1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Абу Бакрнинг Оиша билан (р.а.) қиссалари

 

 

 

Нўъмон ибн Башир (р.а.) ривоят қилдилар: «Абу Бакр (р.а.) Набий (с.а.в.) ҳузурларига изн сўраётиб, Оишанинг баланд товушда гапираётганларини эшитиб қолдилар. Набий (с.а.в.) уларга изн бердилар, Абу Бакр (р.а.) кириб Оишага: «Товушингни Расулуллоҳ (с.а.в.)га кўтарганингни эшитдимми?» деб уни уриш учун қўлларини кўтарганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.) у кишини қайтариб қолдилар. Шунда Абу Бакр ғазабланиб чиқиб кетдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Оишага: «Сени бу кишидан қандай қутқарганимни кўрдингми», дедилар. Абу Бакр бир неча кун ўтгандан сўнг яна Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига кириш учун изн сўраганларида, уларнинг ярашганини кўрдилар ва: «Мени тинчлик пайтингизда киргизинг!» дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ҳа, шундай қилдик, шундай қилдик», дедилар (Абу Довуд ривояти).

Ҳушбўй нарсалар суртиб юриш ва баъзи аёллари тарафидан бўладиган қаршилик ва ҳижронни кўтариш Мустафонинг (с.а.в.) сийратларидан эди. Бу нарса у зотнинг ахлоқларининг юксак ва қадрларининг баланд бўлганига гувоҳлик қилади. Оиша (р.а.) ривоят қилиб, айтганлар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: «Сен мендан қачон рози бўлишинг ва қачон менга ғазабланишингни биламан», деб айтганлар. «Бу нарсани қаёқдан биласиз ё Расулуллоҳ?» деб сўрадим. Шунда у киши: «Энди қачон мендан рози бўлсанг, (Муҳаммаднинг Раббисига қасам дейсан. Агар ғазаблансанг, (Иброҳимнинг Раббисига қасам, деб айтасан», дедилар. Шунда мен: «Ҳа, эй Расулуллоҳ, энди исмингиздан бошқасини тарк этмайман», дедим. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Икки саҳиҳайндан бошқа ривоятда: «Албатта, мен ғазабингни розилигингдан (ажратиб) била оламан…» деган сўзлари билан келган.

Баъзи аёлларнинг Набий (с.а.в.)ни тарк этишлари

Набийнинг (с.а.в.) аёлларга бўлган муомалалари улуғ ахлоқларига ишора қиладиган яна бир нарса борки, баъзи аёллари у зотдан ғазабланса, Набий (с.а.в.)ни кечгача тарк қилишар эди. Уларнинг гўзал ахлоқлари ва гўзал турмушлари туфайли шу ишларни кўтарар ва улар билан мулойим муомала қилар ва етказган азиятларига сабрли бўлар эдилар.

(Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.), айтганлар: «Умар ибн Хаттобдан Набий хусусида (с.а.в.) Аллоҳ таоло:

 «(Эй Ҳафса, Оиша), агар сизлар иккингиз (бу қилмишларингиз учун) Аллоҳга тавба қилсангизлар (ўзларингизга яхшироқ бўлур). Чунки сизларнинг дилларингиз (Ҳақ йўлдан) тойиб кетди!» (Таҳрим, 4)

 «(Эй Ҳафса, Оиша), агар сизлар иккингиз (бу қилмишларингиз учун) Аллоҳга тавба қилсангизлар (ўзларингизга яхшироқ бўлур). Чунки сизларнинг дилларингиз (Ҳақ йўлдан) тойиб кетди!» (Таҳрим, 4)

Маъноси: «Агар Аллоҳга тавба қилсангизлар, бас (ваҳоланки) қалбларингиз моил бўлган эди» деган икки аёл кимлар?) деб улардан сўрадим. «Во ажабо, сенга ҳайронман, эй Ибн Аббос! Шуни ҳам билмайсанми? Улар Оиша ва Ҳафса­ку!») дедилар. Сўнг Умар (р.а.) ҳадисни, яъни қиссани келтира бошладилар: «Мен ва ансорий қўшним Мадинанинг тепаликларида эдик. Набийнинг (с.а.в.) ҳузурларига навбат билан тушиб турардик, бир кун у тушар ва бошқа куни мен тушардим. Мен тушган куним ваҳийда нозил бўлган ёки бошқа воқеалар тўғрисида қўшнимга хабар келтирар эдим, у ҳам ўзи тушган пайтида шундай қилар эди. Биз Қурайш жамоаси, аёлларга ғолиб, ҳукмрон эдик. Ансорлар элига келиб кўрсак, бу қавмга аёллари ғолиб экан. Буни кўрган бизнинг аёлларимиз ансорий аёлларнинг одобини ола бошлашди. Менинг аёлим ҳам бир кун ғазаб билан менга товушини кўтарди. Шунда уни бундай муомаладан қайтардим. Аёлим менга: «Нега сиз менга гап қайтаришимни таъқиқлайсиз? Аллоҳга қасамки, Набийнинг (с.а.в.) аёллари у зотга гап қайтаришади. Улардан бири бугун кечгача уларни тарк қилди», деди. Мен бу нарсадан қўрқиб кетдим: «Улардан қайси бири бундай қилган бўлса, хато қилибди», дедим­да, кийимларимни кийиб, Хафсанинг ёнига бордим ва унга: «Эй Хафса, сизларнинг бирингиз бугун Набий (с.а.в.)га жаҳл қилдими?» деб сўрадим. У: «Ҳа», деди. Шунда: «Хато қилибсан ва зарар кўрибсан, Расулуллоҳ (с.а.в.)га ғазаб қилганга Аллоҳ ғазабланишидан ва шу сабабли ҳалок бўлишингдан омондамисан?!» деб айтдим.

«Пайғамбарга гап кўпайтирма. Яъни, у зотдан кўп нарса сўрайверма ва уларга гап ҳам қайтариб, тарк ҳам этма ва сенга нима бўлганини мендан сўра. Қўшнинг Оиша сендан тиниқроқлиги ва сендан кўра Набий (с.а.в.)га суюклилиги сени алдаб қўймасин».

Умар (р.а.) айтадилар: «Бизга қарши уруш очмоқчи бўлган «ўассон» қабиласи ҳақида гаплашаётган эдик. Ансорий дўстим ўзининг навбатида Набий (с.а.в.)нинг зиёратларига борди. Кечқурун келиб, эшигимни қаттиқ қоқди ва: «Умар шу ердамилар?» деди. Қўрқиб кетиб олдига чиқдим. У: «Бугун улуғ, даҳшат иш бўлди», деди. «Нима экан у?» ўассон бостириб келдими?» деб сўрадим. «Йўқ, ундан улуғроқ ва қўрқинчлироқ, Набий (с.а.в.) аёлларини талоқ қилдилар», деди. Шунда: «Хафса адашди ва зарар кўрди. Шу нарса бўлиши мумкинлигини сезгандим», деб айтдим. Кийимларимни кийиб, бомдод намозини Набий (с.а.в.) билан ўқидим. Кейин Набий (с.а.в.) «машруба» яъни, баланд жойлашган кичик ҳужраларига кириб, алоҳида бўлиб олдилар. Ҳафсанинг олдига кирганимда, йиғлаб ўтирган экан. «Сени нима йиғлатяпти?» Сени шу нарсадан қайтармаганмидим?! Набий (с.а.в.) талоқ қилдиларми? деб сўрадим. «Билмадим, ана, машрубада ёлғиз бўлиб олдилар», деди. Чиқиб минбар олдига бордим. Унинг атрофида бир гуруҳ одамлар ўтириб, баъзилари йиғлашарди. Уларнинг олдиларида бир оз ўтирдим. Сўнг бўлган ишлар мени ҳаяжонлантириб, Набий (с.а.в.) ўтирган машрубаларига келиб, хизматкор болага: «Умар киришга рухсат сўряпти, деб кўр», дедим. Шунда бола Набий (с.а.в.) ҳузурларига кириб, сўнгра қайтиб чиқди ва: «Набий (с.а.в.)га гапириб сизни зикр қилдим, лекин жим ўтирдилар», деди. Қайтиб, минбар ёнида ўтирганлар сафига қўшилдим. Сўнг яна, бўлган ишлардан фойдаланиб келиб болага: «Умарга изн сўраб кўр», дедим. Бола яна: «Уларга сизни айтдим, сукут қилдилар…», деди. Шундай қилиб Умар (р.а.) уч марта қайта­қайта киришга изн сўрадилар. Набий (с.а.в.) эса индамасдилар. Умар айтадилар: «Энди қайтиб кетмоқчи бўлиб турган эдим, бола мени чақириб қолди. Набийга салом бўлсин, сизга изн бердилар», деди.

Умар айтадилар: «Набий (с.а.в.) ҳузурларига кирганимда бўйрада ётгандилар. Бўйра билан у зот ораларида кўрпа йўқлигидан биқинларига ботиб кетган эди. Ичига ўсимлик толаси тўлдирилган ёстиққа суяниб ўтирибдилар. Уларга салом бердим, сўнг турган ҳолимда: «Эй Расулуллоҳ, аёлларингизни талоқ қилдингизми?» дедим. Шунда менга қараб: «Йўқ», дедилар. Хурсанд бўлиб: «Аллоҳу акбар!» дедим. Сўнг ўша турган ҳолимда: «… Эй Расулуллоҳ сиз билан ўтириб гаплашишга изн сўрайман», дедим. Набий (с.а.в.) рухсат бердилар. Айтдим: «Билганингиздек, биз қурайш жамоаси аёлларимизга ғолиб эдик. Мадинага келганимизда эса уларнинг аёллари эрларига ғолиб экан» Набий (с.а.в.) бу гапимга жилмайдилар. Сўнг: «Эй Расулуллоҳ, Ҳафсага: «Қўшнинг (кундошинг) сендан тиниқроқ бўлса ва Набий (с.а.в.)га суюклироқ бўлса, бу нарса сени алдаб қўймасин», дедим. Бу сўзимга ҳам Набий (с.а.в.) жилмайиб қўйдилар.

Бошқа ривоятда: «То жаҳлларидан тушгунларича – улардан ғазаб кетиб, ҳатто тишлари кўриниб, кулиб юборгунларича гапиришдан тўхтамадим. У зот инсонлар ичида энг тиши чиройлиси эдилар.

Умар айтдилар: Аллоҳга қасамки ул зотнинг уйларида ўтирганимда, кўзга ташлангулик нарса кўрмадим, фақат уч дона ошланган тери бор эди. Буни кўриб йиғлаб юбордим. «Сизни нима йиғлатди, эй Ибн Хаттоб?» дедилар. Шунда: «Эй Расулуллоҳ, нега йиғламай? Мана бу бўйранинг биқинингизда изи қолибди. Кўриб турганингиздек уйингизда учта бўйрадан бошқа нарса кўрмадим. Анови Қайсар ва Кисролар эса дарёлар ва мевалар ичида. Сиз Аллоҳнинг элчиси ва энг соф одам бўйрада ухлаяпсиз». Набий (с.а.в.) суяниб ётган жойларидан ўтириб олдилар­да, айтдилар: «Бирор бир нарсадан шубҳадамисиз, эй Ибн Хаттоб? Уларнинг – бу дунёдаги ҳаётлари яхши ва ёқадиган қилиб қўйилган. Дунё уларга, охират эса бизга бўлишига рози эмасмисиз?» Шунда: «Эй Расулуллоҳ, мени кечиринг», дедим. Мана шу ҳадисга биноан Набий (с.а.в.) аёлларидан бир ой, ажралиб яшадилар. Сўнг Аллоҳ таоло танлаш оятини нозил қилди: 

 «Эй Пайғамбар (алайҳиссалом), жуфтларингизга айтинг: «Агар сизлар ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлсангизлар…» (Аҳзоб, 28)

Оиша айтдилар: «Шунда аёлларидан биринчи бўлиб мендан бошладилар, мен ҳам ул зотни (дунёни эмас) ихтиёр қилдим. Сўнг қолган ҳамма аёлларини ихтиёрини сўраб чиқгандилар, у зотни ихтиёр қилишди» (Бухорий ривояти)