1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Ислом тарихида аёллар

Ушбу мақола муслима адибаларнинг ижоди билан қизиқадиган, уларнинг борлигига шубҳаланадиган ёки уларни ҳимоя қилиб, «улар ҳар доим бўлгану фақат буни ҳеч ким билмайди, холос» дейдиган барча одамлар учун фойдали бўлган тарихий шарҳдир. Мақолада “Аёллар Ислом тарихида қандай рол ўйнаган?” деган саволга жавоб беришга ҳам уриниб кўрдик. Чунки айнан шу саволга жавоб замонавий мусулмон аёлини тарбия қилиш истиқболини тушуниш учун ўта муҳимдир.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг (раҳимаҳуллоҳ) хотинлари

Савол: Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) бир кўзи кўр солиҳа аёл – Умма Солиҳга қандай уйлангани воқеаси маълум. Бу ҳикоянинг қанчалик ҳаққоний эканлигини айта оласизми? Унинг бошқа хотини, Райҳона ҳам бир кўзи кўр бўлган экан. Шу ростми?

Жавоб: Умма Солиҳ бир кўзи кўр бўлмаган, Райҳонанинг бир кўзи кўр бўлган. Мақолада бу масалани изоҳлаб берамиз, инша Аллоҳ.
Тарихчилар имом Аҳмаднинг атиги икки марта уйланганини айтиб ўтганлар.
Дастлаб Аббос бинт Фадлга уйланган. У имом Аҳмадга Солиҳ исмли ўғил туғиб берган, шу сабабли Умма Солиҳ деб аталган.
Имом Аҳмад (раҳимахуллоҳ) у билан йигирма йил умр кўрган (айрим маълумотларга кўра, ўттиз йил). Умма Солиҳ вафот этгач, Имом Аҳмад (раҳимахуллоҳ) «Биз бирга яшаган йигирма йил (ёки ўттиз йил) ичида орамизда бирон марта жанжал бўлмаган».
Хотини вафот этганидан сўнг Имом Аҳмад (раҳимахуллоҳ) бир қариндошидан унинг холаваччаси олдига бориш ва унга турмушга чиқишни таклиф қилишни сўрайди. Бу таклиф қабул қилинади. Бироқ, қариндоши Имом Аҳмад (раҳимахуллоҳ) ёнига қайтиб келгач, имом савол беради: «Унинг синглиси, бир кўзи кўр қиз ҳам нима ҳақида сўз борганини эшитдими?» (бу савол уни қизиқтирдими деган маънода) Қариндоши у ҳам тинглаганини айтди, шунда Имом Аҳмад (раҳимахуллоҳ) деди: «Бориб, менинг номимдан бир кўзи кўр қизга совчилик қил». Қиз рози бўлди ва Имом Аҳмад (раҳимахуллоҳ) унга уйланди.
Қизнинг исми Умма Абдуллоҳ Райҳона бинт Умар бўлиб, у Имом Аҳмаднинг ўғли – Абдуллоҳнинг  (раҳимахуллоҳ) онаси бўлди. Улар биргаликда етти йил умр кечирган деб тахмин қилинади.
(қ.: Тарихи Бағдод, 16. ж., 626 саҳифа; Сияру а’алямин нубаля, 11 ж., 332 саҳифа; ТабақатулҲанабиля, 1 ж., 384-385 саҳифалар; «Манақибул-имам Аҳмад» Ибн аль-Жаузи)

Интернетдан
Абу Муслим таржимаси

 

Жинсларни ўзгартириш

Яқин Шарқдаги араб мамлакатларидан фарқли ўлароқ Эронда жинсни ўзгартириш рухсат этилган ва қисман мамлакатнинг ўзи сарф ҳаражатларини ҳам қилиб беради. Қизиқ тарафи шундаки, 1979 йилги Эрондаги инқилобдан сўнг исломий бошариш тури ўрнаитилган бўлиб, мамлакатда вилояти фиқҳ услуби жорий қилинган. (Шиалардан бўлган уламоларнинг бошқаруви). Яъни, бу концепцияга кўра, шиаларда олий иқтидор Эрон Ислом Республикасининг олий раҳбарига тегиглидир.Одатда бу раҳбар фатволар чиқаради ва мазкур фатволар Эронда қонун кучига эга. Чиқарилган фатволарнинг бирида расмий равишда транссексуалларни тан олинишига олиб келган.
Бу фатвонинг тарихи қуйидагича.  Ислом инқилобининг раҳбари бўлишидан олдин Руҳуллоҳ Ҳумайни ўзининг 1965 йили чоп қилинган “Таҳрир ал-Васила” деб номланган сараланган фатволар китобида жинси ўзгартириш ҳақида қуйидагиларни ёзгган: “Илоҳий ваҳийда эркакни аёлга ва бунинг акси - жинсни ўзгартириш ҳақида тақиқ йўқ”.
Шундай қилиб, рухоний жинсни ўзгартириш Аллоҳ яратган нарсани ўзгартириш эмаслиги, балки хунасалик касаллигини даволлашнинг зурурий услуби деб айтган. Фатвода алоҳида гермафродитлар (хунаса) жинсларини алмаштириши мумкинлигии айтилган. Умуман олганда Исломда инсоннинг жинсини аниқлаш ўта муҳимдир, масалан намозда. Шундай бўлса ҳам Ҳумайни гомосексуализмга қарши гапириб, уни ҳаром деб айтган.
1978 йил, Эрон шохи Муҳаммад Рози Пахлавий ағдарилишидан ва ўзининг иқтидорга келишидан бир йил олдин шиалар учун муқаддас бўлган Ироқнинг Нажафида истиқомат қилаётган оятуллоҳга ўзининг хотин бўлиши кераклигига ишонган Ферейдун Хотун Мўлқара деган одам савол билан мурожаат қилади. Бироқ унинг бу муржаатидан сўнг конкрет бирон нарса бўлмайди, аммо бир йиилдан сўнг Эрондаги Ислом инқилобидан сўнг Ҳумайнининг гомосексуализм ҳақидаги тасаввурлари, яъни уни ҳаром қилиниши ва бу жиноят учун ўлим жазосинини жорий қилиниши амалга киритилади.
Шу тарзда, Мулкаро ўша вақтда трансвестит бўлган ҳолда: аёлларнинг пардозларидан фойдаланган ёки аёллар либосидан фойдаланиб баччабозликда айбланиш хавфида бўлган. Бироқ, 1987 йили у Ҳумайнийнинг Аҳмад исмлик орқали Раҳбар билан учрашишга мувоффиқ бўлади. Мулкаронинг эслашича, имом гермафродит ва транссексуаллар фарқига бормаган экан. Ўзининг шахсий шифокорлари билан маслаҳатлашиб, масалага ойдинликлар киритиб бўлганидан сўнг, Мулкаронинг айтишича, Ҳумайни уни “Худонинг хизматичиси” деб атага ва жини ўзгартириш учун рухсат берган экан. Сўнг, Эрон адлия вазирлигининг суд-тиббиёт ташкилоти, юқорида зикр қилинган оятуллоҳ Ҳумайнининг фатвосига асосланган ҳолда жинсни ўзгартириш Исломга мувоффиқ эканини тан олиб қонунлаштирган. 1997 йил Таиланда ўтказилган жароҳлик амалиётидан сўнг Мулкаро аёга “айлантирилган” ва исмини Марямга ўзгартиан. Шундай қилиб, Марям Эрон Ислом Республикасидаги биринчи тан олинган трассексул бўлган.
Эроннинг Қум шаҳридаги диний марказда жинс ўзгартириш муаммолари Ислом меъёрларига мувофиқ тарзда ўрганилади. Бу масала бўйича мутахассис ҳужжатул-Ислом Муҳаммад Кариминия бўлиб, ушбу мавзуда илмий иш ёқлаган ва "Ислом ҳуқуқи ва қонунчилиги нуқтаи назаридан жинс ўзгартириш" номли китоб муаллифидир. Афсуски, китобнинг форсча нусхасини Интернетдан қидириб топишнинг иложи бўлмади (бошқа тилларга ҳали таржима қилинмаган бўлса керак). Жорий олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоманаийга кўра, "агар инсоннинг жинсини аниқлашга имкон берса", бундай амалиётни ўтказиш мумкин.
Давлат бу ишларни молиялаштириши билан бирга бу жараённи тўлиқ ўз назоратига олган. Психотерапевтга ташриф қилишдан бошлаб, энг сўнгги босқич, яъни жарроҳлик амалиётигача ярим йил вақт кетади, ҳар бир одам учун 3-3,5 минг доллар сарф қилинади. Бугунги кунда Эронда тахминан ўн мингдан ошиқ транссексуаллар истиқомат қилишади. Қилинаётган жарроҳлик амалиётларига кўра, Ислом республикаси Таиландга етиб қолди. (Туроли хил ҳисоб-китобларга кўра, Эронда бир йилда 500 дан 700 гача одам ўз жинсини ўзгартирар экан). Эрон мамлакати жинсни ўзгартиришни қўллаб-қувватлайди. Яъни, бу амалиёта кетадиган эллик фоиз сарф-ҳаражатларни ўз зиммасига олган. шунинг учун ҳам ғарб мамлакатларига қараганда Эронда жинсни алмаштириш 7 баробар кўпдир.
Мутахассисларнинг айтишича, Эронда бу қадар жинсни ўзгартиришга сабаб, мамлакатдаги баччабозлик учун ўлим жазоси эканидадир. Баччабозлар ўлим жазосидан қутилиши ва нафсини қондириб яшаши учун жинсларини ўзгартирар экан.

Генетик нуқтаи назардан жароҳлик амалиёти чоғида жинс барибир ўзгармайди. ХХ хромосома ҳар бир ҳужайрада қолаверади. Бу ерда "жинс" тушунчаси биологик эмас, фақат психологик аҳамият касб этади. Трансгендер (ёки транссексуал) тикилган жинсий аъзо (ёки маҳрум қилинган аъзо) билан ҳам анчадан бери ўзини ўз жинсида эмас деб билади. Демак, унинг нафси ҳам ўзини идентификация қилган ҳолга ўзгариб бўлган бўлади.
Жинснинг биологик тушунчаси бор (айнан маълум ХХ ёки ХУ хромосомалар билан), ҳамда ўзини қайси билогик турга мансублигидан қатъий назар, яъни ўзини ким деб хис қилиш - гендер тушунчаси бор. Ҳеч қандай жарроҳлик амалиёти жинсни генетик ўзгартира олмайди (аёлдан эркакка "айланган" транссексуал барибир генетик жиҳатдан аёллигича қолади). Эркаклик аъзосининг имитаияси учун қилинган жарроҳлик амалиётидан олдин бундай аёл ўзини аёл танасидаги эркак деб ҳисоблаб юрган бўлса, амалиётдан сўнг ҳам у ўзини шундай ҳисоблаб юради.
Биология тарафидан ҳам жинс ўзгармайди. Масалан, эркакка "ўзгариб" олган аёл генлари аёлларники бўлиб қолаверади. Жинсни ўзгартириш бўйича жарроҳлик амалиёти умуман олганда косметик амалиёт деб айтсак ҳам бўлади. Агар янада аниқроқ айтадиган бўлсак, "бемор"нинг ўзига кераксиз деб билган аъзоларини олиб ташлаш орқали нафсидаги нарсани бор деб кўрсатишга эришишдир.


Хулоса ўрнида

Фатво
Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси
ЭРКАКНИ АЁЛГА АЙЛАНТИРИШ ЁКИ АКСИНЧА ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан Набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1409-сана 13-20 Ражаб (1989-йил 19-26 феврал) кунлари бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Биринчи: эркаклик ва аёллик аъзолари тўлиқ бўлган шахсларни бир жинсдан иккинчи жинсга айлантириш мумкин эмас. Бундай ишни қилишга уринишнинг ўзи уқубатга лойиқ жиноятдир. Чунки бу, Аллоҳ яратган нарсани ўзгартиришга уринишдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шайтоннинг гапини шундай нақл қилган:
«...ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар» («Нисо» сураси, 119-оят).
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни – Аллоҳнинг яратганини ўзгартувчи аёлларни Аллоъ лаънатласин», – деди.
Бу гап Бани Асадлик Умму Яъқуб исмли аёлга етди, у Қуръон қироат қиларди. У (аёл) унинг олдига келиб:
«Менга сен ҳақингда етган қанақа гап? Сен ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни – Аллоҳнинг яратганини ўзгартувчи аёлларни лаънатлабсан?» – деди.
Абдуллоҳ: «Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатла-ган кимсани лаънатламас эканман. Ҳолбуки, бу Аллоҳнинг китобида бор», – деди».
Муслим ривоят қилган.

Иккинчи: бирор шахсда аёллик ва эркаклик аломатлари жамланиб қолса, унинг ғолиб тарафига қаралади.
Кимда эркаклик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб эркаклигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади.
Кимда аёллик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб аёллигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади.
Бу даволаш жарроҳлик йўли билан бўладими ёки гормонлар билан бўладими, фарқи йўқ. Бу нарса беморликдир. Беморликни эса даволаш лозим. Бу даволаш Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш доирасига кирмайди. Валлоҳу аълам. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, "Зикр аҳлидан сўранг" китобидан)

Манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади

Сиз учун жаннатда бир уй бино қилинишини ҳоҳлайсизми?

Сиз учун жаннатда бир уй бино қилинишини ҳоҳлайсизми?

 Унда “Ихлос” сурасини 10 маротаба такрорланг.

عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : " من قرأ قل هو الله أحد عشر مرات بني له بها قصر في " . رواه الدارمي

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн маротаба ўқиса жаннатда у киши учун бир қаср бино қилинади.” (Доримий ривояти.)

Сиз учун жаннатда канз-бойлик бўлишини хоҳлайсизми?

Унда “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

عن أبي موسى الأشعري - رضي الله عنه -قال: قال لي رسول الله - صلى الله عليه وسلم -: "ألا أدلك على كنز من كنوز الجنة؟" فقلت: بلى يا رسول الله قال: "لا حول ولا قوة إلا بالله" رواه البخاري ومسلم

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сени жаннат канзлардан бирига йўллаб қўяйми? дедилар. Шунда мен “Ҳа, Эй Аллоҳнинг расули, дедим”. “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ”ни айтгин, дедилар”. (Бухорий ва Муслим ривояти.)

Жаннатда сиз учун бир хурмо дарахт ҳозирланишини ҳоҳлайсизми?

Унда “Субҳаналлоҳул алиййул азийм” ни айтинг.

عن جابر عن النبي - صلى الله عليه وسلم - قال: "من قال سبحان الله - العظيم - وبحمده غرست له نخله في الجنة". قال الترمذي حديث حسن صحيح.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким “Субҳаналлоҳил алиййил азийм ва биҳамдиҳи” ни айтса жаннатда у киши учун бир хурмо дарахти экилади”, дедилар. (Имом Термизий хасан, саҳиҳ ҳадис деганлар.)

Ҳар сўзингизнинг баробарига жаннатда бир дарахт бўлишини ҳоҳлайсизми?

Унда “Субҳаналллоҳи ва биҳамдиҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”ни айтинг.

وعن ابن مسعود - رضي الله عنه - قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم - "لقيتُ إبراهيم ليلة أُسري بي فقال: يا محمد أقرئ أُمتك مني السلام وأخبرهم أن الجنة طيبة التربة عذبة الماء ,انها قيعان وأن غراسها سُبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر" رواه الترمذي

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Исро кечаси мен Иброҳимни кўрдим. У зот менга “Эй, Муҳаммад. Умматингизга менинг номимдан салом айтинг ва уларга жаннатнинг тупроғи пок, суви тотли эканлигини ва у экинзор бўлиб унинг экинлари “Субҳаналллоҳи ва биҳамдиҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, эканлигини ҳабарини беринг”, дедилар. (Термизий ривояти.)

Сизнинг гуноҳларингиз денгиздаги кўпиклар каби кўп бўла туриб қандай кечирилиши мумкин?

“Субҳаналллоҳи ва биҳамдиҳи” ни юз маротаба такрорланг.

قال النبي صلى الله عليه وسلم : قال سبحان الله وبحمده في يوم مائة مرة ، حطت عنه خطاياه ، ولو كانت مثل زبد البحر متفق عليه

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир кунда “Субҳаналллоҳи ва биҳамдиҳи” ни юз маротаба” такрорласа унинг гуноҳлари кечирилади гарчи гуноҳлар денгиз кўпикларича кўп бўлса ҳам, дедилар. (Муттафаққун алайҳ.)

Сизни ғамга солган нарсаларни Аллоҳ қандай кетказиши мумкин? Сиз “Ҳасбияллоҳу ва ла илаҳа илла ҳува алайҳи тавакалту ва ҳува роббул аршил азийм”ни етти маротаба айтинг.

وعن أبي الدرداء - رضي الله عنه - قال:قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم - "من قال في كل يوم حين يصبح وحين يمسي حسبي الله لا إله إلا هو عليه توكلت وهو ربُّ العرش العظيم سبع مرات كفاه الله ما أهمه من أمر الدنيا والآخرة " أخرجه أبو داود في الأدب

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам “Кимда ким ҳар кун тонг оттирганда ва кечкиртирганда ““Ҳасбияллоҳу ва ла илаҳа илла ҳува алайҳи тавакалту ва ҳува роббул аршил азийм”ни етти маротаба айтса Аллоҳ таоло унинг дунё ва охират ғамларига кифоя қилади”, дедилар. (Абу Довуд “Адаб” китобларида келтирган.)

Аллоҳ таоло сизни қандай рози қилиши мумкин?

Сиз “Розийту биллаҳи роббан ва билислами дийнан ва бимуҳаммадин набийан ва росулан” ни уч маротаба айтинг.

وقال - صلى الله عليه وسلم - "من قال حين يصبح وحين يمسي : رضيت بالله ربَّاً وبالإسلام ديناً وبمحمدٍ - صلى الله عليه وسلم - نبياً" كان حقاً على الله أن يرضيه" رواه الترمذي

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ““Кимда ким ҳар кун тонг оттирганда ва кечкиртирганда “Розийту биллаҳи роббан ва билислами дийнан ва бимуҳаммадин набийан ва набиййан” ни айтса Аллоҳ таолога уни рози қилиш ҳақ бўлади, деб марҳамат қилдиларлар. (Термизий ривояти. )

Аллоҳ таоло сизниннг гуноҳларингизни қандай кечириши мумкин?

Сиз “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳи” ни уч маротаба такрорланг.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من قال أستغفر الله الذي لا إله إلا هو الحي القيوم وأتوب إليه ثلاثا غُفرت ذنوبه وإن كان فارّاً من الزحف . رواه الحاكم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳи” ни уч маротаба айтса унинг гуноҳлар кечирилади гарчи у уршдан қочган бўлса ҳам”, дедилар. (Муслим ривояти.)

Қандай қилиб мингта яҳшиликка эгадор бўлиб, мингта ёмон амалларингиз ўчирилиши мумкин?

“Субҳаналлоҳ” ни юз маротаба қайтаринг.

وعن سعد بن أبي وقاص - رضي الله عنه - قال: كنا عند رسول الله - صلى الله عليه وسلم - فقال: "أيعجز أحدكم أن يكسب في كل يوم ألف حسنة!" فسأله سائل من جلسائه: كيف يكسب ألف حسنة؟ قال: "يسبح مائة تسبيحة فيكتب له ألف حسنة أو يحط عنه ألف خطيئة" رواه مسلم والترمذي

Саъад ибн Абу Ваққосдан шундай деганлари ривоят қилинади: “Биз Расулуллоҳнинг ҳузурларида эдик. У зот “Сизларнинг қай бирингиз кунда мингта яҳшилик қилишдан ожиз бўлади” ? Шунда у билан ўтирганларининг бири сўради “ Кандай қилиб мингта яҳшилак қилиш мумкин?”. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам “Агар юзта тасбиҳ айтса унга мингта яҳшилик ёзилади ва ундан минта ёмонлик ўчирилади”, дедилар. (Муслим ва Термизий ривояти.)

Қандай қилиб ҳар бир мусулмон ва муслима, мўмин ва мўминаларнинг тарафидан яхшиликка эгадор бўлишингиз мумкин?

Сиз “Аллоҳуммағфир лилмуслимийна вал муслимат вал мўминийна вал мўминат ал аҳяаи минҳум вал амват”ни ўқинг.

عن عبادة بن الصامت قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: من استغفر للمؤمنين والمؤمنات كتب الله له بكل مؤمن ومؤمنة حسنة . رواه الطبراني

Убода ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким мўмин ва мўминаларнингн гуноҳини кечирилишини сўраса Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин ва мўминанинг баробарига бир яҳшиликни ёзади, дедилар.” (Тобарий ривояти.)

Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ ўқиганни савобини олишингиз мумкин?

Сиз “Ихлос” сурасини уч маротаба такрорлаб ўқинг.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِأَصْحَابِهِ (أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَقْرَأَ ثُلُثَ الْقُرْآنِ فِي لَيْلَةٍ فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَيْهِمْ وَقَالُوا أَيُّنَا يُطِيقُ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ فَقَالَ اللَّهُ الْوَاحِدُ الصَّمَدُ ثُلُثُ الْقُرْآنِ) البخاري.

Абу Саъийд Худри розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам саҳобийларга “Қайси бирингиз бир кечада қуръонннинг учдан бирини ўқишдан ожиз бўлади?”, дедилар. Бу иш уларга оғир туюлди ва “Қай биримиз бунга тоқат қила оламиз. Эй, Аллоҳнинг Расули,” дедилар. Шунда Расулулллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам “Қулҳуваллоҳу аҳад Аллоҳуссомад” қуръоннинг учдан биридир, дедилар. (Бухорий ривояти.)

Хулоса шуки, инсон бу дунёга мол-мулк тўплаш ва у билан фахр қилишга келган эмас. Асл бойлик кўнгил поклиги ва маънавий бойлик эканини билишликдадир.

Жалолиддин Ҳамроқулов

Муслиманинг «косметика»си (пардози)

Сенда саломатлик ва фаровонлик барқ уриб турибди.

Кўзларинг нақадар ажойиб порлайди, юзинг бахмалдек, қўлларинг ҳар доим илиқ ва майин… Бизга ҳам косметикангнинг сирини айт!» - сўрашди дугоналари муслима қиздан.

У кўзларини кўтарди… ва табассум билан жавоб қилди:
«Бунинг сири йўқ...
- Лабларимга – фақат тўғри сўз ва самимийлик сураман,
- Тилимга – фақат зикруллоҳ ишлатаман,
- Кўзларимга – ҳаёли, иболи, лекин илиқ нигоҳ сураман,
- Қўлларимга – фақат солиҳ ва фойдали амаллар сураман,
- Баданимга – сабр ва садоқат, вафодорлик сураман,
- Қалбимга – фақат Аллоҳга муҳаббат соламан,
- Ақлимга – илм, ҳикмат ва оқилалик сингдираман,
- Руҳимга – фақат Аллоҳга итоатни жо қиламан,
- Эҳтиросларимни эса иймоним ва намозим билан жиловлайман....

Ҳозир сайтимизда 228 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ