Сайт бўлимлари
Совчилик одоблари ва совчи қўйилган аёлга қараш мумкинлиги
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Аллоҳ таоло айтди: «У аёлларга (яъни, эрлари ўлиб, идда сақлаб турган аёлларга) совчиликни ишора қилишингизда ёки ичларингизда (совчилик ҳақида) ўйлашингизда сизлар учун гуноҳ йўқ» (Бақара сураси, 235).
Табарий айтадилар: «Эй эркаклар, сизлар иддадаги аёлларга очиқ эмас, балки ишора билан турмуш қуришга рағбатингизни маълум қилсангиз, сизлар учун торлик ё гуноҳ йўқдир.
«Хитба»дан мурод – совчилик, яъни қизни унинг аҳлидан аҳлидан ўз никоҳига сўрашдир.
Наслнасаб ҳоллари, нафақа, мерос ва бошқа эрхотинлик ҳаётига тааллуқли бўлган роҳатфароғат ўзаро ҳамжиҳатлик билан турмуш қуришнинг муҳим ва жиддий ишларидан ҳисобланади. Шунинг учун никоҳдан олдин «Хитба» – совчилик қилиш зарурдирки, никоҳ боғлашдан олдин эр аёли ҳақида ва аёл эри ҳақида танишбилишлар қўниқўшнилар орқали маълумотга эга бўлиши керак. Чунки никоҳ аниқ маълумотлар асосида бўлса, никоҳ ақди доимий, жуфтлар орасидаги ҳаёт эса гўзал бўлади.
Агар йигит кўчада бир қизни кўриб ёқтириб қолса, у билан оила қуришга шошилмай, олдин уни таниб, ўрганиб чиқиши керак. Чунки баъзи қизлар ўйноқи, уятсиз бўлиши мумкин. Худди шунингдек, қиз ҳам хушрўй йигитни кўриб қолиб, унинг истаги асирасига айланиб қолмаслиги керак. У (йигит) инсон суратида тарбияланган ўғри бўлиши ҳам мумкин. Ундайлар мулойим қўзичоқ суратидаги ваҳший бўри бўлиб, қизларнинг номусларни бузиши мумкин.
Ислом шариати, турмуш қуриш мавзусида жиддий ўйлашга, совчилик қилишдан олдин фикр юритишга ундайди. Аёл киши ҳам оила аъзоларини бехабар қолдириб, ўзи эрга тегиб олиши тўғри эмас. Бу хусусда шундай дейди:
«Хожаларининг изни билан уйланаверинглар» (Нисо сураси, 25).
Мустафо (с.а.в.) айтадилар: «… Агар сизларга, диндор ва хулқига рози бўладиган (яъни, тақволи ва яхши хулқли) кишидан совчи келса унга турмушга чиқинглар. Бундай қилмасангиз, (яхшига тегмай, ёмонга тегсангиз) ер юзида фитна-фасод (бузғунчилик) тарқалади» (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).
Шундай қилиб, Ислом аёлнинг хитбасини, жавобгарлигини аҳли оиласига топширди. Европа қизларига ўхшаб ўзи хоҳлаганига тегиб кетавериши мумкин эмас.
Айрим турмушлар қаршиликлар бўлмасада, ажралишталоқлар, кун ва ойлар ўтмасданоқ қисқа муддат ичида содир бўлган. Бунинг асосий сабаблари эса эътиборсизлик, ўз ҳаввойи хоҳишларига эргашиш, жиддий мулоҳаза ва чиройли ҳужжат асосида никоҳ бўлмаганлигидир. Сурати (чиройлилиги) алдайдиган қизлар қанча? Қанчадан-қанча қизлар алдов, макр йўли билан номус ўғриларининг арқонига тушиб қолади.
Бу хусусида шоир қуйидаги сўзларида чиройли мисол келтирган:
Ориқ кишини кўриб, уни мазаҳ қиласан,
Лекин, у кийимларда ҳайбатли арслон бўлур.
Торирдан ажабланиб, уни синаб кўрасан,
Шу ҳол, у гумонингга тескари келур.
Торир – чиройли, саранжом кўриниш соҳиби. Ҳозирги аср истилоҳида «жентельмен», «зиёли», «маданиятли».
Бир киши Ҳасан ибн Алига (р.а.) деди: «Менинг бир қизим бор, уни кимга никоҳласам экан?» Айтдилар: «Уни Аллоҳга тақво қиладиганга никоҳланг. Агар уни яхши кўрса, ҳурматини жойига қўяди, ёмон кўрса зулм қилмайди».
Уммулмўминийн – Оиша (р.а.) дедилар: «Никоҳ – қулликдир. Шундай экан, ҳар бирингиз ўзининг иззатлисини (қизини) қандай жойга бераётганига қарасин».
Шаъбий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Ким иззатлисини (қизини) фосиққа никоҳлаган бўлса, бошини ёрибди» (Юқоридагилар «Ҳужжатул Ислом» ўаззолийнинг «Иҳёу улумиддин» китобидан олинди).
Ота ва оила аҳллари, қизлари учун яхши хулқли, тақводор куёв қидиришлари шарт. Унинг бойлиги ва молини кўзлашлари керак эмас. Агар совчи қўювчи хулқи яхши, тақволи, шарафли, мурувватли, илмли ва кўркам бўлса, қандай яхши. Бу йигит турмуш қуриш неъматига ва қиз унга ҳадя қилинишига арзийди. Улар турмуш қурса, яхшилик билан қуради ва агар баъзи ишларини ёқтирмай қолса унга чиройли муомалада бўлаверади.
Имом ўаззолий айтдилар: «Қизнинг ҳаққида эҳтиёт бўлиш аҳамиятлидир. У никоҳ билан қул бўлиб қолади ва ундан халос бўлолмайди. (яъни, ўзи хоҳлаганини қилолмайди, деган маънода) Эр ўзи хоҳлаган пайтда талоқ беришга қодир. Агар киши мусулмон бўлатуриб ўз қизини золимга, ё фосиққа, ё бидъатчига ёки ароқхўрга берса у ўз динига хиёнат қилибди. Бунинг билан Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабига рўбарў бўлади, оилада раҳм-шафқатни узиб, қизига ёмонликни танлабди». (ўаззолийнинг «Иҳё…» асаридаги «Никоҳ боби»га қаранг.)
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар