1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Европалик муслималарнинг «стрит-стайл»и (street-style – кўча услуби)

Кенг «джинс»лар, кенг-мўл кўйлаклар ва синчиклаб танланган рўмолларга ўраниб олган, замонавий мода талабларини диний талабларга уйғунлаштирган ёш муслималар европа кўчаларида кўзга яққол ташланиб турадилар.

Давоми...

Агар фарзандингиз қўрқаётган бўлса, нима қилиш керак?

Кўпинча шундай ҳолатга дуч келинадики, уч ёшдан етти ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари уларнинг боласига қандайдир қўрқувларни қандай енгиш мумкин деган саволга жавоб излайди. Умуман, болалар қўрқиши муаммоси анча долзарб бўлиб, болалар психологлари доираларида кенг муҳокама қилинади. Гап шундаки, агар вақтида мос келувчи чоралар кўрилмаса, оддий болалар қўрқуви хавотирлик ёки, қанчалик мантиққа зид янграмасин, тажовузкорлик каби характер жиҳатларига айланади.

Давоми...

Одамларнинг мақтови ва танқиди

Кўпчилик одамлар мақтовни яхши кўриб, танқидни ёмон кўрганидан ҳалокатга учрайди. Уларнинг барча ҳаракатлари одамларнинг розилигини топишга, мақтовига эришиб, танқидидан қутулишга қаратилган бўлади. Албатта, бу оғир дарддир ва уни даволаш зарур.
Одамларнинг мақтовига ўч бўлиш хасталигидан қутулиш қуйидагича бўлади. Аввало, одамлар сизни қайси сифат ила мақташаётганига назар солинг. Агар ўша сифат ҳақиқатан ҳам сизда бор бўлса, икки хил бўлади.
Биринчиси – илм ва тақво каби хурсанд бўлишга арзийдиган сифат. Бундай ҳолатда мақталган одам оқибатдан ҳазир бўлиши керак. Ўша қўрқинч уни мақтовга маст бўлишдан сақлайди. Агар оқибати яхши бўлиши хурсандчилик сабаби бўлса, Аллоҳ таоло берган фазлдан хурсанд бўлиш керак. Одамларнинг мақтовидан эмас.
Иккинчиси – мансаб ва молга ўхшаш хурсанд бўлишга арзимайдиган сифат. Бу нарсалардан хурсанд бўлиш худди тезда қуриб, хашакка айланадиган кўкатдан хурсанд бўлишга ўхшайди. Бундан эса фақат эси пастларгина хурсанд бўлади.
Агар сиз мақталган сифат сизда бўлмаса ҳам, мақтовдан маст бўладиган бўлсангиз, бу ақлсизликдан бошқа нарса эмас.
Танқидни ёқтирмаслик ҳам оғир дард ҳисобланади. Уни ҳам эринмасдан, зудлик билан даволаш лозим. Бу борадаги гапнинг қисқаси қуйидагича: Агар сизни танқид қилган кишининг гапи тўғри бўлиб, насиҳатни ирода қилган бўлса, ғазабланмасдан, унинг гапини яхши қабул қилиш керак. Чунки у сизга айбларингизни ҳадя қилмоқда.
Агар танқидчи насиҳатни ирода қилмаган бўлса, у ўз динига нисбатан жиноят қилибди ва сиз унинг гапидан фойда олибсиз. Чунки у билмаган нарсангизни сизга билдирибди ва унутган нарсангизни эсингизга солибди.
Агар танқидчи сизда йўқ нарсаларни айтиб, бўҳтон қилган бўлса, сизга қуйидаги уч нарсадан бири бўлади:
1. Агар сиз мазкур айбдан холи бўлсангиз ҳам, унга ўхшаш бошқа айблардан холи эмассиз. Аллоҳ таоло ошкор қилмай турган айбларингиз кўп. Аллоҳ таоло танқидчига сизнинг ўша айбларингизни билдирмаганига шукр қилинг.
2. Танқидчининг туҳмати сизнинг гуноҳларингизга каффорот бўлади.
3. Бўҳтончи ўз динига нисбатан жиноят қилди. Ўзига қарши Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзитди. Сиз Аллоҳ таолодан уни афв қилишини сўранг. Бир киши Иброҳим Адҳамни уриб бошини ёрганида, унинг ҳаққига дуо қилиб шундай деган экан: «Бунинг сабабидан ажр олдим. Менинг сабабимдан азобга қолмасин».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Суррогат оналик эпидемияси

Суррогат оналик бу – ёрдамчи репродуктив технология бўлиб, бунда аёл киши унинг учун биологик нуқтаи назардан бегона бўлган, туғилганидан кейин унинг генетик ота-онасига тарбиялаш учун топшириладиган ва ҳуқуқий жиҳатдан айнан улар унинг оиласи саналадиган болага ҳомиладор бўлишга (пул эвазига ёки савоб йўлида) розилик билдиради.

Давоми...

Компьютер қуллиги ва бахт дарслари

 

Ривожланиш, кашфиёт доимо инсонни ҳайратга солиб келган. Табиийлик қонунига кўра ҳайрат билан бошланган янгилик бироз вақт ўтгач, ҳаётнинг одатий таркибий қисмига айланиб қолади.

Давоми...