1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Никоҳ зарурати

Инсон нафақат дорулфанода, ҳатто дорулбақода ҳам ўз жуфтининг васлига эҳтиёжмандликсезиши ва жаннат аҳлларининг покиза ҳурлар висолига етишиши чин дунё саодатининг бир кўриниши бўлса, не ажаб. Муқаддас Қуръони Каримда бу ҳақда ўнлаб оятлар бор. Жумладан, Раҳмон сурасининг 56-оятида «У(жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи (қиз)лар борки, уларга жаннат аҳлидан илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир», — дейилган.

Оилага ҳозирлик кўриш

Баъзи ёшлар оилага юракларини тайёрлашдан аввал, уйлари ва ашёларини тайёрлашга қарайдилар. Табиийки, хато қиладилар. Чунки оилага тайёргарлик пулдан олдин юрак билан қилинади. Ҳамма нарса тугасин деб, оиладан аввал қарз олиб, оила қургач қарз тўлашга ҳаракат қилган ёшлар бахтга қийин эришадилар. Чунки қарз тўлаш олдидаги асаблар кўпинча уруш-жанжалга сабаб бўлади.
Агар бахт учун ортиқча мол, ашё, бойлик лозим бўлса эди. Пайғамбаримиз с.а.в. ва оилалари бахтсиз бўларди. Ваҳоланки, камбағалликда энг катта бахтга эришган улар эдилар. Даврлари асри Саодат, яъни бахт чоғи сифатида эсланади.
Пайғамбаримизнинг с.а.в. севимли қизлари Ҳазрати Фотиманинг сеп сандиқларига қарашни хоҳлайсизми?
1.Яхши жойнамоз.
2. Учта кўрпача.
3. Битта ёстиқ.
4. Буғдой янчиш учун қўл тегирмони.
5. Чойнак, пиёла.
6. Буғдой элаги.
7. Ёпинчиқ, сочиқ ва пўстак.
8. Кўрпа.
9. Дастурхон.
Пайғамбаримиз с.а.в. бу ашё учун шундай дуо қилганлар: «Ё Раб! Сен ёқтирмаган исрофдан қочган бу инсонларга шу ашёни хайрли қил!
Машҳур немис шоири ва мутафаккири Гёте шундай дейди: «Хоҳ қирол, хоҳ ҳаммол бўлсин, дунёда энг бахтли инсон оила ҳузурини кўрган инсондир».

«Биз бахтли оила қурамиз» китобидан

Иззатталаблик

Иззатталаблик дилимизга шу қадар ўрнашиб қолганки, аскар ё ҳунарманд, ошпаз ё ҳаммол, ким бўлмасин, ўзини мақтайди ва мухлислар излайди. Ҳамма муҳиб ахтаради, ҳатто файласуфлар ҳам: шон-шуҳратни қоралаб ёзганлар уни қоралаганлари учун шон-шуҳрат олгилари келади; ўқиётганлар эса ўқиганлари учун обрў олсалар; мен ҳам шу сатрларни ёзганим учун мақтов эшитишни хоҳларман, балким ва эҳтимол, сиз ҳам менинг ёзганларимни ўқидим, деб мақтаниб юрарсиз…

Б.ПАСКАЛЬ,
К.БАҲРИЕВ таржимаси

Ҳаётдаги муҳим иккиликлар

Икки нарса пасткаш инсоннинг сифатидир: 1. Шикоятчилик. 2. ўийбат.
Икки нарса ечимсиз муаммоларни ҳам ҳал қилади: 1. Нуқтаи назарни ўзгартириш. 2. Јаршингиздаги одамнинг ўрнига ўзингизни қўйиш.
Икки нарса хатонинг олдини олади: 1. Шахслар ва воқеаларни ақл ва қалб кўзи билан кўриш. 2. Бировнинг ҳаққини емаслик.
Икки нарса кишини назардан қолдиради: 1. Вайсақилик. 2. Мақтанчоқлик.
Икки нарса инсонни ИНСОН қилади: 1. Иродага ҳоким бўлмоқ. 2. Киришимли бўлмоқ.
Икки нарса ортда қолишга сабаб бўлади: 1. Беқарорлик. 2. Јўрқоқлик.
Икки нарса ҳаётни беҳуда кетказмасликка асос бўлади: 1. Бирор нарсасига уқувли бўлмоқ. 2. Севган иши билан шуғулланмоқ.
Икки нарса шахсни осмондан ажратади: 1. Муаммонинг эмас, ечимнинг бир парчаси бўлмоқ. 2. Ўаётга ва ҳар бир нарсага оригинал ёндашмоқ.
Икки нарса ечимга олиб келади: 1. Табассум. 2. Жим турмоқ.

Қадр топмаётган қариялар

Бугун хотира ва қадрлаш куни. Букунда ўтганлар хотираси, уларнинг жасорати, эзгу ишлари ва хайрли амаллари ёдга олинади. Биз билан ҳамнафас яшаётган пиру бадавлат кексалар, жамият равнақи, эл-юрт ривожи йўлида хизмат қилган фахрийлар, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга иззат-икром кўрсатилади ва моддий-маънавий қўллаб-қувватланади. Халқимиз дунёқарашига тобора сингиб бораётган бу боқий қадрият қалбларга ёруғлик индириш билан бирга ўзаро меҳр-оқибат, инсонийлик ришталарини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозир сайтимизда 36 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ