1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Туя билан эшак

Эшак билан туя узоқ бир сафарга бирга кетар эдилар. Олдиларидан тасодифан катта бир дарё чиқиб қолди. Биринчи бўлиб дарёга туя кирди. Сув туянинг қорнигача келганди. Туя эшакка қараб:

Давоми...

Ускудор ёнғини

(имони бор одам ҳар вақт фойдали одамдир)

Давоми...

Сенинг бир кўзинг кўрар эканa

Ўтган замонларда бир кўзи ожиз, бой-бадавлат йигит уйланибди.
Йигит уйига меҳр қўйган, яхши феълли мусулмон эди. Ҳар оқшом уйига қучоғини тўлдириб нарсалар олиб келарди. Хотини эрини қувонч билан кутиб олиб ҳурмат кўрсатар эди.
Орадан йиллар ўтибди. Ул одамнинг иши бирдан орқага кетибди-ю, бир кун уйига қўллари бўш келибди.
Хотин ақли оз, феъли ёмон ва тарбияси яхши эмаслигидан эри уйга кирар-кирмас:
— Вой, афандим, сизнинг бир кўзингиз кўрар экан-а!.. — деб юборибди. Кўпни кўрган ул одам:
— Хоним, шу кунгача кўрмаганмидинг, — деб совуққонлик билан жавоб берибди. Бефаҳм хотини унга:
— Шу пайтгача қўлингизга қараб, кўзингизга қарашга вақт бўлмаганди, — дебди.
— Хоним, — жавоб берибди ул одам, — эрингнинг икки кўзи кўрдир. Кўр бўлмаса бош оғриқ қилиб, сен каби ақли қисқани олармиди?

Давоми...

Икки дўст ва улар ўғирлаган бир халта олтин

 

(имонсизлик бошга фалокат келтиради)

Икки дўст бир халта олтин билан борар эдилар. Қандай ният билан бормокдалар, улар ўғрилик йўлидамилар ёки қароқчилик йўлидамилар? Биз ишнинг сўнгини кўрайлик:

Давоми...

Ибодатга чанқоқ рафиқа

 

Абу Юсуф Баззоз дейдилар: «Тобеъинларга замондош бўлган Риёҳ Қайсий бир аёлга уйланди. Келин-куёв гўшангага киришди. Тонг отгач, келин хамир қормоқчи эди, Риёҳ: «Ҳали ёш келинчаксиз, қўлингиздан ишингизни оладиган биронта хизматкор аёл ёллайликми?» деди. Аёли эса: «Мен кимсан обиду зоҳид Риёҳул Қайсийдек зотга турмушга чикдим, қаттиққўл золимга эмас», деб жавоб берди».

Давоми...

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ