Сайт бўлимлари
Мусибатга учраганлар билан ўзингга таскин бер
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 28 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ўнг ва чапга қараб фақатгина балоланганни кўрасан ва азобланганга шоҳид бўласан, барча уйда ўлик учун йиғловчи бор, ҳамма ёноқларда ёш ва барча водийда Бану Саъд бордир.
Замондан нолийсан, эй нодон инсон,
Айбсизмисан, нечун қиласан исён?
Қанча-қанча мусибатлилар ва қанча-қанча сабр қилувчилар бор, фақат сенгина мусибатга учраган эмассан, аслида сенинг мусибатинг бошқаларникига нисбатан оздир, йиллар давомида тўшагида ўнгга, чапга ағдарилиб аламдан инграйдиган, касалликдан чинқирадиган бетоблар қанча!
Йиллардир қуёшни ўз кўзи билан кўрмаган, қамоғидан бошқасини танимаган маҳбуслар қанча, ёшлигининг гуллаган пайтига, умрининг яшнаган пайтига етган жигар порасини йўқотган ота-оналар қанча, эзилган, қарздор, мусибатга йўлиққан, жабрланганлар қанча.
Ана ўшалар билан ўзингга таскин беришинг, бу ҳаёт мўъмин учун зиндон, ғам, қайғулар диёри эканини илмул яқин билан англашинг вақти етиб келди.
Тонгда қасрлар ўз эгалари учун извош бўлса, кеч кирганда эса томлари йиқилиб хувиллаб қолади.
Шундай вақтлар ҳам бўладики куч-қувват тўлган, тани соғ, мол дунёси сероб, болалари кўп бўлади сўнгра кунлар ўтиб фақирлик, ўлим, айрилиқ ва касалликларга дуч келиниши мумкин.
وَتَبَيَّنَ لَكُمْ كَيْفَ فَعَلْنَا بِهِمْ وَضَرَبْنَا لَكُمُ الأَمْثَالَ (45) سورة إبراهيم
“Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими? Сизга мисоллар келтирмадикми?” (Иброҳим 45)
Ўз нафсингни катта тошнинг устига чўккалайдиган, ўргатилган туя каби кўниктиришинг лозим, сен уларган нисбатан соғ-саломат эканинг, сенга фақатгина енгил санчиқлар етгани намоён бўлиши учун асрлар давомида сендан олдин ўтиб кетган ва ўзингнинг атрофингдагилар билан мусибатингни солиштириб кўр, Аллоҳнинг сенга лутфи учун унга ҳамд айт, сенда қолдирган нарсаларига шукр эт, олган нарсалари учун савоб умид қил, атрофингдагилар билан ўзингга таскин бер.
Сен учун расулуллоҳ сав да намуна бордир, у зотнинг бошларига она туянинг қорнидаги йўлдошларини ташладилар, икки оёқлари қонга беланди, юзлари ёрилди, дарага қамал қилиндилар ва ҳатто дарахтларнинг япроқларини едилар, Маккадан қувилдилар, икки тишлари синдирилди, покиза завжаларининг шаъни оёқ ости қилинди, саҳобаларидан етмиштаси хиёнаткорона ўлдирилди, ўғилларини ва қизларидан кўпини ҳаётлик чоғларидаёқ йўқотдилар, очликдан қоринларига тош боғлаб юрдилар, шоир, сеҳргар, коҳин, мажнун, ёлғончи деб туҳматларга учрадилар, Аллоҳ уларни бу туҳматлардан сақлади. Булар эса амалга ошиши муқаррар ва қутулиб бўлмайдиган балолар эди. Закариё алайҳиссаломнинг ўғиллари ўзларидан олдин сўйиб ўлдирилди, Мусо пайғамбар юртларидан ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар, Иброҳил Халилуллоҳ оловга ташландилар, уммат ҳам шу йўлдан кетиб, Умар ра қонга беландилар, Усмон ра ваҳшийларча ўлдирилдилар, имомларнинг орқаларида қамчилар ўйнади, яхши зотлар зиндонбанд этилди, виждонлилар азобга солинди.
أَمْ حَسِبْتُمْ أَن تَدْخُلُواْ الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُم مَّثَلُ الَّذِينَ خَلَوْاْ مِن قَبْلِكُم مَّسَّتْهُمُ الْبَأْسَاء وَالضَّرَّاء وَزُلْزِلُواْ (214) سورة البقرة
“Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми? Уларни бало ва мусибатлар тутган ва ларзага туширилганлар.” (Бақара 214)
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 40 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар