1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

“Синамоқчи бўлган эдим”

Бир имомни чеккароқ шаҳардаги бир масжидга ишга жўнатишди. У ҳар куни ишга автобусда қатнарди. Фаолиятининг учинчи куни одатига кўра автобусга чиқди. Чипта олиш учун кондукторга пул узатди. Чипта ва қайтимни оларкан, санаб кўрса, кондуктор ярим сўм пулни ортиқча қайтарибди. Имом безовталикка тушиб қолди. “Ортиқча берилган қайтимни қайтарсинми? Агар шундай қилса, автобусдаги йўловчилар эътиборини тортиб, ўзини пкодомон қилиб кўрсатаётгандай туюлмасмикин? Шу арзимас пул транспорт компаниясининг зарар кўришига сабабчи бўлиб қолмас? Аммо пулни қайтариб бермаса ҳам чатоқ! Ўзи имом бўлатуриб, бошқаларни ҳалолликка, бировнинг ҳақига хиёнат қилмасликка чақирсаю, ўзи ортиқча қайтимни индамай чўнтакка солиб кетаверса, қандай бўларкин?”
Автобус то масжидга яқинлашгунча имом ана шундай қарама-қарши хаёллар гирдобида қийналиб кетди. Охири тушиш олдидан кондукторга ортиқча берган пулини қайтариб беришга қатъий қарор қилди. У пулни узатаётганида кондуктор мийиғида сирли жилмайиб:
–     Сиз масжидимизнинг янги имоми бўлсангиз керак? – деб сўради.
–     Ҳа, шундай! Аммо сиз буни қаердан билдингиз? – сўради имом.
–     Ўзимча тахмин қилиб, синаб кўриш учун қайтимни кўпроқ қайтарган эдим...

(Интернет саҳифаларидан олинди)