1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Тарвузли салат

 

 

 

Тенг миқдордаги тарвуз ва қовундан қошиқ ёрдамида шарчалар кесиб оласиз.Таъбингиз торганича қаттиқ пишлоқни қирғичдан ўтказиб оласиз. Битта лимон шарбати, майдаланган ёнғоқ ва бироз асал солиб аралаштирсангиз бас, витаминларга бой салат тайёр!

 

 

 

Гулкарамли салат

Маҳсулотлар: 800 гр картошка, 1 та гулкарам, 1чўмич ўсимлик ёғи, майдаланган қора мурч, 200 гр лаҳм гўшт, туз, зира.

Тайёрланиши: Картошкаларни кубик шаклида тўғраймиз ва тузли сувда 15 дпқиқа давомида қайнатамиз. Гулкарамни чайиб, майдабўлакчаларга бўламиз, қайнабтурган картошкаучтига солиб қайнатишни давом эттирамиз.Картошкани алоҳида, гулкарамни алоҳида сузиб оламиз. Картошкани сариёғ билан арлаштириб, эзилиб кетмаслигига аҳамият берамиз. Туз, мурч, озгина майдаланган ёнғоқ, карамни солиб аралаштирамиз.

Гўштни майдапаррак шаклида тўғраб, қизиб турган ёғда қовурамиз.Тагини ўчириб димлаб қўямиз.Ликопчанинг бир томонига картошка. Бир томонига карам қўйиб, устига гўштни қўямиз. Овқатни кўкатлар билан безатиш мумкин.

Ширин колбасачалар

 

 

 

Масаллиқлар: 200 гр сарёғ, 2та тух. 500 гр пченье. 1 ст шакар, 3 қошиқ какао.

 

Тайёрланиши:Сариёғни эритиб оловдан олгач, устидан шакар ва како қўшинг. Бу аралашма совугач, кўпиртирилган тухумни қўшиб қориштиринг. Бошқа бир идишга печеньеларни ловиядай катталикда майдалаб чиқилади., сўнг аралашманипеченьенинг устидан қуйиб, яхшилаб аралаштиринг. Стол устига целофан плёнка ёйиб, пишириқни унингустига тўкинг ҳамда колбаса шаклида ўранг. Қотиши учун бу колбасачани 8 соат музлаткичга қўясиз. Дастурхонга паррак-паррак қилиб тортасиз.

 

 

 

Гулкарамли қовурдоқ

 

 

 

Керакли маҳсулотлар: 2 кг гулкарам, 4 та тухум, 400 грам думба ёғи, 2-3 бош пиёз, таъбга кўра туз ва зираворлар.

 

Тайёрланиши: Гулкарамнинг шохларини ўзагидан ажратиб, совуқ сувда яхшилаб ювилади. Қайнаб турган тузли сувга солиниб, қайнатиб олинади. Ярим тайёр гулкарам қизиётган думба ёғида пиёз билан бирга қовуриб, охирида устига тухум чақасиз. Тайёр таом ликопчаларга солиниб, дастурхонга тортилади.

 

 

 

“Лаззат” торти

 

 

 

Масаллиқлар: 3та тухум,1.5ст.шакар, 3 чойқошиқ истеъмол содаси, 1 пачка ванил кукуни, 2.5 стун.
Кремига: бир банка ирис ҳолатидаги қуюлтирилган сут, 250 гр.сарёғ, 1ст тозаланган ёнғоқ.
Тайёрланиши: тухум шакар билан кўпиртирилади. Устига асал, сметана ва коньяк солиниб, аралаштиришда давом этилади. Сўнг сода ва ванилин қўшилган ун солинади. Тайёр бўлган хамир уч бўлакка бўлиниб пиширилади. Крем суртилиб, ёнғоқ билан безатилади.