1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Шерзод Тўлаганов

Dlee Smith

Файзиддин Жўраев

Диққат танлов! (“Азиз фарзанд”)

 

 

 

Oilam.uz сайти таҳририяти болажонларимиз учун ажойиб танлов эълон қилди. “Азиз фарзанд” деб номланган танлов шартларига кўра, муштарийларимиз фарзандлари ёки жажжи қариндошларининг беғубор чеҳралари акс этган қизиқарли суратларни сайт таҳририяти манзилига жўнатишлари керак. Шунингдек, суратларга юборувчининг тўлиқ манзили ва телефон рақами илова қилиниши сўралади. Сайт таҳририяти манзилига юборилган суратлар саҳифаларимизда чоп этиб борилади. Суратлар 2013 йилнинг 31-мартигача қабул қилинади. Фурсатни қўлдан бой берманг! Дунё фарзандингиз қувончидан мунаввар бўлсин!

Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон манзилига расмларни юборишларингиз мумкин

 

 

 

Футболга оналарнинг нима алоқаси бор?!

 

 

 

Аслида футболни майдон яқинида туриб фотоаппаратим билан биргаликда кузатиб боришга одатланиб қолганман. Аммо шундай холатлар бўлиб қоладики, майдон ичида юришдан кўра футболсевар мухлислар қатори ўзим ҳам 12-сектор томон отланаман. Ҳабарингиз бор бизнинг биринчилигимизда қатнашаётган аксарият жамоаларнинг ашаддий мухлислар айна шу секторни танлашади. Кўпинча футбол бошланишидан эртароқ бориб ўриндиққа ўтириб оламиз. Чунки бу секторни ҳам ишқибози Фарғонада етарлигидан ортиқчасини ҳам топса бўлади. Бу пайтда футбол бошланишига анча вақт бор аммо ҳар иккала жамоа ўйин олди машғулотларни ўтказишаётган бўлишади. Мухлислар ўз суюклиларини ўйиндан олдинги ҳарактлари, дарвоза томон узоқдан зарба беришлар-ю, футболчиларни тўп билан муомала қилишларини мухлислар олқиўлар остида ўтади. Ёши улуғроқ отахонларимиз “Отанга раҳмат” деб қўйишлари ҳам ғоҳида қулоғимизга илиниб қолади. Аммо ўйин бошланганидан сўнг камдан-кам киши бк иборани ишлатади.

“Пахтакор” ўз майдони ҳали тамирлаш ишлари тугатилмагани учун уй учрашувларини ашаддий рақибларидан бири бўлмиш “Бунёдкор” жамоаси майдонида ўтказмоқда. Пайшанба куни бўлиб ўтган “Пахтакор”-“Навбахор” 2-1.учрашувини одатимга кўра бевосита стадионда кузатиш учун “ЖАР”стадионига ташриф буюрдим. Майдон ичкарисига тушишимга нимадир сабаб бўлди-ю, ўйинни трибуна ўтириб томоша қилишга мажбур бўлдим. Учрашув бошланишига яқин вақт қолганида ҳар иккала жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишиб кичик машғулот ўтказишди. Тошкентликлар сафида кучли зарбага эга бир қатор футболчилар бор. Улардан Дилшод Шарофиддинов, Станислав Андеев, Илҳом Суюнов кабилари ўйин олди машғулоти мобайнида бир қатор кучли зарба йўллаб Тимур Жўраевни ожиз қолдиришаётганда ёки иқтидорли футболсилар Аббос Махситалиев ҳамда Шерзод Каримовларни алдамчи зарбаларини мохирона қайтариш чоғида атрофимда ўтирган бир қатор ёши улуғ отахонларда “отаннга рахмат” деган мақтовга сазовор бўлишарди. Ўйин бошланди. Ўйинни ташаббус билан бошлаган мезбонлар ўз мухлисларини кўп куттирмасдан хисобни очишга муваффақ бўлишди. Аммо голдан сўнг жамоа аъзолари бўшашиб қолишгани боис Наманганлик футболчилар бирин кетин хужум қила бошлашди. Энди мухлислар футболчиларни оталарини батамом унутишиб оналарга ўтиб кетишди. Олдинга ўтишда шу куни сусткашлиги ўқибатида Дилшод бир неча бор мухлисларни тилини қичишига сабаб бўлди. Қизиқ нима учун жамоа яхши ўйнаган пайтларда “отангга рахмат” аммо акси бўлиб қолсачи онангни...

Бу иллат умуман бизнинг миллатимизга тўғри келмайди. Қолаверса мухлиснинг ҳам ўзига яраша маъданияти бўлиши керак. Бу каби гаплар билан футболчиларни рухлантиришга уринадиган бўлсангиз адашасиз. Энг ачинарлиси жамоалар раҳбарияти ҳам бу иллатдан мосуво эмаслар. Юқорида биргина учрашувни мисолтариқасида келтириб ўтдим холос. Аммо бошқа жамоаларни ўйинларида майдоннинг ёнгинасида туриб футболчиларни суратга олиш билан банд бўлиб турган пайтимда жамоа раҳбарлари ўз футболчиларини оналарни ҳақорат қилишлари қулоғимга кўп бора чалинади. Бу нима деган гап. жамоа мухлисларини гаплари бу ерда халво бўлиб қоладику. Наҳотки ўз қарамоғидаги футболчини ўзининг ўғли ёки укасидек кўрмасдан шундай бир чиройли қилиб дунёга келишимизда сабачи бўлган оналаримизни шу даража ҳақорат қилинишида нима айб бор?! Ҳеч ким она қорнидан футболчи ёки бош ҳакам бўлиб туғилмайдику. Ахир бола ёшлигида шу соҳани танлашида ана хозиргина болани онасини ҳақорат қилган мураббий ёки раҳбар сабабчи бўлгандику. Чунки унинг ўзи мураббий бўлмасидан олдин у ҳам футболчи бўлган ва ёш болакай уни ўйинини кўриб ҳавас билан кўчага чиқиб тенгқурларини футбол ўйнашга ундаганлиги ҳаммамизга маълум.

Футбол ўйнаш бошқа масала уни ьаҳлил қилиш бошқа масал. Умри бино бўлиб бирон марта тўп тепмаган мухлис ўриндиққа ўтириб олиб оғзига сигаретани тиқиб олиб футболчиларни ҳақорат қиладиганларни истаганча топиш мумкин. Улар аслида футболни ривожланишига эмас аксинча орқага пастлашига кўмакчи бўлишмоқда. Европа футболини деярли ҳар куни зангори экран орқали томоша қиламиз. Ундаги мухлислар билан биздагисини бир бор таққослаб кўрингчи. Ўзингиз ҳам айбингиз борлигига яна бир карра иқрор бўласиз. Мана айни пайтда  Украина ҳамда Полша яшил майдонларида ЕВРО2012 баҳслари қизғин тарзда бўлиб ўтмоқда.  Мезбон Полша терма жамоасининг мухлислари гарчи жамоалари мағлуб бўлсаларда жамоа футболчиларига бўлган меҳрларини амалда исботлаб қўйишмоқда. Уларни жамоалари гуруҳ босқичидан чиқа олишмади. Полша иштирокидаги сўнги учрашувни кўрганлар бунга ўзлари ҳам шоҳид бўлишди. Мухлис дегани фалонча пулга чипта олдим деб жамоа аъзоларини устидан мағзава ағдариш дегани эмасда. Ҳақиқий мухлис жамоа мағлуб бўлган кунларда ғамига ғалаба қозонган кунда эса хурсандчилигига шерик бўлади. Шунинг учун ҳам мухлисни футбол мутахассислари ўн иккинчи футболчи дейишади. Агар вазият камина келтириб ўтганидек кетаверар экан мухлисларимиз ўн иккинчи футболчи эмас ўн иккинчи рақиб бўлиб қолишоари турган гап.

Сўнги сўз ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, футболчи нима қилган тақдирда ҳам футболда қандай натижа бўлганида ҳам нафақат футболда балки умуман ҳайтда ҳар қандай холатда ҳам оналарни ҳақорат қилманг. Зеро оналар сиз ва бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган мўтабар зотдир. Оналарни ҳақорат қилиб ранжитган кўра уларни дуоларини олсак келгуси ишларимиз самарали чиқиб жамоаларимиз кўрсатаётган натижалар бунданда яхшиланиб қолар.
Футбол қувончингизга айлансин.

Фарҳод Норбўтаев

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 30 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ