1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳофиз Ибн Касирнинг сўзлари

 

 

 

Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларининг тафсирида Ҳофиз ибн Касир айтдилар:

 «Улар билан хушмуомала бўлиб, тинч-тотув яшанглар» (Нисо сураси, 19)

Маъноси: «Яъни, улардан яхши сўз ва муомалани хоҳлаганингиздек, хотинларингизга сўзларингизни яхши, феъл­атворларингизни гўзал қилинг. Гўзал турмуш қуриш ва доим очиқ юзли бўлиш Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ахлоқлари эди. Аҳллари билан ҳазиллашар, уларга мулойим бўлар, нафақасини таъминлар, аёлларни кулдирар ва ҳатто Оиша (р.а.) билан мусобақалашар эди. Мўминларнинг онаси Оиша (р.а.) аёлларга: «Расулуллоҳ (с.а.в.) мен билан мусобақалашдилар, мен ўзиб кетдим. Бу мен гўшт кўтаришимдан, яъни семиришимдан олдин эди. Гўшт кўтарганимдан кейин яна мусобақалашдик ва улар ўзиб кетдилар. Шунда Набий (с.а.в.) айтдилар: «Буниси олдинги гал баробарида ҳисоб тенглашди», дедилар».

Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари тунайдиган аёлларининг уйида ҳар кеча аёлларини йиғар ва улар билан баъзан кечки овқатни ер эдилар. Сўнг ҳаммаси ўз манзилларига тарқалишар эди. Ва аёлларининг бири билан узун кўйлакда, елкаларидаги ёпинчиқни ечиб, иштон кийган ҳолда ухлар эдилар. Хуфтон ўқиганларидан кейин уйларига кириб аҳли аёллари билан, бир оз суҳбатлашиб, бу билан уларга меҳрибонлик қилардилар. Аллоҳ таоло:

 «(Эй мўминлар), албатта сизлар учун – Аллоҳ ва Охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун – Аллоҳнинг пайғамбарида (у зотнинг иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал намуна бордир» (Аҳзоб сураси, 21).

Маъноси: «Албатта сизларга Аллоҳнинг элчисида (эргашишингиз учун) гўзал ўрнак бор» (Ҳофиз ибн Касирнинг «Улуғ Қуръон тафсири» китоблари).