1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Оқибат

...Сизларга кўп мол-дунё қолдиролмадим. Бошқалардек ҳар бирингизга алоҳида уй, алоҳида машина олиб беролмадим. Лекин Худони танитдим, ўқитдим, касб-ҳунар ўргатдим. Кўплар етмиш йилдан мўл залолатда, саодатга ташна бўлиб яшаганда, саодат манбаи Қуръон ва суннатни ўргатдим...
Аҳил-иноқ бўлинглар. Ризқларинг кенг-мўл, умрларинг узоқ бўлишини истасаларинг қавм-қариндошлар бир-бирингизга меҳр-оқибатли бўлиб, борди-келди қилинглар. Росулуллоҳ r шундай кўрсатма берганлар. Бир-бирингизни яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтаринг. Қўни-қўшнилар билан яхши бўлинглар. Охирги умидим, аянгиз билан мени ҳамда иккимизнинг ота-онамизни дуода эслаб турсаларинг. "Аллоҳим, ота-онамни, у иккалаларининг ота-оналарини ва жумла мўминларни раҳмат, мағфират қил..." деб дуо қилсаларинг. Мен сизлардан розиман. Сизлар ҳам мендан рози бўлинглар. Ҳеч кимдан қарзим йўқ. Катта қарзим бор эди, ундан кутулдим. "Дадамиз нега қарз олади" деб ҳайрон бўлманглар. Бир бечора киши кўпчиликдан қарз сўраган экан. Ҳеч ким унга қарз бермабди. Мен ўзим бировдан олиб, у кишига эҳсон қилиб бердим. Қарзни эса ўзим уздим. Васиятим ёстиқ остида. Қолган гапни ундан ўқийсизлар.
Илоҳо, Сендан ўзга ибодат қилишга лойиқ чин маъбуд йўқ. Сен борсан, бирсан, яккасан, ёлғизсан, Раҳмонсан, Раҳимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Муҳаммад алайҳис салом Сенинг банданг ва росулинг эканига гувоҳлик бераман. Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ.
Илоҳо, "Раҳматим ҳамма нарсани қамраб олди" дегансан. Мени ҳам ўша нарсалар қаторида бил. Ўша нарсаларнинг энг муҳтожи ва энг заифи менман. Гуноҳларимга тавба қилдим", деб омонатни топширдилар."- деб йигит сўзини тугатди.
- Мошо Аллоҳ! Ука, бундай гўзал хотима учун йиғлаш эмас, қувониш керак. Боя бир соат олдин 50 ёшлар чамаси бир кишини дафн қилишди. Бир одамнинг кўз ёш тўкканини кўрмадим. Сизга берган саволимни қўлига узун таёқни ҳасса қилиб, овозини борича "дадажон" деб бақираётган йигитга бердим. Кўзида қатра ёш йўқ, лекин овози карнайдек. "Намоз ўқимасди" деб жавоб берди у. "Масжид уйларингдан узоқмиди?"- деб сўрасам, "масжид билан деворимиз туташ",- деди. "Касал бўлиб қолдиларми?" деганимда, "йўқ, соппа-соғ эди. Бир кун олдин ошнасининг юбилейида роса ичилган экан. Кечаси ярим тунда машинани ўзи миниб уйга келмай шаҳардан ташқарига чиқиб кетибди. Кайфда машинани катта дарахтга бориб урган. Машина ичидаги малласоч хотин ҳозир банисада, дадам ўша ерда жон берган",- деди.
Ука, мана буларга йиғлаш керак. "Ҳайя алассолаҳ" "Намозга келинглар" нидосига жавоб бермаганларга, рамазонда куппа-кундузи кавшаниб юрганларга йиғласа арзийди. Ярим яланғоч тасқара, таъвия-тараққос, беўхшов, беҳаё қизлар орқасидан сўлагини оқизиб, йигитлик ғурурини оёқ ости қилаётган йигитларга, ор-номусини топтаётган қизларга дод солиб йиғлаш керак. Биз эмас, улар ўз аянчли ҳолига ўзи уввос солиб йиғлаши керак. Отангиз учун асло койиниб йиғламанг, дуо қилинг. Дадангиз эришган фазилатларнинг бирига етишиб ўлсам, мен ўзимни бахтли ҳисоблайман.
- Раҳмат, ака. Аллоҳ рози бўлсин. Мен Аллоҳ қазои қадарига қарши бўлиб йиғлаётганим йўқ. Биз учун жаннатга элтувчи икки йўл бор эди. Бири онамиз, иккинчиси отамиз. Бу иккиларига хизмат қилиб Раҳмон ризолигини топамиз дегандик. Онамиз эртароқ оламдан кўз юмдилар. Бу билан бир йўл беркилди. Энди отамизга астойдил хизмат қилишга киришганимизда, дадамиз ҳам оламдан ўтиб қолдилар...
Уни юпатаман деб ўзим йиғлаб юбордим.

Севилмаганлар

Кечқурун компутерда ишимни битириб бўлганимдан кейин дам олиш мақсадида биронта қўшиқ эшитгим келди. Чунки куни билан ўқиш ва дунё ишлари билан толиққан, ўзимни бир ғариб аҳволда, худди фақат мен қийналиб юрибману, қолганлар роҳатда яшаётгандай.
    Компутерда мусиқалар бўлимга кириб Озодбек Назарбековнинг бир талай қўшиқларини ичидан ўзимча яхшироғини танлашга киришдим. Излай излай “Севилмаганлар” номли бир файлни топдим. Мен бу қўшиқни эшитган, эшитиб таъсирланган, ҳатто кўзимдан ёш ҳам келган эди. Негадир яна шуни эшитгим келди ва кириш тугмасини босдим. Қўшиқ бошланди. Номидан фақат “севги” ҳақида, деб ўйланадиган қўшиқ ўзига хос маҳзун куй билан бошланди. Бошланиши ҳам қизиқ. Биринчи бошланганда гап нимадалигини тушунмайсан киши. Лекин одамни ўйлантиради...

    Фироқ дарёсида ювилмаганлар,
    Таклиф ҳам қилинмай туғилмаганлар,
    Тунларнинг қўйнига ғарқ бўлиб яшар.
    Умрида бир бора севилмаганлар.
    Манингдек бир бора севилмаганлар.

Биринчи эшитганингизда шундай, тушунарсиздек. Ким ҳақида, нима деяпти деб ўйлайсиз. Ким фироқ нималигин билмайди. Нега таклиф қилинмасдан туғилади. Нима учун улар тунларга ғарқ бўлиб. Борлиги ҳам билинмайди. Кимлар улар, нега севилмаганлар. Беихтиёр давомига қулоқ соласан.

    Шамол ҳам ғамзада кўксини ўпмас,
    Тунда кўзларини хотиржам ёпмас,
    Қасрларда яшаб ҳаловат топмас,
    Умрида бир бора севилмаганлар.
    Манингдек бир бора севилмаганлар.

Ҳатто улардан шамол ҳам меҳрини қизғонар, ғам тўла қалбларинига ором бера олмас экан. Шунчаликка борганки уларнинг хотиржамлиги йўқ. Кўзларини хотиржам ёполмайдилар. Қасрларда яшасалар ҳам ҳаловати йўқ уларнинг. Чунки улар ҳали бирор марта севилмаганлар. Севилиш нималигини ҳам билмайдилар. Ким улар ...

    Биттагина дилга зорланиб яшар,
    Ҳар ким сиғар йўлда торланиб яшар,
    Кўзгуга қарашга орланиб яшар,
    Умрида бир бора севилмаганлар.
    Манингдек бир бора севилмаганлар.

Қизиқ, нега уларнинг дилини ёриш, ҳасратлашиш учун бирор дилдоши йўқ. Нега улар ҳар ким сиғиши мумкин бўлган йўлда чекага суриб чиқарилади. Энг асосийси нега ҳатто ўзлари ҳам ўзларидан нафратланиб кўзгуга қарашга ҳам орланишади. Ҳатто улар ўзлари учун ҳам севилмаган. Нега? 

Муҳаббат сўзини ёт сўздек тинглаб,
Ҳижрон калимасин ўзича англаб,
Кулгуси йиғига аралаш инграб,
Умрида бир бора севилмаганлар.
Манингдек бир бора севилмаганлар.

    Улар ҳатто муҳаббат нималиги тугул, бу сўзни тингламаганлар ҳам.  Улар ҳижронни ҳам ўзларича ҳис қиладилар. Агар уларниниг кулганини эшитсангиз, худди йиғлагандек бўлишади. Нимага ...

    Уларнинг қалбига муҳаббат қози,
    Қишдан совуқ кечар баҳори, ёзи,
    Ўлимга индамай бўларлар рози,
    Умрида бир бора севилмаганлар.
    Манингдек бир бора севилмаганлар.

Уларнинг қалби, кўнглини фақат муҳаббатгина тушунади. Чунки уларнинг баҳор ва ёзлари қишданда шиддатли, азобли, совуқ кечади. Улар шу даража совуқ қалблар, совуқ муносабат ичидаки, улар ҳатто ўлимга ҳам розилар. Чунки улар умрида бир бора ҳам севилмаганлар. Шу ерга келганда қўшиқ тугаб, олдинги тўртлик яна такрорланади.

    Фироқ дарёсида ювилмаганлар,
    Таклиф ҳам қилинмай туғулмаганлар,
    Тунларнинг қўйнига ғарқ бўлиб яшар.
    Умрида бир бора севилмаганлар.
    Манингдек бир бора севилмаганлар.

Ҳали ҳам мавҳумлик. Ким улар. Шунчалик ҳаётда эзилиб, сиқилиб ҳатто ўлимига рози бўлганлар ким. Бу қўшиқнинг клипини кўрмаганимда, балки мен ҳам ҳали ҳам жавоб қидириб юрган бўлардим. Лекин шоир уларга “севилмганлар” сифатини ўрнида қўллаган. Чунки улар ҳақиқатан ҳам севилмаганлар. Уларнинг туғилишини бирор кимса таклиф қилмаган, хоҳламган. Улар қасрмонанд уйларда яшашади, шароитлари етарли, лекин ҳаловати йўқ. Улар муҳуббат не, ҳижрон нелигин билишмайди ҳам. Уларнинг кулгуси  ҳам йиғиси фақат инграшдан иборат. Уларнинг дилдоши, суҳбатдоши ҳам йўқ. Улар кўчаларда ҳам алоҳида. Улар ўз айбларини кўрмаслик учун кўзгуга қарашга ҳам орланишади. Уларнинг ҳаёти шунақа даҳшатлики, ёзи қишидан кўра совуқроқ. Шунинг учун улар ўлимларига ҳам рози. Улар ... ақлан ва жисмонан ногирон бўлган болалар. Улар озгина меҳрга, муҳаббатга зор бўлган гўдаклар. Улар таклиф ҳам қилинмасдан туғилган норасидалар. Кўзгуда ўзларига пардоз бериш у ёқда турсин, қарашга ҳам орланишадиган қизалоқлар. Шунинг учун улар ўлимларига минг минг рози. Чунки  улар севилмаганлар.
    Нега айнан болалар. Чунки улар катталар ёшига етиб бора олишмайди. Вояга етмасдан вафот этишади. Бу дунёдаги озгина умрини ҳам севилмасдан ўтказишади.
    Қўшиқ тугади. Лекин унинг маҳзун кайфияти қалбимда ва кўзимдан оққан ёшимда қолди. Ҳозир тунлар қўйнидаги таклифсиз туғилган бу севилмаган болаларни бағримга босиб севиб эркалагим келди. 

Валиев Саидакбархон

Маскан одоблари

Инсон ўзини энг бехавотир, эмин-эркин сезадиган маскани унинг уйидир. У ўз уйида бошқанинг назари тушишидан, гаплари эшитилиб қолишидан хавфсирамай, азият чекмай яшаши керак.

Умр йўлдошини танлаш

 

Бўлажак умр йўлдошини танлашда турли қавмлар ҳар хил ўлчовларга асосланадилар. Кимдир келин танлашда унинг чиройини ўлчов қилиб олади, бошқаси бўлажак келиннинг молига қизиқади, учинчиси ҳасаб ва насабига эътибор беради ва ҳоказо. Шунингдек, куёв танлашда ҳам гоҳида куёвнинг мансабига, гоҳида бойлигига, баъзилар қуч-қуввати ёки чиройига қизиқадилар.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш

Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар, жамиятдаги етакчи доираларнинг ёш авлодни оилали қилиш борасидаги бурчлари уларни никоҳлаб қўйиш билан чекланмайди. Балки, келинлик ва куёвликка номзод ёшларга никоҳ, оила, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, оила тутиш сирлари, эр-хотинлик муносабатлари каби нарсаларни ўргатиш ҳам зарур. Бу борада ҳам қилишимиз лозим бўлган ишларимиз анчагина.

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ