1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Чиройли сабр қилиш

 

 

 

Сабр билан зийнатланиш қийинчиликларни бағри кенглик, кучли ирода, мустаҳкам ғурур билан кутиб оладиган ноёб, буюк зотларнинг сифатларидандир. Мен сабр қилмасам, сен сабр қилмасанг, унда бошқа нима қиламиз?
Сенда сабрдан бошқа бир чора борми?
Биз учун ундан бошқа бир озуқани биласанми?
Улуғлардан бири мусибатлар унда чопқиллаб юрадиган, бахтсизликлар унда мусобақа қиладиган бир майдон эди, қачонки бир қайғу чиқиб кетса иккинчиси зиёрат қилиб келарди, у эса сабрни ўзига  қалқон қилиб олган, Аллоҳга ишончни совут қилиб олган эди. У зот ўзининг ҳолати ҳақида шундай дейди:
Билмас  мени ҳеч ҳам замоним
Мен кучлиман елкамдадир камоним
Замон ҳодисотларининг ўзи залил
Тингланг бу сўзимга ўзим кафил

Замоним тунайди кўрсатмоқ учун
Эрта менга қайсарли-гу жабрни
Мен эса тунайман кўрсатмоқ  учун
Ҳаққоний ва  энг гўзал сабрни

 Буюк зотлар шундай қилиб кулфатлар билан курашар, қайғуларни ер юзидан ҳайдаб чиқаришарди.
Абу Бакр касалланиб қолганларида у зотнинг ҳузурларига киришди ва: “сизга табиб чақирайликми” дедилар, у зот: “табиб мени кўрди” дедилар, Улар: “табиб нима деди” дедилар, у зот “мен нимани хоҳласам қилувчиман” деди деб жавоб бердилар.
Солиҳлардан бир киши касал бўлиб қолди, унга “сени нима қийнаяпти?” дедилар, у эса:

Инсонлар  касалликлардан ўлиб боради
Унга нима бўлганин зиёратчи билмайди
Жон  азиятларин бошқага этса шикоят
Аллоҳга нисбатан қилар эди жиноят

Сабр қил,  сабринг фақат Аллоҳ учун бўлсин, яхши кунларга ишониб сабр қил, гўзал қайтишликни билган ҳолинда сабр қил, ажрни талаб қил, гуноҳларнинг каффоротига рағбатли бўл, балолар бостириб келганида, олдингдаги йўл зулматга айланганида сабр қил, албатта нусрат-ёрдам сабр билан, роҳат қайғу билан, енгиллик  қийинчилик  билан биргадир.
Бу дунёдан ўтиб кетган буюк зотларнинг сийратларини ўқиб чиқиб, уларнинг сабрлари ва бардошларининг кучлилиги қаршисида ўзимни йўқотиб қўяй дедим. Мусибатлар уларнинг бошларига худди муздек сув томчилари каби тўкилар, улар эса  тоғлардек сабот билан, ҳақиқатда мустаҳкамлик билан туриб беришарди, озгина вақтдан кейин  уларнинг юзлари ёришиб, енгиллашиш тонгини, фатҳ шодлигини, ғалаба даврини кутиб олишарди. Улардан бири сабрнинг ўзи билан қаноатланибгина қолмай, балолар билан олишар,  мусибатларни курашга чақирар ва мусибатларнинг юзига  шеър ўқиб ҳайқирарди:

Эй замон, тингла мени
Сенда олийжаноб кишиларни
Хор қилгувчи нарсаларинг
Яна борми, келтир, қани

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 30 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ