1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мусулмон инсон талаб қилиши керак бўлган аёл

Эр-хотинлик ва аёлга бўлган юқори назариядан келиб чиққан ҳолда, мусулмон одам асримизнинг баъзи қизларининг кийиб олган кийимига - ташқи кўринишининг ўзига мафтун бўлмай, балки уни ко-мил муслима қизнинг шахси қизиқтирмоғи керак. Шунинг учун ўзига умр йўлдош танлашда бўлажак аёлининг барқарор, тинч оилавий ҳаёт рўёбга ошадиган олий Исломий сифатлар билан сифатланганлигини текширмоқлиги лозимдир. Демак, у аёлидаги чирой, гўзаллик ва яна бошқа зийнатга ўч йигитлар истайдиган сифатлар билан кифояланмай, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига амал килган ҳолда, ўша аёлнинг динини, ақлини, гўзал сийратини ҳам текширмоғи даркор: “Аёлга тўрт нарсага кўра никохданилади: моли, насаби, жамоли, дини. Сен диндорини танла, акс ҳолда қўлинг тупроққа қоришади” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлнинг динини танлаш ҳакидаги тавсияларидан келиб чиққан ҳолда, чирой инобатга олинмайди, деган гап чиқмайди, албатта. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эр аёлидан қалби роҳатланмай, кўзи қувонмай оғир аҳволга тушиб қолмаслиги учун никоҳдан аввал йигит қизни кўришини таъкидлаганлар.
Муғийра ибн Шуъбадан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида бир аёлга совчи қўйдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни кўрдингми?” - дедилар. Мен: “Йўқ”, - дедим. Шунда у зот: “Аввал уни кўргин, чунки бу ораларингда муҳаббат бўлишига лойиқдир”, - дедилар” (Насоий ривояти).
Бир киши ансорлардан бўлган бир аёлга совчи бўлиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни кўрдингми?” - дедилар. У: “Йўқ”, - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кўришни буюрдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳадисларида киши солиҳа аёлдан талаб қилиши керак бўлган маънавий сифатлардан ташқари, асосий сифатлардан яна бири чирой эканини таъкидлаганлар. Шунинг учун у зот Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога: “Киши эришган энг яхши нарса ҳақида айтайми? У солиҳа аёлдир. Қарасанг - кўзингни шод қилади, буюрсанг - итоат қилади, йўқлигингда ўзини сақлайди”, - дедилар” (Ҳоким ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: “Қандай аёл яхши?” - У зот: “Қараганда хурсанд қиладиган, буюрганда итоат этадиган ҳамда у аёлнинг ўзи ва эрининг молида эри ёмон кўрадиган нарсага хилоф чиқмайдиган аёл яхши”, - дедилар (Аҳмад ривояти). Булар кишига саодат, сакинат, барқарорликни бера оладиган, оила уйчасига, ўша полапонларнинг уйига табассум, тинчликни тортиқ қила оладиган, натижада авлодларни тарбия қиладиган паҳлавонларни етиштирадиган аёл шахсиятига бўлган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарашлари эди. Бунга сабаб - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нафс шиддати уни учириб юбора олмайдиган, кайфиятнинг ёмонлиги тебрата олмайдиган даражада кучли бўлиши учун жисм, ақл, руҳ, ҳиссиётнинг талабига тенглаша оладиган мустаҳкам асоснинг устига - оила қурилишига бўлган ҳарисликларидир. Шунинг учун ҳар бир қадамида Аллоҳ таолонинг шариатини ушлайдиган чинакам мусулмон гўнг тепадаги тўрга тушмаслиги керак. Ундай аёл ножўя жойда ўсган гўзал аёлдир. Одамларнинг айтганлари бор: “Ўзингларни гўнг тепада ўсган яшил ўсимликдан асранглар”.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон ахлоқи" китобидан
Заҳириддин Мансур, ҳафизаҳуллоҳ таржимаси

Ҳозир сайтимизда 66 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ