акаука тутинишга ундаганлар. Салмон Форсий Аллоҳ розилиги учун Абу Дардо билан биродар бўлди. У киши Аллоҳ розилиги учун ўз биродарларини доим зиёрат қилиб турардилар. Кунларнинг бирида биродарининг уйларига зиёрат учун борганларида уйларидан топа олмадилар. Абу Дардонинг аёллари зийнат кийимларда эмас, балки иш кийимида эди. У киши: «Сенга нима бўлди?» деб сўрадилар. Аёл: «Биродарингиз Абу Дардонинг дунё билан ишлари йўқ», дедилар. Шу пайт Абу Дардо келдилар, Салмонни кўриб, хурсанд бўлдилар. Уларга овқат келтирганида, у киши: «Енг, мен рўзадорман», дедилар. Салмон унга жавобан: «Аллоҳга қасамки, мен билан бирга таом емасангиз, мен ҳам емайман», дедилар. Шунда, нафл рўза тутганлари учун (уни бузиб) бирга овқат едилар. Кеч кирганда Салмонга жой ҳозирлаб, ўзлари намоз ўқишга тургандилар, Салмон: «Ҳозир ухланг», дедилар. Абу Дардо ухладилар. Сўнг (яна) туришга ҳаракат қилганларида (яна) «Ухланг», дедилар. Туннинг охирига бориб қолганда: «Энди туринг, бирга намоз ўқиймиз», дедилар. Намоздан кейин Салмон у кишига: «Албатта, сенда Раббингнинг ҳаққи бор ва сенда эса нафсингнинг ҳаққи бордир. Бас, ҳамма ҳақдорларнинг ўз ҳаққини бер», дедилар. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.)га хабар берилганида: «Салмон рост айтибди», дедилар (Бухорий ривояти).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар