Сайт бўлимлари
Фарзанд кўришлари ва ягона ўғилларининг ўлими
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Эрига юклаган маҳрини Ислом қилиб, аёлларнинг ҳурматлиси ва ҳаётда бахтлиси бўлган солиҳа, мўмина аёл ҳақидаги қиссамизнинг давомини келтирамиз. Умму Сулайм Абу Талҳага заковатли ўғил туғиб бердилар. Бола уларнинг ҳаётини хурсандчилик ва саодатга тўлдирди. Орадан бир қанча йиллар ўтгандан сўнг бола касал бўлиб қолди. Отасининг қалби унга қаттиқ боғланиб қолган эди. Боланинг касали кучайиб кунларнинг бирида ҳаётдан кўз юмди. Шунда аёл аҳлига: «Абу Талҳага унинг ўлими ҳақда хабар берманглар, менинг ўзим айтаман», деди. Болани бир хонага қўйиб, эшикни қулфлаб қўйдилар. Сўнг энг чиройли кийимларини кийиб, энг чиройли тақинчоқларини тақиб, ширин таом тайёрладилар. Эрлари сафардан қайтиб келганида, олдига лаззатли таомни келтирди. Турмуш ўртоғи Умму Сулаймдан боланинг аҳволи ҳақида сўраганида: «Олдингидан кўра анча тинч», деб жавоб бердилар. Бу сўзлари билан «касал оғриқларидан ўлим билан таскин топди», деган гапни ирода қилдилар. Шунда эрлари боланинг аҳволи, соғлиги яхшиланибди, деб ўйлаб, овқатини еди. Аёл эрига токи қўшилгунича меҳрмурувват кўрсатишда давом этаверди. Ваҳоланки қалбларида фарзандларига бўлган қайғуларидан ғамалам чўғи ёниб турарди. Аммо аёл эрининг бошига мусибатнинг енгилроқ тушишини истадилар. Бир оз вақт ўтганидан кейин эрларига: «Эй Абу Талҳа сизга бир нарса айтиб бермоқчиман», дедилар. Эрлари: «Нима экан у?» деб сўради. Аёл: «Яқин қўшниларимиз ўзларининг қўшниларидан ижарага нарса олишибди. Олган нарсалари овқат пиширадиган қозон экан, қўшниси қозонни ўз вақтида қайтариб бермабди. Ҳафталаб қозон уларда қолиб кетибди. Ижарага берганлар қозонларини қайтаришларини сўраб келишганида, уларга ғазаб қилишибди. Ва эшикни қулфлаб улар билан гаплашишмабди ҳам», деганида Абу Абу Талҳа: «Уларнинг бундай қилишга ҳақлари йўқ. Эҳсон (гўзал иш)нинг мукофоти эҳсондан бошқа нарса эмасми?! Улар қозонни қайтариб беришлари ва раҳмат айтишлари шарт», деб жавоб берибдилар. Шунда Умму Сулайм: «Ундай бўлса, тақдирга тан беринг, фарзандингиз Аллоҳнинг ҳузурида эканига қаноатланинг. Аллоҳ таоло фарзандни қўлингизга омонат (сақлаш учун вақтинча берилган нарса) қилиб берган эди, энди омонатини қайтариб олди», дедилар. Шу пайт Абу Абу Талҳа: «Булғангунимча (бу нарсани айтмай) мени ташлаб қўйиб, жимо билан кир бўлганимдан кейин, менга болам ҳақида гапирасанми?» деди. Эрталаб Расул (с.а.в.)га Умму Сулаймнинг қилган ишларини хабар бердилар. Бунга Расулуллоҳ (с.а.в.): «Шояд сизларга шу кечаларингизда барака берилган бўлса», дедилар. Шу кечадан сўнг Умму Сулайм ҳомиладор бўлиб, ўғил кўрдилар, унинг номини Абдуллоҳ қўйишди. Ровий айтадилар: «Шу ўғилнинг тўққизта фарзандларини кўрганман, ҳаммаси Аллоҳнинг китобини ёд олган» (Бу қиссанинг асли Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган ҳадисдир.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар