Сайт бўлимлари
Қизларини тирик кўмганлар
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 08 Июнь 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Исломдан аввал Арабистонда қиз болаларни тириклай кўмиларди. Ушбу ҳақиқатни Ҳазрат Умар шундай ҳикоя қиладилар:
— Мусулмонликдан аввалги икки нарсани эслайманки, бирини эслаб йиғлайман, бирин эслаб куламан.
Ушбу нарсага йиғлайман: бир кун қизимни, жажжи қизчамни, жигарпора қизчамни шу ўз қўлларим билан мозор (қабр) қазиб тириклайин кўмдим. Мен қизим учун ўз қўлларим билан чуқур қазир эканман, у менинг соқолимга сачраган тупроқларни жажжи қўллари ила силаб оларди. Қачон буни хотирласам, доимо йиғлайман. Инсонийликнинг қандай қоронғу даврларида яшаганимни тушуниб, тинмай кўзёши тўкишдан ўзимни тияман.
Шунинг учун куламанки, йўлга чиққанимизда, турли сафарларда бўлганимизда ҳолвадан санам (бут) ясаб олардик. Йўлда қорнимиз очса, уни ер эдик. Шуларни қачон эсласам, куламан. Бу номақулчилик, ақлсизлик шунчалик эди.
Изоҳ ва ўгит
Эй, Ҳақ йўлчиси! Шу мўъжаз ҳикояда қанчалар буюк ҳақиқат яширинган эмасми? Исломият хотинларга тенг ҳуқуқ бермайди деган буюк олимларга бу қандай гўзал жавоб.
Ислом аёлларга яшаш ҳуқуқини берди. Буюк олам, қуёшнинг юзини кўрмасдан кўмиладиган чақалоқ қизларга ҳаёт берди, яшаш ҳуқуқини тан олган Ислом аёлларга шундай бир ҳуқуқ бердики, аёл ўз уйининг султони бўлиб қолди... Аёл уйининг султони, болаларининг ҳимоячиси, уларни тарбия этувчи мураббийсидир.
Ислом Жаннатни оналарнинғ оёқлари остида деб билган, она ризосини олган фарзандга тўғри Жаннатга киришга ҳуқуқ бергандир.
Ҳазрат Умардай адолат қўриқчиси ҳисобланган бир зот ўз фарзанди — қизини кўмганига қадар тош юрак бир одам эди.
Демак, динсизлар бағритош одамлардирлар. Йўлда бошларига бир бало келганида ул бутдан ёрдам сўрардилар, сўнгра бағритошларча ўзлари сиғинган ҳолвадан ясалган бутни ердилар. Бундан ортиқ нохушлик ва акдсизлик бўладими? Инсонийлик шу қадар ҳам кулгили аҳволга тушадими?
Динсизлик доимо кулгилидир. Бугун ҳам аҳвол шундай. Эътибор берсангиз, Яратганнинг борлигини динсиз ақлига сиғдира олмайди. Кўзим билан кўраётганим йўқ, дейди. Ақл кўзи билан кўрасан, ҳозир сенинг ақлинг йўқ, десангиз анграяди. Дарҳақиқат, динсизлик ёмон йўл.
Юсуф Товаслийнинг
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 72 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар