1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Мени йигитим ташлаб кетди

Мен қаллиғим билан бир ой олдин ажралишдим, кучимни тиклай олмаяпман... унинг ташаббуси билан ажралишдик... жуда қаттиқ севарди, кўнгилни чиройли овларди, ортимдан югурарди, мен эса  ҳар доим жазавага тушардим, тез-тез жанжаллашардик, лекин у доим биринчи бўлиб ярашарди...

Семиз эканлигим учун турмушга чиқа олмаяпман…

Сизга бир неча йиллар давомида мени безовта қилиб келаётган муаммо бўйича мурожаат қилмоқчиман, аммо бу фикрни қандай иофдалашни билмайман. Мен 27 ёшдаман ва ҳали турмушга чиқмаганман. Менга турмушга чиқиш таклифлари бўлган деб ҳам айта олмайман. Аммо шундай таклиф бўлса ҳам, мен турмуш қуришни хоҳламайман. Мен бу нотўғри эканлигини, дин буни талаб қилишини ва бу суннат эканлигини биламан.

Қандай қилиб тушкунликка тушмаслик мумкин?

Мен рус миллатига мансуб мусулмон аёлман. Менда шундай муаммо бор... Болалигимда, афтидан, ота-онам яхши кўз-қулоқ бўлиб туришмаган ва тишларим қаттиқ шикастланган. Энди эса менинг бор маънавий кучим ва пулларим уларга сарфланмоқда, мен ўзим пул ишлаб топаман ва бунга сарфлайман, ички кучни ҳис қилмайман, ҳеч қандай ижобий туйғу йўқ, мен аёллик кучига ва саломатликка, гўзалликка эгаликни ҳис қилмайман - гарчи жуда гўзал қиз бўлсам ҳам, ҳаммасидан ҳам кўра болалар туғишдан қўрқаман. Бу менинг ташқи қиёфамга ҳам бевосита таъсир қилади - мен табассум қилмайман.

Никоҳда пулнинг роли

Ҳозирги пайтда дунёвий ҳаёт ва маиший қулайликларга интилиш кўпчилик учун устувор аҳамиятга эга бўлмоқда ва бу тенденция анча эрта ёшда бошланмоқда деб айтсак, асло муболаға бўлмайди. Ҳозирги кунда дунёда муваффақиятга эришиш битта омилга – бойликка асосланади. Ҳар ҳолда, кўпчилик айнан шунга интилмоқда.

Уйингиздаги психологик муаммолар

Эр ва хотин, йигит ва қиз ишдан ёки ўқишдан қувонч ва бахт уфуриб турган муҳит тўла уйга қайтиб келиши қанчалик ажойиб. Улар табассум, ҳазил-мутойиба ва ўзаро ёрдам муҳитида бўлиб, муҳаббат ва ҳамдардликнинг муаттар ҳидидан баҳра олади. Буларнинг барчаси – бахтли уй, у ҳақида ҳар бир одам, айниқса, ўз эътиқоди туфайли оилавий бахт руҳий хотиржамликка ва тинч ижтимоий алоқалар барпо этишга хизмат қилишини яхши биладиган ҳар бир мусулмон орзу қилади.

Ҳозир сайтимизда 163 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ