1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Саодат асрида оила турлари ва кўпхотинлик масаласи

Замонавий асрнинг мусулмонлари сифатида шундай ҳолатга келдикки, ғайбга иймон ва таслим бўлиш масаласини емириб ташладик. Аллоҳ маълум нарсаларни ғайб деди, унинг устига парда тортиб, бизларга озроғини баён қилди.

Бизларга худди: «Бундан кўпини кавлайверманг, кавлайверсангиз, тагида қоласиз» дегандек... Лекин биз ҳали ҳам «Нимага, нима учун, нима сабабдан шунақа, мана бундай бўлса бўлмайдими?» деб турли гаплар қилаверамиз. Мен ҳам ўзимдан шу саволни сўраган эдим. Ажабо, саҳобий аёллар бирор марта «Жаннатда эркакка ҳурлар берилар экан, бизга нима сабабдан берилмайди, бизга йўқми?» деган саволни сўрашганмикан? Аллоҳнинг Расулига келиб, бу ҳақида гапирсалар, албатта, манбаларга кирар эди-ку. Cўрамаганликлари сабаб манбаларга ҳам кирмаган. Саҳобий аёлларни бундай долзарб мавзуси бўлмаган. Саҳобий аёлларда шундай тушунча бор эди: «Биз аввал жаннатга кириб олайлик. Аллоҳ ҳамма нарсани адолат билан тузганидек, у масалани ҳам адолат оилан ҳал қилади. Бизларга нимани ваъда қилган бўлса, албатта, беради. Демак, ҳозир аввал жаннатни қўлга киритиш учун ғайрат ичида бўлишимиз керак. У ерда эга бўладиганларимиз бошқадир» деганлар.
Бугуннинг одамлари эса ҳайратланарли нарсаларни сўрашади. Ҳайратланарли масалаларни суриштирадилар. XIV асрдан бери мусулмонларнинг ақлига келмаган масалалар бизнинг бугунги кундаги масалаларимизга айланди. Суриштирганимиз сари тагида қолиб кетмоқдамиз. Исроил ўғилларининг фалокатда қолишининг энг муҳим сабаби ўзларига тегишли бўлмаган масалаларни кавлайвериши эди. Ҳозирда уммати Муҳаммаднинг ҳолати ҳам худди шундай.
Масаланинг яна бир жиҳати эса барчасига ўзи мизнинг оламимиздан қарашимиз. Ўз дунёмиздан келиб чиқиб, масалаларнинг ҳаммасини тушунишга ҳаракат қиламиз. Аммо дунё биздан ва бизнинг қарашимиздан иборат эмас-ку! Биз яшаган замин да 7 миллиард инсон яшамоқда. На биз дунёнинг марказидамиз, на дунё фақатгина биздан иборат.
Инсоният тарихининг фильми давом этмоқда. У фильмнинг қаерга боришини биз билмаймиз. Масалан, ҳозирда биз тушуна олмайдиган жориялик масаласи эшиклари юз йилдан кейин ўртага чиқадиган масалалардан келиб чиқиб яна очиладими? Биз ўзи мизнинг масалаларни гаплашиш, ўз дардларимизни муолажа қилишимиз керак экан, бошқа масалалар устида бош қотирмоқдамиз. Вақтимизни совуриб, бизлар учун амалий жиҳатдан қадр-қийматсиз бўлган нарсалар устида талашиб-тортишяпмиз.
Булар учун муолажа ва даво икки муҳим соҳадир: Бу ғайбга иймон келтириш ва таслим бўлиш Ушбу мавзулардан йўлга чиқиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ тутайлик:
«Менинг айтганларимга ўз ҳавойи нафсини тобе қилмаган ва бутун орзулари билан таслим бўлмаган одам комил маънода иймон келтирган бўлмайди» (Байҳақий, ал-Мадҳал, 188; Дайламий, Фирдавсул Аҳбор 7791).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу айтганларининг маъноларини Қуръонда ҳам кўрамиз: «Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ва унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида ўзининг ишларини ўзлаича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ очиқ адашибди» (Аҳзоб сураси, 36-оят).
«Албатта мўминларнинг Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланганларидаги гаплари: «Эшитдик ва итоат қилдик» демоқларидир. Ана ўшаларнинг ўзларигина нажот топгувчилардир» (Нур сураси, 51-оят).
Ибодатларда уч нарса ахтарилади: Маслаҳат(Бу ердаги маслаҳат ибораси бизнинг тилимиздаги маънода эмас, шаръий истилоҳ сифатида қўлланилган.), иллат, ҳикмат. Маслаҳат - бу ибодатнинг фойдасидир, иллат - у ибодатнинг сабабидир, ҳикмат - у ибодатнинг ғоясидир. Мўмин қўлга киритган фикрини натижа, қарор эмаслигини билдиради. «Менимча шундай», «Қўлимдаги маълумотларга кўра», «фалончи олим бу масалада шунақа хулосага келибди», дейди. Бизнинг ҳозирги ақлимиз бу ишнинг ҳамма тарафини тушунадиган савияда эмас. Саҳиҳ Ислом суннати зотан наслдан-наслга ўтиб ривожланади. Шу сабабдан ҳам масаланинг ҳикматини ўрганишга, устини беркитмасдан тушунишга ҳаракат қилиб, бунга ғайрат кўрсатишга мажбурмиз. Охирги сўз маъносида бу мавзуда «сўнгги қарор шудир» деб айта оладиган жиҳатнинг ўзи йўқ.

Муҳаммад Амин Йилдиримнинг
"Никоҳ аҳлоқи" китобидан

Ҳозир сайтимизда 70 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ